14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 12:05
Сиёсат 👁 4,319

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг ўттиз тўртинчи сессияси тўғрисида АХБОРОТ

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг ўттиз тўртинчи сессияси тўғрисида АХБОРОТ

2017 йил 25 июль куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг ўттиз тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни туман Кенгаши раиси, туман ҳокими С.Йўлдошев очди ва олиб борди.

Сессия кун тартибига "Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги "Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” деб номланган маърузасидан келиб чиқадиган устувор вазифаларни амалга ошириш тўғрисида”ги, шунингдек, туман ички ишлар бўлими ва тиббиёт бирлашмаси бошлиқлари, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг ҳисоботлари ҳақидаги масалалар ҳавола қилинди.

Сессия аввалида 2017 йил 12 июлда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидан тайёрланган лавҳа намойиш қилинди. Сўнгра туман Кенгашидаги ҳар бир сиёсий партиянинг депутатлик гуруҳлари аъзолари сўзга чиқиб, Президентимиз маърузасидан келиб чиқадиган вазифаларни самарали амалга ошириш бўйича халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг чора-тадбирлар режасини амалга оширишда фаоллик кўрсатишини айтиб ўтдилар.

Кун тартибидаги иккинчи масала, яъни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида туман ички ишлар бўлими томонидан олиб борилаётган ишлар бўйича туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қ.Исмаилов ҳисобот берди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, 2017 йилнинг биринчи ярмида туман бўйича умумий жиноятчилик 92 тадан 90 тага камайди. 17 та овул ва маҳаллаларда бирорта ҳам жиноят содир этилмади. Аммо, туманда айрим жиноятларнинг, жумладан, қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш, талончилик, безорилик, оғир оқибатли йўл-транспорт ходиcаси, фирибгарлик, қурол, ўқ-дори, портловчи моддалар ёки портлаш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш каби жиноятлар ўсишига йўл қўйилган. Ҳисоботда бу каби камчиликларнинг олдини олиш бўйича амалга ошириладиган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Кун тартибидаги навбатдаги масала – аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасида туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг ўринбосари Х.Тажимов ҳисобот берди.

Ҳисоботда қайд қилинганидек, Президентимиз томонидан белгилаб берилган тиббиёт соҳасини ислоҳ қилишнинг устувор вазифаларини самарали амалга ошириш мақсадида туманда мавжуд 19 та қишлоқ врачлик  пунктлари кенг жамоатчилик факрини  инобатга олган ҳолда мақбуллаштирилиши натижасида 7  та қишлоқ оилавий поликлиникаси ташкил этилди ҳамда 2 та қишлоқ врачлик пункти сақланиб қолинди.  Фаолияти тугатилган 10 та қишлоқ врачлик пунктларининг бинолари хизмат уй-жойи сифатида вақтинчаллик шифокорларга фойдаланиш учун топширилди. 7 та қишлоқ оилавий поликлиникаларида ва 2 та ҚВПда ижтимоий дорихоналар ташкил қилинди. Ушбу дорихоналарда 116 номдаги маҳаллий ва 227 турдаги чет элда ишлаб чиқарилган дори воситаларининг чекланган нархларда сотилиши йўлга қўйилган. 2017-2019 йилларда тумандаги қишлоқ оилавий поликлиникалари биноларида жами 3 млрд. 685 млн. сўмлик таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича таклифлар берилди.

Маърузада соҳада амалга оширилган ижобий ишлар билан бирга, ечимини кутаётган масалалар ҳам борлиги қайд этилди ва уларни самарали ҳал қилиш йўллари хусусида сўз юритилди.

Кун тартибидаги тўртинчи масала – ёшлар билан ишлаш соҳасида туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Юлдашев ҳисобот берди.

Ҳисоботда бугунги кунда туманимиз аҳолисининг 55 613 нафари 30 ёшгача бўлган ёшлар бўлиб, ҳозирда уларнинг 28 600 нафари ёшлар иттифоқига аъзо экани қайд этиб ўтилди. Янги ташкил қилинган Ўзбекистон Ёшлар иттифоқига барча ёшларни, айниқса уюшмаган ёшларни аъзо қилиш, уларни давлат ва жамият ишларида фаол иштирок этишга жалб этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам ахборот берилди.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари Б.Кенжаев, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош мутахассиси Д.Бекбаевалар иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Кун тартибидаги барча масалалар бўйича фаол мунозаралар, савол-жавоблар бўлиб ўтди. Депутатлар томонидан билдирилган таклиф, фикр ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019