12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:22
Сиёсат 👁 376

"НУРОНИЙ" ЖАМҒАРМАСИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БЎЛИМИ ТОМОНИДАН "ҒАЙРАТЛИ КЕКСАЛАР" ШИОРИ ОСТИДА СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

"НУРОНИЙ" ЖАМҒАРМАСИ  ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БЎЛИМИ ТОМОНИДАН "ҒАЙРАТЛИ КЕКСАЛАР"  ШИОРИ ОСТИДА  СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Мамлакатимизда "Инсон қадри учун" тамойили асосида амалга оширилаётган  барча эзгу ишларнинг мазмун-моҳиятида халқимизнинг ҳаётдан рози яшашини таъминлаш, турмуш тарзини ижобий ва яхши томонга ўзгартириш, қайси ёш тоифасида бўлишидан қатъий назар ҳар бир инсоннинг  ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг яшаш, дам олиш шароитларини замон талаблари даражасига кўтаришдек эзгу мақсадлар мужассам. Айниқса, ўзларининг ёшлик шижоатини, куч-ғайратини эл-юрт фаровонлиги йўлидаги фидойи меҳнат онларига бағишлаган, бугунги кунда  кексалик палласига кирган нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Бу борада   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 ноябрдаги "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори муҳим дастуруламал  бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур Қарорга кўра,  кекса ёшдаги фуқаролар учун  спорт тадбирларини ташкил этиш,  уларни  жисмоний тарбия ва  спорт билан шуғулланишга жалб қилиш, шунингдек, кексаларнинг спорт тадбирларида қатнашиши билан боғлиқ харажатларни қоплаб беришни ташкил этиш  ҳамда  уларни спортга кенг жалб қилиш учун  "Нуроний" жамғармаси ҳисобидан  ҳар бир маҳаллага  йилига 10 млн сўм миқдорида маблағ ажратиш белгиланган эди.  Ушбу  Қарор  ижросини таъминлаш мақсадида "Нуроний" жамғармаси Амударё туман бўлими  томонидан ишлаб чиқилган режавий жадвалга мувофиқ туманнинг деярли барча ҳудудларида истиқомат қилувчи кекса ёшдаги фуқароларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда ташкил этилаётган маънавий-маърифий кўнгилочар   тадбирларда ва спорт мусобақаларида барча ёш тоифасидаги кексаларнинг иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, нуронийлар ўртасида ташкиллаштирилаётган спорт мусобақаларида қатнашиш истагидаги фуқаролар сафи кун сайин ошиб бормоқда.

Ана шундай спорт мусобақаларидан бири яқинда Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 40-сонли умумтаълим мактабининг спорт майдонида ҳам ўтказилиб, унда тумандаги овул ва маҳаллаларда ташкил этилган кекса ёшдаги фуқаролардан иборат  нуронийлар футбол жамоалари ўзаро беллашдилар. "Ғайратли кексалар" шиори остида, спортнинг мини футбол тури бўйича ташкил этилган мазкур мусобақанинг очилиш маросимида "Нуроний" жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Турсунбай Абдижаббаров, жамғарманинг Амударё туман бўлими масъуллари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари  ходимлари, шунингдек, аҳоли вакиллари иштирок этдилар.

Қизғин ва қизиқарли баҳсларга бой тарзда ўтган мусобақаларда  туманнинг овул ва маҳаллаларида  ташкил этилган нуронийлар мини футбол жамоалари аъзолари, ҳақиқатдан ҳам ғайратли кексалар ғолиблик учун  кураш олиб бордилар. Мусобақа якунларига кўра, ўз ўйинлари орқали юксак сабр-тоқат билан эпчиллик, курашчанлик намуналарини кўрсатган Куюк кўпир овул фуқаролар йиғинининг "Куюк кўпир" мини футбол жамоасининг ғайратли кекса спортчилари фахрли 1-ўринни эгалладилар.

2-ўрин Бешовул МФЙнинг "Бешовул" жамоасига, 3-ўрин эса Олмазор маҳалласининг нуроний спортчилар жамоасига насиб этди. Ўзаро ҳамжиҳатлик ва дўстона руҳда ўтказилган мусобақа якунида "Нуроний" жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Турсунбай Абдижаббаров ғолиб жамоалар аъзоларига "Нуроний" жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси  бўлими томонидан тайёрланган Диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширди.

РОБИЯ  ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026