14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 12:05
Сиёсат 👁 6,147

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши ҚАРОРИ

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида ҳудудни ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларини ҳал этиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан ўтказилган ўрганиш натижалари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида ҳудудни ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларини ҳал этиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан ўрганиш натижаларини атрофлича муҳокама қилиб, халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши таъкидлайдики, туманда охирги йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини янада ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида қатор ижобий ишлар амалга оширилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган Комплекс чора-тадбирлар дастурининг мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қатламларига етказиш ишларига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Туманда 2016 йилда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 179,5 млрд. сўмни ташкил қилиб, 2015 йилга нисбатан 116,5 фоизга, халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 83,3 млрд. сўмни ташкил қилиб, 107,0 фоизга ошган.

Ҳудуддаги корхоналар томонидан 8 млн. 174 минг АҚШ доллари миқдорида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган.

Туманда 2016 йилда тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 46 млрд. 85 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган.

Шу билан бирга, ўрганиш натижалари туманда ҳали ўз ечимини кутаётган бир қатор масалалар мавжудлигини кўрсатмоқда.

Хусусан, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида туман мутасадди идораларининг фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадга мувофиқ. Айниқса, улар томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлашда масъулиятсизликка йўл қўйилмоқда. Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг 99,8 фоизи ишга жойлаштирилганлиги ҳақидаги ҳисоботнинг ҳаққонийлиги танлов асосида ўрганилганда, 2 нафар битирувчининг кўрсатилган корхона ва ташкилотларда ишламаётганлиги аниқланди.

Туманда мактабгача ёшдаги болалар сони 18155 нафарни ташкил этиб, шундан 3389 нафари (18,7 фоизи) мактабгача таълим муассасалари томонидан қамраб олинган. Бундан ташқари, айрим мактабгача таълим муассасалари таъмирга муҳтож ҳамда уларнинг моддий-техника базаси талаб даражасида эмас.

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида мавжуд қишлоқ врачлик пунктлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш керак. Хусусан, тумандаги "Халимбег” қишлоқ врачлик пункти таъмирталаб аҳволда. Бу эса, ўз навбатида, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шунингдек, ҚВПларни малакали тиббиёт ходимлари ҳамда зарур дори-дармонлар билан таъминлашга эҳтиёж мавжуд.

Туман аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлашда жиддий камчиликлар мавжуд. Жумладан, ҳудуддаги 117,1 минг аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга эҳтиёж бўлиб, бироқ бугунги кунда бу кўрсаткич 38 фоизни ташкил этмоқда.

Ҳудудда аҳолини электр энергияси билан таъминлашда қатор муаммолар мавжуд. Жумладан, электр энергиясини узатиш линиялари таъмирталаб ҳолатда ҳамда мавжуд трансформаторларнинг аксарияти ортиқча юклама билан ишламоқда.

Тумандаги маҳаллий аҳамиятга молик умумий фойдаланишдаги 269 км. автомобиль йўлларининг 46,3 км. таъмирга муҳтож.

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши фаолиятини такомиллаштириш, депутатларнинг сайловчилар билан ишлаш ҳамда улар олдидаги масъулиятини ошириш, Кенгашдаги партия гуруҳлари ва доимий комиссияларнинг ташаббускорлигини кучайтириш лозим. Тумандаги ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида партия гуруҳлари, доимий комиссиялар йиғилишларида ҳамда сессияда тизимли равишда муҳокама қилиб бориш, шунингдек, депутатлик назоратини кучайтириш зарур.

Ҳар бир соҳада қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизимини жорий этишни ҳаётнинг ўзи тақозо қилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида ҳудудни ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларини ҳал этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлашга доир ўтказилган ўрганиш натижалари тўғрисидаги маълумотни атрофлича муҳокама қилиб, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида ҳудудни ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларини ҳал этиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан 2017 йил 1–6 март кунлари ўтказган ўрганиш натижалари маълумот учун қабул қилинсин.

