13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:10
Фан ва таълим 👁 462

САВОДХОНЛИК БАЙРАМИДА ҚОРБОБО ВА ҚОРҚИЗ МЕҲМОН БЎЛДИ

САВОДХОНЛИК БАЙРАМИДА ҚОРБОБО ВА ҚОРҚИЗ МЕҲМОН БЎЛДИ

Ҳар йили Янги йил байрами арафасида умумтаълим мактабларининг 1-синф ўқувчилари учун бири-биридан ёрқин таассуротларга бой байрамлар бошланади. Аввало, улар ўқув йилининг биринчи ярим йиллигида  эгаллаган билимларини намойиш этиб, “Алифбе” байрамини шод-у хуррамлик билан нишонлайдилар. Ўқишни ўрганган болажонларнинг бу қувончлари Янги йил шодиёналарига уланиб кетади.

Ана шундай қўшалоқ байрам завқини сурган 36-сонли умумтаълим мактабининг 1 “А” синф ўқувчилари иштирокида ўтказилган саводхонлик байрами ҳам ҳаяжонли таассуротларга бой бўлди. Болажонлар бу кунга пухта тараддуд кўрдилар. Байрамона безатилган синфхонада ўқувчилар томонидан тайёрланган пластилин ўйинчоқлар, гулқоғозлардан ясалган турфа гуллар, табиат манзаралари акс эттирилган суратлар, ўқувчиларнинг энг чиройли ҳуснихат дафтарлари, эртак қаҳрамонлари тасвирланган плакатлар кўргазмаси ташкил этилди.

Саводхонлик байрамига бағишланган тадбирни мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Сарвар Қутлимуродов очди ва ўқишни ўрганган болажонларни самимий табриклади.

Шундан сўнг ўқувчилар “Алифбе” китоби бошчилигида ўзбек тилидаги барча  ҳарф ва товушлар қиёфасида намоён бўлишиб, ҳар бир ҳарфга монанд шеърлар айтишди. Қизиқарли савол-жавоблар орқали ўзлари эришган ютуқларни амалда кўрсатиб беришди, қўшиқ ва рақслар ижро этишди.

Саводхонлик байрамига Она тили ва Ўқиш китоби билан Қорбобо ҳамда Қорқиз ташриф буюришди. “Алифбе”ни яхши ўзлаштирган зукко, билимдон болаларга Қорбобо ва Қорқиз совғалар улашиб, “Саводхонлик гувоҳномаси”ни тақдим қилишди. Болалар шод-у хуррамлик билан Ўқиш ва Она тили китобларини қабул қилишиб, яхши ўқишга, Ватанга муносиб фарзанд бўлишга сўз бердилар. Қорбобо ва Қорқиз билан биргаликда қувноқ рақслар, она Ватан, бинафша, дўстлик, тинчлик, Ватан посбони мавзуларида шеърлар, қўшиқлар ижро этишди.

Тадбир якунида болалар ўзларига илм йўлини кўрсатган қадрдон “Алифбе” китоби билан хайрлашиб, Она тили ва Ўқиш китоби билан эртаклар оламига саёҳат қилдилар.

Саводхонлик байрами нафақат ўқишни ўрганган болажонлар, балки уларнинг ота-оналари ва устозларига ҳам олам-олам завқ бағишлади.

Насиба БОБОЖОНОВА, шу мактаб ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026