14.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.11.2026, 03:24
Сиёсат 👁 3,694

ҚЎШАЛОҚ БАЙРАМ ҚУВОНЧИ

ҚЎШАЛОҚ БАЙРАМ ҚУВОНЧИ

9 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан Чойкўл овулидаги "Чойкўл” маданият ва аҳоли дам олиш марказининг очилиш маросими ўтказилди.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда инсон омилига эътибор давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бу халқимизнинг турмуш ва меҳнат шароитларини янада яхшилаш, баракали меҳнат онларидан сўнг мириқиб ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадларини ифода этувчи ҳукумат қарорларида ўз ифодасини топмоқда. БундаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги 178-сонли "2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрсида”ги қарори муҳим аҳамият касб этади.

9 апрель санаси "Чойкўл” овули аҳолиси учун қўшалоқ байрамга айланди. Улуғ Соҳибқирон Амир Темур таваллуди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси кунини кенг нишонлаётган овул аҳли яна бир қувончли воқеани байрам қилдилар. Шу куни 2014 йил – обод турмуш йили Давлат Дастури режасига киритилиб, 271 млн сўмлик копитал реконструкциялаш ишларидан сўнг тамоман янги қиёфа касб этган, замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Эрталабдан карнай-сурнай садолари янграб, байрамона безатилган марказ биноси овул меҳнаткашлари, ҳудудидаги умумтаълим мактабларининг ўқувчи-ёшлари билан гавжум бўлди.

Марказнинг очилиш маросимига ташриф буюрган узоқ-яқиндан келган меҳмонлар нон-туз билан кутиб олинди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари Давлат Муллажонов "Чойкўл” овули меҳнаткашларини янги, замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказининг ташкил этилиши билан самимий табриклади. Қорақалпоғистон маданият ва спорт ишлари вазири Маҳмуд Айтниёзов ўз табрик нутқида Амударё туманида 2015 йилда яна шундай аҳоли дам олиш марказларидан иккитаси Бобур номли ҳамда Уйшин овулларида ҳам ташкил этилиши ҳақида гапириб, Амударё туманиниг барча овулларида яқин йилларда худди шундай маданият марказларидан 7 таси капитал реконструкция қилинишини, аҳолининг ва овуллардаги ёшларнинг маданий дам олиш шароитлари замон талаблари даражасига кўтарилишини таъкидлади.

Овул оқсоқолларининг фотихаси билан бино олдидаги рамзий тасма қирқилди.

Меҳмонлар бу ерда овул аҳолисининг завқли меҳнатдан сўнг мириқиб ҳордиқ чиқаришлари, ёшларнинг ўзлари қизиққан тўгараклар машғулотларида иштирок этишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Овул ёшлари эндиликда ушбу дам олиш масканида ташкил этилган рақс, ашула ва доира бўйича санъат йўналишидаги тўгаракларда қатнашиб, ўз қобилиятларини намоён этишлари, тикувчилик, тўқувчилик сирларидан воқиф бўлишлари яратилган шароитлар эътиборга лойиқ.

Маросим меҳмонлари 150 ўринли турли байрамлар ва тантаналар зали замонавий ҳамда шарқона меъморий услублар уйғунлигида тамоман гўзал қиёфа касб этганлигини таъкидладилар.

Шу куни маданият ва аҳоли дам олиш марказининг тантанали очилиш маросими Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга бағишланган тантанали йиғилиш ҳамда қўшалоқ байрамлар учун тайёрланган концерт дастурига уланиб кетди.

Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган сана муносабати билан бўлиб ўтган тантанали йиғилишни туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова очди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар халқимизнинг тинчлиги, бахт-саодати ва тотувлигини, жамиятда қонун устуворлигини таъкидлашда Конституциянинг аҳамияти хусусида кенг тўхталди ҳамда барчани янги маданият ва аҳоли дам олиш масканининг ташкил этилиши, Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган қутлуғ кун ҳамда улуғ соҳибқирон бобомиз Амир Темур таваллуди санаси билан қизғин муборакбод этди.

Тарихдан маълумки, ҳар бир давлат ўз рамзларига эга бўлган. Бу рамзлар шу мамлакат ҳудудида яшовчи халқнинг тарихий, маданий меросини англатган ҳолда, унинг дунё ҳамжамиятидаги ўрнини белгилаб берган. Қолаверса, ҳар бир демократик давлат тараққиёт ва ривожланиш йўлидан ўз конституциясида белгилаб берилган тамойиллар асосида қадам ташлайди. Ўзбекистон Республикаси таркибидаги суверен Қорақалпоғистон Республикасининг 1993 йил 9 апрелда қабул қилинган Конституциясининг 5-моддасида Қорақалпоғистон Республикаси Қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари - байроғи, герби ва мадҳиясига эга эканлиги мустаҳкамлаб қўйилган.

Давлат рамзларидан фойдаланиш, уларни асраб-авайлаш ҳамда ҳурмат ва эътибор кўрсатиш бугунги кунда дунё халқлари маданиятининг ажралмас бўлагига айланди. 1993 йил 9 апрелда қабул қилинган "Давлат герби тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси қонунида давлат рамзидан фойдаланиш жойи, вақти ва тартиби аниқ белгиланган бўлиб, ушбу қонун миллий рамзимизга нисбатан ҳурмат-иззатда бўлиш билан бирга масъулиятни янада оширади.

Самимий табриклар туман маданият ва спорт ишлари бўлими санъаткорлари томонидан тайёрланган концерт дастурига уланиб кетди. Шу куниёқ "Чойкўл” маданият ва аҳоли дам олиш маскани ўз фаолиятини бошлаб юборди.

Ғ.Ешниёзов.

Р.Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026