2. Амударё тумани ҳокимининг (С.Йўлдашев) туманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан ўтказилган ўрганиш натижаларига доир ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

3. Амударё тумани ҳокимлиги (С.Йўлдашев) ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ комплекс чора-тадбирлар дастурини 10 кун муддатда ишлаб чиқиб, унинг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш, тегишлилиги бўйича масъул ижрочиларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан дастурда белгиланган муддатларда халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига ахборот тақдим этилишини таъминласин.

4. Амударё тумани прокурорининг (Ф.Аллаберганов) ва туман ички ишлар бўлими бошлиғининг (Қ.Исмаилов) қонунийлик ва ҳуқуқ-тартибот, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари таъминланганлиги ҳолати тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. Улар мазкур масала юзасидан, хусусан, туманда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича 10 кун муддат ичида тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқсин ва уларнинг ижросини таъминлаш чораларини кўрсин.

5. Амударё тумани ҳокими (С.Йўлдашев), туман прокурори (Ф.Аллаберганов) ва туман ички ишлар бўлими бошлиғининг (Қ.Исмаилов) 2017 йил 6 ойлик якунлари бўйича ҳисоботлари халқ депутатлари Амударё туман Кенгашида муҳокама этилсин.

6. Амударё тумани прокуратураси (Ф.Аллаберганов)га туманда қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини фуқароларга тушунтириш, улар ижросини аниқ ва бир хилда бажарилиши юзасидан назорат самарадорлигини ошириш топширилсин.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасидан (А.Аяпов) Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи директорининг (М.Юлдашев) иш фаолиятида йўл қўйган хато-камчиликлари учун уни эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш сўралсин.

8. "Амударётумангаз” филиали (Ш.Тажибаев)га аҳолини табиий газ билан таъминлаш ҳамда уларга суюлтирилган газ баллонларини ўз вақтида етказиб берилишини доимий назоратга олиш ва мавжуд қарздорликни бартараф этиш чораларини кўриш топширилсин.

9. Туман ободонлаштириш бошқармаси (Ш.Тураев) туман ҳудудидаги маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш чораларини кўришдаги хато-камчиликлари учун огоҳлантирилсин.

10. "Туямўйин-Нукус” сув-қувурларидан фойдаланиш бошқармаси "Амударё туман сув тармоқлари” филиали (А.Ражапов)га аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, сув қувурларини қуриш ва мавжудларини таъмирлаш борасида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш ҳамда уч ой муддатда амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига ахборот тақдим этиш топширилсин.

11. Туман тиббиёт бирлашмаси (О.Халимов) аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатилиши даражаси ва сифатини, қишлоқ врачлик пунктлари (ҚВП) фаолияти самарадорлигини ошириш, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилишини янада яхшилаш, тиббиёт муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлашга жиддий эътибор қаратиш топширилсин ҳамда 2017 йил 6 ойлик якунлари бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши сессияси мажлисида кўриб чиқилсин.

12. Туман бандликка кўмаклашиш маркази (А.Хужамуратов)га туманда 2017 йилга аҳоли бандлиги Дастури параметрларининг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажарилишини мониторинг қилиб бориш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш топширилсин.

2017 йил 6 ойлик якунлари бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши сессиясида ҳисоботини эшитиш белгилаб қўйилсин.

13. Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши, унинг доимий комиссиялари раислари ва партия гуруҳлари аъзолари ўз ваколатлари доирасида Кенгаш ва унинг доимий комиссиялари фаолиятини янада такомиллаштирсин, қонунда белгиланган ваколатларидан самарали фойдаланишини доимий таҳлил ва муҳокама қилиб борсин.

14. Туман ҳокими, прокурори ва ички ишлар бўлими бошлиғи ҳамда бошқа масъул ташкилотлар, муассасалар раҳбарлари халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг мазкур Қарори ижро этилиши юзасидан жорий йилнинг 1 июль ва 1 декабрь ҳолатига кўра ахборот берсин.

15. Ушбу қарор "Тараққиёт кўзгуси” газетасида ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.

17. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Сессия раиси: 24-сонли "Оқ олтин” сайлов округидан депутат Р.Уразбаев.

Сессия котиби: 17-сонли "Бўзёп” сайлов округидан депутат Г.Матякубова.

2017 йил 6 март. 111/30-05-сон.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019