12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:02
Саломатлик 👁 587

Янги ҳаёт бағишлаб: Нукусда туғма юрак нуқсони бўлган болалар учун бепул тиббий кўрик ва жарроҳлик амалиёти ўтказилмоқда

Янги ҳаёт бағишлаб: Нукусда туғма юрак нуқсони бўлган болалар учун бепул тиббий кўрик ва жарроҳлик амалиёти ўтказилмоқда

Сўнгги йилларда мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ислоҳ қилиш ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Янги тиббиёт марказларининг очилиши, мавжудларининг энг замонавий ускуналар билан жиҳозланиши, шифокорлар малакасининг мунтазам ошириб борилиши – буларнинг барчаси инсон саломатлигини асрашдек эзгу мақсадга қаратилган.

Айниқса, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, келажак авлоднинг соғлом ва баркамол улғайишини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланди. Ана шундай эътибор ва ғамхўрликнинг амалдаги ёрқин ифодасини Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган хайрия акцияси мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

Туғма юрак нуқсони – бу минглаб оилаларнинг тинчини бузадиган, ота-оналар қалбига доимий хавотир соладиган жиддий ташхис. Бироқ, замонавий тиббиёт бу касалликни ҳукм деб ҳисобламайди. Вақтида қўйилган ташхис ва тўғри ташкил этилган даволаш чоралари боланинг соғлом ҳаётга қайтиши учун улкан имконият яратади. Шу ўринда мунтазам тиббий кўрикнинг аҳамияти беқиёсдир. Айнан профилактик кўриклар туғма юрак нуқсонини эрта аниқлаш ва унинг ривожланиб кетишининг олдини олиш имконини беради. Касаллик қанча эрта аниқланса, уни даволаш шунча осон ва самарали кечади. Бу ўз навбатида боланинг жисмоний ва ақлий ривожланишида нуқсонлар пайдо бўлишига йўл қўймайди, уни тенгдошлари қаторида соғлом ўсишини таъминлайди.

Яқинда академик Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказининг етакчи кардиохирург-шифокорлари томонидан Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникасида ўтказилган “Болаларга янги ҳаёт бағишлаймиз” номли акция фикримизнинг яққол далилидир.

18-23 август кунлари бўлиб ўтадиган ушбу тадбир доирасида туғма юрак нуқсони бор болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилиши кўзда тутилган. Энг муҳими, жарроҳлик амалиётига муҳтож деб топилган ўнлаб болаларнинг операцияси ҳам шу ернинг ўзида, ҳеч қандай тўловларсиз амалга оширилди. Бундай юқори технологик операцияларнинг Тошкентда эмас, айнан Нукус шаҳрида ўтказилиши олис йўл босиб пойтахтга боришга қийналган оилалар учун катта енгиллик бўлди.

Нукуслик она Алима Ўтемуратованинг қувонч ёшлари билан айтган миннатдорчилик сўзлари бутун тадбирнинг моҳиятини очиб беради. Узоқ йиллар фарзандининг дарди билан яшаган оила учун бу кун янги ҳаёт ва умид эшикларини очди. Бу каби эзгу ташаббуслар нафақат болажонларнинг ҳаётини асраб қолмоқда, балки минглаб ота-оналарга куч ва ишонч бағишламоқда.

Айтиш жоизки, туғма юрак нуқсони – бу боланинг она қорнида ривожланиш даврида юрак тузилишида пайдо бўладиган нуқсондир. Бу касаллик дунёда энг кўп учрайдиган туғма нуқсонлардан бири ҳисобланади ва ҳар 100 та янги туғилган чақалоқдан биттасида учрайди.

Туғма юрак нуқсонлари турли хил бўлиши мумкин: юрак тўсиқларида тешик, юрак қопқоқларининг нотўғри ишлаши, юрак томирларининг нотўғри жойлашуви ёки ривожланмаслиги шулар жумласидандир. Баъзи нуқсонлар енгил бўлиб, болани безовта қилмайди ва ўз-ўзидан тузалиши мумкин. Бироқ, оғир шаклларида бола нафас олишда қийналади, тез чарчайди, кўкариб қолади ва нормал ривожлана олмайди.

Касалликнинг сабаблари ҳам турлича: ирсий омиллар, ҳомиладорлик давридаги инфекциялар, дори-дармонларнинг нотўғри қўлланилиши, экологик омиллар касаллик пайдо бўлишига таъсир кўрсатиши мумкин. Энг муҳими – вақтида ташхис қўйиш ва даволашдир. Замонавий кардиохирургия кўпгина туғма юрак нуқсонларини муваффақиятли даволаш имконини беради. Эрта аниқланган ва тўғри даволанган болалар тўлақонли соғлом ҳаёт кечира олади.

Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникасида пойтахтлик ва маҳаллий шифокорларнинг ҳамкорликда амалга ошираётган тиббий кўрик ва жарроҳлик амалиётлари келгусида Оролбўйида ҳам тиббий хизмат сифатини янада юксалтиришга хизмат қилади. Зеро, ҳар бир бола соғлом яшашга ҳақли ва бу йўлдаги саъй-ҳаракатлар асло тўхтамайди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026