12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:49
Жамият 👁 509

ҚАРЗДОРЛИГИ БЎЛГАН АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ АНИҚЛАШ БЎЙИЧА РЕЙД ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

ҚАРЗДОРЛИГИ БЎЛГАН АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ АНИҚЛАШ БЎЙИЧА РЕЙД ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Транспорт йўлларида хавфсизликни таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, қоидабузарликларни камайтириш ҳозирги куннинг энг долзарб муаммоларидан биридир. Шу боис йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан ҳаракат хавфсизлиги таъминлаш, хавфли ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Бу борада йўлга қўйилган тизимли ишлар йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этиб келмоқда.

26 май куни Амударё тумани ҳудудида туман Ички ишлар бўлимининг йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан қарздорлиги бўлган автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини аниқлаш бўйича рейд тадбирлари ўтказилди. Рейд тадбирини намунали ўтказиш мақсадида йўл-патруль хизмати ходимлари ўз хизмат бурчларини астойдил бажаришди.

Тадбирда автомобиль йўлларидаги светофорлар ва пиёдалар учун мўлжалланган йўл чизиқлари, йўл белгилари, пиёдалар ўтиш жойлари назорат кўригидан ўтказилди. Фуқаролар ва велосипед ҳайдовчилари билан суҳбатлар ташкил этилиб, йўлларда ҳаракатланиш қоидалари тушунтирилди. Шунингдек, рейд тадбирлари давомида қоидабузарликларга йўл қўйган 44 нафар автотранспорт ҳайдовчилардан жарималар ундирилди.

Рейд тадбири давомида транспорт воситасининг ойналарини меъёридан ортиқча қорайтириш, ҳаракат вақтида телефондан фойдаланиш, хавфсизлик камарларини тақмасдан ҳаракатланиш каби ҳолатларда ҳайдовчиларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши тушунтирилди. Шунингдек, йўл-патруль хизмати ходимлари ҳайдовчиларга жорий йил 18 апрелда “Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилингани ҳақида маълумот бериб, ушбу Қонунга кўра қайта таҳрир қилинган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 332-1-моддаси ҳақида тушунчалар беришди.

Таъкидлаш жоизки, янги таҳрирдаги матнда ҳуқуқбузар ўзига жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб, ўн беш кун ичида жарима миқдорининг эллик фоизини ёки ўттиз кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилиниши кўрсатилган. Мазкур соддалаштирилган тартиб суд қарорлари билан тайинланадиган жарималарга ҳам нисбатан қўлланиладиган бўлди. Лекин бу тартиб айрим ҳолатларга татбиқ этилмайди. Яъни, транспорт воситаларини маст ҳолда бошқарганлик, кемаларни маст ҳолда бошқарганлик, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл-ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаганлик каби ҳолатларда қўлланилмайди.

Шунингдек, маст ҳолдаги ҳайдовчиларнинг ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошкаришига йўл қўйилгани, жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганида ёки протест билдирилганда, бир йил давомида айнан шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг такрор содир этилганида ҳам татбиқ этилмайди.

Рейд тадбирларида қонунчиликдаги ушбу янгиликлар кенг тушунтирилди. Ҳар бир ҳайдовчи транспорт воситасини бошқараётганда нафақат ўзи, балки йўловчилар ва пиёдаларнинг ҳаётига масъулият билан қарашлари лозимлиги, пиёдалар эса йўл ҳаракати иштирокчиси эканлигини унутмаслиги ва ўрнатилган қоидаларга риоя этишлари кераклиги такрор ва такрор айтиб ўтилди.

Бу каби рейд тадбирлари хавфли йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга хизмат қилади.

О.Худойберганова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026