ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИЛМОҚДА
2015 йилнинг ўтган 8 ойи давомида "2015 йилда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури”га асосан туман бўйича режадаги 3302 та ўрнига 3359 та янги иш ўринлари яратилиб, режа 102 фоизга бажарилди.
Жумладан, мақсадли дастурларга мувофиқ 455 та, тижорат банкларининг кичик корхоналар ва микрофир-маларни ташкил қилиш учун ажратган кредитлари ҳисобига 1320 та, якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 194 та, уй меҳнатининг барча шаклларини ривожлантириш ҳисобига 686 та ҳамда фермер хўжаликларини ривожлантириш ҳисобига 704 та янги иш ўринлари яратилди. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 5 та бўш иш ўринлари ярмаркалари ташкил қилиниб, уларда 166 корхона ва ташкилотлар 379 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар ва ярмаркаларда 190 нафар шахсга ишга йўлланма берилди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