16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 10:16
Сиёсат 👁 368

ЎзЛиДеПдан депутатликка номзодларнинг сайловолди учрашуви ўтказилди

ЎзЛиДеПдан депутатликка номзодларнинг сайловолди учрашуви ўтказилди

Маълумки, жорий йил 27 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади. Марказий сайлов комиссиясининг жорий йил 20 сентябрь куни бўлиб ўтган мажлисида қабул қилинган Қарор билан Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўйича депутатликка номзодларнинг ва сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқоти 2024 йил 22 сентябрдан бошланиши белгиланди. Айни кунларда жойларда, овул ва маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида депутатликка номзодларнинг ва сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқот учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

25 сентябрь куни Амударё туманининг Манғит шаҳридаги 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва мазкур партиядан кўрсатилган номзодларнинг сайловолди ташвиқот учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига мазкур партиядан кўрсатилган номзодлар, партиянинг туман Кенгаши масъуллари, партия фаоллари ва сайловчилар вакиллари иштирок этди.

Учрашув аввалида таъкидланганидек, партия жорий йилги сайловларга “Ваъда эмас, натижа, эртага эмас, бугун”, деган шиор билан кириб келмоқда. ЎзЛиДеП бу йилги сайловолди дастурида тадбиркорлар, ишбилармонлар, фермерлар, фан-таълим, тиббиёт ва ишчи-ходимлар манфаатларини ҳимоя қилишга жиддий эътибор қаратган.

Учрашувда ЎзЛиДеПнинг кейинги 5 йиллик учун белгиланган мақсад ва вазифалари, халқчил ғоялари ҳақида сўз юритилди. Хусусан, аҳолининг фаровон ҳаёт кечириши, фарзандларимиз сифатли таълим ва тиббиётдан баҳраманд бўлиши, аёлларимиз ва нуронийларимиз, жамики юртдошларимиз бахтли яшаши, халқимиз дастурхони тўкин бўлиши ҳамда эртанги кунимиз ёруғ бўлиши учун партия ўз олдига аниқ мақсадларни қўйган.

Тадбирда таълим соҳаси ходимлари ҳам иштирок этаётгани инобатга олиниб, учрашувда партиянинг ушбу йўналишда режалаштираётган лойиҳаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Жумладан, мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимларининг ўртача иш ҳақини 2 баробар ошириш, умумий ўрта таълим мактабларида 153 мингдан ортиқ синф раҳбарлари учун тўланадиган маблағ миқдорини кўпайтириш таклиф қилинаётгани таъкидланди.

Партиядан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўрсатилган номзод – туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Илҳом Полвонов сўнгги 5 йил давомида ЎзЛиДеП ташаббуси билан фермерликни ривожлантириш йўналишида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди. Жумладан, ўтган йилларда “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Мазкур қонун билан янги ва фойдаланишдан чиққан 464 минг гектар майдонни ўзлаштириш ҳамда кластерларга очиқ танлов асосида ажратиш белгиланди. Шунга мувофиқ, 200 минг гектар пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш эвазига аҳолига очиқ танлов асосида узоқ муддатли ижарага бериш ишлари бошланди.

Учрашувда сўзга чиққан партия фаоллари ва депутатликка номзодлар турли йўналишларда партия илгари сураётган таклифлар бўйича маълумотлар бериб, сайловчиларни партияга ва унинг номзодларига овоз беришга чақирди.

Яхшимурод Аҳмедов, партиянинг туман Кенгаши аппарат раҳбари

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026