16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 11:52
Иқтисодиёт 👁 356

СОЛИҚ ҚОНУНЧИЛИГИДА НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН ИМТИЁЗЛАР

СОЛИҚ ҚОНУНЧИЛИГИДА НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН ИМТИЁЗЛАР

Маълумки, мамлакатимизда солиқ қонунчилигида ижтимоий муносабатларни тартибга солишда асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжат бу Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ҳисобланади. Даставвал солиқ имтиёзлари тушунчасига таъриф берадиган бўлсак, Солиқ имтиёзлари бу – давлат томонидан солиқ тўловчиларга берилган енгилликлар, солиқлар миқдорини камайтириш, солиқ тўлаш шартини енгиллаштириш ёки солиқдан тўла озод қилишдан иборат.

Республикамизда солиқ имтиёзларини янада яхшилаш мақсадида солиқ ислоҳотлари давом эттирилмоқда. Солиқ имтиёзлари самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш бўйича таъсирчан тизимни жорий этиш орқали имтиёзларнинг солиқ тўловчининг молиявий фаолиятига таъсирини таҳлил қилиш ҳамда самарасиз ва мақсадсиз берилган солиқ ҳамда божхона имтиёзларини бекор қилиш бўйича бир қанча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тасдиқланиши, шу жумладан Солиқ кодексининг тегишли моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали мустаҳкамланиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 380-моддасига кўра, уруш ногиронлари ва иштирокчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган ва доираси қонун ҳужжатларида белгиланадиган шахслар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, болалигидан ногиронлиги бўлган, доимий парвариш талаб этадиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота ёки оналар қисман солиқ солишдан озод этилади.

Ушбу солиқ имтиёзлари фақатгина тегишли ҳужжатлар тақдим этилган тақдирдагина қўлланилади. Солиқ кодексининг 383-моддасида қатъий белгиланган солиқ ставкалари келтирилган бўлиб, унга кўра, қатъий белгиланган солиқ ставкаси тўловчиси I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланганида фаолият туридан ва уни амалга ошириш жойидан қатъий назар, ойига қатъий белгиланган миқдордаги солиқнинг 50 фоизини, бироқ БҲМнинг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда тўлайди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Солиқ кодексининг 421-моддасида барча солиқ тўловчи субъектларга имтиёзлар берилган бўлиб, айнан ногиронлиги бўлган фуқароларга айрим солиқ имтиёзлари белгилаб қўйилган. Унга кўра уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар мулкида бўлган мол-мулк солиқ солишдан озод этилади. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳам мулкида бўлган мол-мулк 60 кв.м. доирасида солиқдан озод этилади. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

Уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ер солиғидан озод этилади. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

Н.Жуманиёзова, туман Адлия бўлимининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлинмаси бош маслаҳатчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026