03.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
03.11.2026, 05:57
Саломатлик 👁 398

Музқаймоқ ва салқин ичимликлар сифати назорат қилинмоқда

Музқаймоқ ва салқин ичимликлар сифати назорат қилинмоқда

Ёзнинг жазирама кунлари бошланиши билан инсон организмининг салқин ичимликлар ва музқаймоқ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи табиий равишда ортиб боради. Бироқ, жазирама иссиқда бундай маҳсулотларни истеъмол қилиш нафақат роҳат бағишлайди, балки маълум санитария қоидаларига риоя этилмаса, саломатлик учун жиддий хавф туғдириши ҳам мумкин.

Айнан шу жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда, мавсумий юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан туман маркази ҳамда чекка ҳудудлардаги савдо дўконлари ва кўчма шохобчаларда кенг қамровли ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу тадбирлардан кўзланган асосий мақсад – ишлаб чиқарилган жойи ва сақлаш шароитлари номаълум бўлган, сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг савдога чиқарилишига чек қўйишдир. Жараён давомида бўлим мутахассислари маҳсулотлардан намуналар олиб, уларни лаборатория шароитида кимёвий ҳамда бактериологик текширувдан ўтказади ва тегишли хулосалар беради.

Сут ва сут маҳсулотлари, хусусан, музқаймоқ тез ва осон бузилувчи маҳсулотлар тоифасига киради. Уни ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнида санитария-гигиена талабларига амал қилмаслик овқатдан заҳарланиш ҳолатларига олиб келиши мумкинлиги сабабли назорат тадбирлари кучайтирилмоқда.

Музқаймоқ ишлаб чиқаришда фақатгина белгиланган совитиш ҳароратига амал қилиш кифоя эмас. Корхоналарда ишлаб чиқаришни автоматлаштириш, ускуна ва анжомларни мунтазам тозалаб туриш, жараёнда тозаликни сақлаш муҳим аҳамият касб этади. Бундан ташқари, ишлатиладиган табиий ва қуруқ сутлар ҳамда турли қўшимчаларнинг сифати ва хавфсизлигини кафолатловчи махсус сертификатлари бўлиши қатъий талаб қилинади. Тайёр маҳсулот қадоғида эса ишлаб чиқарувчи корхонанинг номи, ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати ва сақланиш шароитлари аниқ кўрсатилиши шарт. Ушбу маҳсулотлар фақат турғун савдо шохобчаларида, махсус совутгичларда сақланган ҳолда мижозларга тақдим этилиши лозим.

Маҳсулот хавфсизлиги билан бирга савдо ходимларининг санитария ҳолати ҳам муҳим аҳамиятга эга. Музқаймоқ ва салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчи ҳамда сотувчи ходимлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус буйруғи асосида мунтазам равишда даврий тиббий кўрикдан ўтган бўлишлари, махсус тоза кийимда ишлашлари ва шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилишлари керак. Қолаверса, ичимликлар ва музқаймоқлар мижозларга фақат бир маротаба ишлатиладиган идишларда қуйиб берилиши, фойдаланиб бўлингач, ушбу идишлар яроқсиз ҳолатга келтирилиб, махсус контейнерларда йиғилиши шарт.

Шу ўринда, мутахассислар барча фуқароларни янада огоҳ бўлишга чақиради. Ёзнинг иссиқ кунларида қуёш нури тик тушадиган очиқ шароитда сақланган, полиэтилен идишлардаги чанқоқбосди ичимликларни харид қилишдан сақланинг. Шунингдек, кўча-кўйларда уй шароитида тайёрланган, санитария талабларига жавоб бермайдиган номаълум идишларга солинган ўрик шарбати, айрон, гўжа, морс ва квасс каби ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Бундай маҳсулотлар иссиқда ўзининг сифати ва хавфсизлигини тезда йўқотади ҳамда ўткир юқумли ичак касалликларига сабаб бўлиши мумкин. Харид жараёнида эриб қолган, қадоғининг бутунлиги бузилган ёки ҳар хил ускуналарда тайёрланган шубҳали музқаймоқларни асло сотиб олманг.

Истеъмол қилаётган маҳсулотингизнинг сақлаш шароитига ва яроқлилик муддатига доимо эътибор қаратиш орқали ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини мустаҳкам ҳимоя қилган бўласиз.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026