14.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.11.2026, 03:09
Сиёсат 👁 3,686

МУСТАҚИЛЛИК - ЧЕКСИЗ ИМКОНИМИЗ

МУСТАҚИЛЛИК - ЧЕКСИЗ ИМКОНИМИЗ

Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида шу давр мобайнида босиб ўтган оғир ва машаққатли, айни вақтда шарафли йўлимиз, кенг кўламли ислоҳотларимиз, қўлга киритган улкан ютуқларимизнинг туб моҳияти ҳамда аҳамиятини юртимиз ва жаҳон жамоатчилигига етказиш, биз кеча ким эдигу бугун ким бўлганимизни англаш, ватандошларимизни янги марралар сари руҳлантириш, энг улуғ, энг азиз айёмимиз бўлмиш Мустақиллик байрамини юксак даражада ўтказиш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Мамлакатимиз мустақилликка эришганига 24 йил тўлди. Ана шу қисқа муддат ичида Ўзбекистон мустақил давлат сифатида дунё харитасидан мустаҳкам ўрнини топди, барча соҳаларда улкан ютуқларга эришди, халқаро ҳамжамият эътирофига сазовор бўлди. Бундай кенг кўламли ислоҳотлар инсон манфаатларини таъминлаш, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, бу аввало, юртдошларимизнинг эртанги кунга ишончи тобора ортиб, айниқса, ёшларнинг Ватан тақдирига, тараққиётига дахлдорлик туйғуси кучайиб бораётганида янада яққол намоён бўлмоқда. Албатта, бу Истиқлол шарофати, яратиб берилаётган шарт-шароит ҳамда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар самараси, десак, асло муболаға бўлмайди.

Шу нуқтаи назардан айтганда, мустақилликнинг илк йиллариданоқ аҳоли, биринчи навбатда, кекса авлод вакиллари, хотин-қизлар ва ёшларга алоҳида эътибор ҳамда ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оила, оналик ҳамда болаликни ҳимоя қилиш мамлакат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бинобарин, давлатимиз томонидан аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга сарфланаётган маблағ ҳам йилдан-йилга ошиб бораётгани эътиборга молик.

Бугунги кунда давлат бюджетининг 60 фоизидан кўпи аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтирилаётгани социал соҳани мустаҳкамлаш, пировардида халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада юксалтиришда катта ўрин тутмоқда.

Фаровонлик ҳақида сўз кетганда, таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий имкониятларини яхшилаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳар бир оила даромадини ошириш, унда фарзандларни баркамол вояга етказиш, уларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаш, пухта билим ҳамда касб-ҳунарга эга бўлишларини таъминлаш ҳаётий заруратга айланди. Ўтган давр мобайнида бу борада қабул қилинган бир қатор қонунлар ушбу йўналишдаги ишларни изчил давом эттиришда ҳуқуқий асос бўлаётир.

Бугун аҳолининг аксарият қисми кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, уй меҳнати билан самарали шуғулланиб келмоқда. Бу каби фаолият билан шуғулланиш истагидаги оилаларга республикамиздаги тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратилаётгани, уларнинг ташаббуслари ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани эса диққатга сазовордир.

Бугун мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг 56 фоизи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳиссасига тўғри келмоқда. Бунга албатта, ўз-ўзидан эришилгани йўқ. Мустақиллик йиллари давомида Ўзбекистон иқтисодиёти ва хусусий секторнинг ҳар томонлама ривожланишини таъминловчи мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди.

Жорий йилнинг 15 май куни мамлакатимиз Президенти томонидан хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича қабул қилинган Фармон иқтисодиётимизни ривожлантириш тизимли равишда мустаҳкам йўлга қўйилганлигидан далолатдир.

Умуман айтганда, мамлакатимизда мустақиллик йилларида барча соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтиришда биз, Олий Маж-лис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳам фаоллик кўрсатишимиз мақсадга мувофиқдир. Фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлашга оид қонунлар, айниқса, Президентимизнинг мазкур Фармони аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш, бу бўйича жойларда учрашувлар, жонли мулоқотлар ташкил этиш айни муддаодир. Зеро, мазкур саъй-ҳаракатлар жамиятда соғлом ва барқарор муҳитни қарор топтиришга, мамлакатимизнинг янада тараққий этишига хизмат қилади.

 

Жолдасбай Абдижамилов, 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати.
(Фото - http://uza.uz)
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026