12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:39
Иқтисодиёт 👁 344

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси масъулларининг сайёр қабули бўлиб ўтди

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси масъулларининг сайёр қабули бўлиб ўтди

Аҳолининг муаммоларини ўрганиш, аниқлаш ва уларни бартараф этишда жойларда ташкил этиладиган сайёр қабуллар алоҳида аҳамият касб этади. Республикамиз ҳудудларида ушбу йўналишда алоҳида тизим яратилгани энг долзарб бўлган муаммоларнинг ечилишида муҳим омил бўлаётир.  

2023 йил 18 октябрь куни Амударё туманининг Бойовул маҳалласида ҳудудидаги 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари Зоҳидхўжа Турсунов томонидан фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди. Унда туман ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Фахриддин Юсупов, бошқарма бошлиғи Азамат Убайдуллаевлар иштирок этишдилар.

Сайёр қабулда қайд этилганидек, мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилган. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим асосида иш олиб борилмоқда. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда. Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.

Таъкидлаш жоизки, халқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш йўлида ташкил қилинаётган бундай сайёр қабуллар аввало инсоннинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш, қолаверса, халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун шароит яратиш сари қўйилган муҳим қадам бўлмоқда.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маъмурияти томонидан Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган сайёр қабуллар жараёнида аҳолининг муаммолари ўрганилиб, кўплаб ижобий натижаларга эришилмоқда.

Бу галги сайёр қабулдан кўзланган мақсад ҳам туманда яшовчи фуқароларнинг соҳага доир муаммоларини ўрганиш, ижобий ҳал этилишига кўмаклашиш, таклиф ҳамда тавсияларини тинглашдан иборат бўлди.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлими томонидан ташкил этилган мазкур сайёр қабулда овул ва маҳаллалардан ташриф буюрган фуқаролар, айниқса, нафақа ёшидаги отахон ва онахонлар иштирок этдилар. Ўтказилган мазкур тадбирда фуқаролар ўз муаммолари хусусида масъулларга мурожаат этдилар.

Қабул давомида масъулларга фуқаролар томонидан 15та мурожаатлар келиб тушди. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари Зоҳидхўжа Турсунов ва бошқа мутасаддилар томонидан аҳолида келиб тушаётган мурожаатлар тингланиб, фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек қонунчиликдаги ўзгаришлар, янгиликлар ҳамда яратилиб берилаётган имтиёзлар, қулайликлар тўғрисида йиғилганларга батафсил тушунчалар берилди.

Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Азамат Убайдуллаев ҳар бир мурожаатчи билан очиқ мулоқотда бўлиб, мурожаатларда баён этилган муаммоларни бартараф этиш чоралари тўғрисида батафсил айтиб ўтди.

Жойларда ташкил қилинаётган бу каби сайёр қабуллар натижасида ҳукумат идоралари ва халқ ўртасидаги кўринмас девор олиб ташланиб, ёрдамга муҳтож фуқаролар ўз муаммоларини мутасадди ташкилот раҳбарларига тўсиқсиз етказишмоқда. Бу орқали эса кўплаб муаммолар жойида ҳал қилиниб, халқ ва давлат ягона бир мақсад – Ватан тараққиёти йўлида ҳамжиҳатликда ҳаракат қилаётир.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026