12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:16
Иқтисодиёт 👁 997

ИЮНЬ ОЙИДА ТУМАН ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ ТОМОНИДАН 25 МИНГ 534 НАФАР ФУҚАРОГА 31,16 МЛРД СЎМ ПЕНСИЯ ҲИСОБЛАНДИ

ИЮНЬ ОЙИДА ТУМАН ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ ТОМОНИДАН 25 МИНГ 534 НАФАР ФУҚАРОГА 31,16 МЛРД СЎМ ПЕНСИЯ ҲИСОБЛАНДИ

Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, давлат ва жамият ҳаётида йиллар давомида амалга оширган фидойи меҳнатини рағбатлантириш, ёши улғайганида қадр-қимматини улуғлаш давлат сиёсатидаги устувор йўналишлардан бири саналади. Бу Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 46-моддасида ҳам ўз аксини топган. Унга кўра, “Ҳар ким қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, шунингдек, боқувчисини йўқотганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга”. Шу боис, мамлакатимизда аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар кўламини кенгайтириш, фуқароларнинг даромадларини изчил ошириб бориш орқали уларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Бугунги кунда мамлакатимизда 4,5 млн. нафардан зиёд фуқаро турли тоифадаги пенсияларни олишади. Улардан салкам 216 минг нафари Қорақалпоғистон Республикасида истиқомат қилишади. Амударё туманида 25 минг 534 нафар пенсионерлар бўлиб, уларнинг пенсияларини ўз вақтида, қийинчиликларсиз олишларини таъминлашга қаратилган вазифалар ижроси давлатимиз томонидан доимий назоратда.

Айни пайтда туман Пенсия жамғармасида ҳисобда турувчиларнинг пенсия пулларини ўз вақтида, ҳеч қандай тўсиқларсиз олишлари учун зарур имкониятлар яратилган. Жорий йилнинг июнь ойида 25 минг 534 нафар фуқарога жами 31,16 млрд сўм пенсия пуллари тўланди. Шундан 19 минг 863 нафар фуқарога пластик карталар орқали 23,56 млрд сўм, 5 минг 671 нафар фуқарога эса нақд пул шаклида 7,6 млрд сўм беминнат етказиб берилди.

Пенсия таъминоти борасидаги янгиликлар ва ўзгаришлардан халқимизни вақтида хабардор қилиб бориш, фуқароларни қизиқтирган саволларга аниқ ва пухта жавоб бериш мақсадида туман Пенсия жамғармаси бўлимининг малакали мутахассислари томонидан мунтазам равишда тушунтириш ва тарғибот тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда. Айниқса, Президент Қарор ва Фармонлари юзасидан аҳоли билан юзма-юз мулоқот тадбирлари ўзининг ижобий самарасини бериб, фуқаролар пенсия тайинлашдаги қулайликлардан ўз вақтида хабардор бўлишмоқда.

Ёшга доир пенсия тайинлаш борасидаги қулайлик туфайли 2025 йил 1 мартдан бошлаб пенсия ёшига етган фуқароларга пенсия “автоматик” тарзда, ҳеч қандай ҳужжат талаб қилмасдан, фуқароларнинг мурожаатисиз тайинланиб, фуқароларнинг шахсига оид барча маълумотлар вазирлик ва идоралар электрон базаларидан олинадиган бўлди. Тизимдаги бу ўзгариш пенсия тайинлаш борасидаги қоғозбозликларга, беҳуда оворагарчиликларга барҳам берибгина қолмай, халқимизнинг қимматли вақтини тежаш имконини яратди.

Жорий йил 2 июнда қабул қилинган, халқимиз, айниқса, пенсионерларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармони ва ушбу Фармондан келиб чиқадиган вазифалар, шунингдек, қандай ҳолатларда фуқарога кўпроқ, қандай ҳолатларда кам пенсия тайинланиши юзасидан ўтказилган тарғибот тадбирлари қизғин савол-жавоблар, мунозараларга бой тарзда ўтаётганидан аёнки, бу борада халқимизнинг ҳуқуқий маданияти ошиб бормоқда ва улар ўз келажагига бефарқ эмас.

Тизимда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар туфайли фуқароларга пенсия тайинлаш, фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа, дафн маросими учун нафақа тайинлаш, пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақидаги, пенсия ва нафақа миқдори тўғрисидаги маълумотномалар эндиликда Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали берилаётгани тизимдаги бюрократик тўсиқларга барҳам берди ва фуқароларнинг оворагарчилигига чек қўйди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 майдаги “Ногиронлик пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашда проактив хизматларни жорий этиш тўғрисида”ги Қарорига кўра, “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини амалга ошириш доирасида аҳолига давлат пенсиялари ва компенсацияларни тайинлаш тартибини такомиллаштириш орқали пенсия олувчилар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари янада кенгайтирилмоқда.

Унга асосан фуқароларга ногиронликни белгилаш муносабати билан пенсияларни алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда проактив шаклда тайинлаш ҳамда фуқарога проактив шаклда тайинланган пенсияларни рад қилиш ҳуқуқининг берилиши, айрим тоифадаги шахсларга компенсацияларни электрон маълумотлар алмашинуви асосида проактив шаклда тайинлаш, фуқаронинг пенсия миқдорини ҳар икки йилда проактив шаклда қайта ҳисоблаш, пенсияларни тайинлаш ва тўлаш тартиб-таомилларини рақамлаштириш орқали ногиронлик пенсиялари ва компенсацияларни олувчилар учун қулай имкониятлар яратилмоқда.

“Инсон қадри учун” тамойили асосида туман Пенсия жамғармаси бўлими мутахассислари халқ орасида бўлиб, Президент Фармон ва Қарорларининг мазмун-моҳияти, пенсионерлар, ногиронлик нафақасини олувчи шахслар учун бериладиган солиқ имтиёзлари, қариганда яхши пенсия олиш учун қандай ҳужжатлар зарурлиги юзасидан ўтказилаётган очиқ мулоқот тадбирлари орқали фуқаролар ўз ҳуқуқ ва бурчларини чуқур англаб олишларига яқиндан ёрдам беришмоқда.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026