12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:37
Фан ва таълим 👁 584

36-сонли мактабда саводхонлик байрами ўтказилди

36-сонли мактабда саводхонлик байрами ўтказилди

Саводхонлик ҳарфлар ўқий олиш ва санашни ўрганишдан бошланади. Кейинчалик эса фанлар аста-секин мураккаблашиб, она-тили, математика, табиий фанлар сингари илм соҳаларига бўлина бошлайди. Бироқ, ҳар битта ишнинг энг мураккаб ва масъулиятли нуқтаси бу – дастлабки жараёндир. Яъни инсон учун сув ва ҳаводек зарур бўлган савод чиқаришдек машаққат ортида устозларнинг тинимсиз меҳнати, қобилияти ётади. Шу сабабли ҳам мактабга илк қадам қўйган пайтимиз китобнинг моҳиятини билмасдан, фақатгина камалакранг расмларига маҳлиё бўлиб ўтирганимизда қўлимиздан тутиб, ҳарфларни, ўқишни ўргатган ва китобларнинг моҳиятини англашимизга яқиндан ёрдам берган азиз инсон – биринчи устозимиз олдида бир умр бош эгамиз. Бугун ўша устозларимизнинг ва савод чиқаришимизга сабабчи бўлган алифбо китобининг шарофати билан қай биримиз доктор, кимимиз ўқитувчи, кимимиз эса яна бошқа-бошқа касбларни эгаллаб, жамиятда ўз ўрнимизга эгамиз. Дунё аҳолиси орасида ҳали ҳанузгача саводсиз инсонларнинг мавжудлиги эса бизни шукур қилишга ундайди. Шубҳасиз, билим ва саводнинг мавжудлиги ҳам бир неъмат.

Янги йил байрами яқинлашгани сари юртимиздаги барча умумтаълим мактабларида яна бир шодиёна – саводхонлик байрами ҳам кенг нишонланади. Бу байрам ўз навбатида “Алифбо байрами” сифатида ҳам барчамизга таниш ва қадрдон. Мактаблардаги барча 1-синф ўқувчилари янги йилга қўшалоқ равишда, саводхонлик байрамини ҳам зўр иштиёқ, байрамона шукуҳ ва кўзларда қувонч билан қарши оладилар. Елкаларига ялтироқ зарлар тақиб, қўлларида алифбодаги бирор ҳарфни тутиб, ўша ҳарф билан бошланувчи шеърлар ҳамда қўшиқлар айтадилар.

Ана шундай тадбирлардан бири, Амударё туманидаги 36-сонли умумтаълим мактабида ҳам бўлиб ўтди. Мактабнинг 1-“б” ва 1-“в” синфи ўқувчилари иштирокида ҳамда шу синфлар раҳбарлари Гулойим Бобожонова, Фарида Саидовалар бошчилигида ўтказилган саводхонлик кечаси чинакам шодиёна тусини олди.

Дастлаб, ўқувчилар алифбодан ўрин олган ҳарфларга бағишлаб шеърлар айтдилар. Чучук тиллари ила ҳарфларнинг моҳиятини тушунтиришга ҳаракат қилдилар. Ҳарфларга мослаб қўшиқлар куйлаб, рақсга тушдилар. Байрам давомида ўқувчилар “Алифбе” китоби билан хайрлашиб, “Ўқиш китоби” билан танишдилар ва ўзлари учун битмас-туганмас билим хазинаси бўлмиш ушбу китобни варақлашга ошиқдилар.

Тадбир сўнгида даврага янги йилнинг орзиқиб кутилган меҳмонлари Қорбобо ва Қорқиз ташриф буюриб, ўқувчиларни қўшалоқ байрам билан табриклашди. Болажонлар эса Қорбобога ўзлари севган шеърлардан айтиб бериб, юраклари завқ-у, шавққа тўлди. Шу тариқа, Қорбобо ўқувчиларга бир-биридан ажойиб байрам совғаларини улашди.

Ҳа, она тилимиздан ўрин олган ҳар бир ҳарфнинг ўз оҳангги ва ўз ўрни бор. Уларнинг қай бирининг қай тарзда қўлланилишини ҳам айнан мактабда ўрганамиз. Интернет маълумотларига кўра, дунёдаги саводсиз инсонларнинг учдан икки қисмини қизлар ва аёллар ташкил этади. Марказий ва Шарқий Осиёда, Шимолий Америкада, Лотин Америкасида ва Кариб денгизи ҳавзаси давлатларида саводсиз эркаклар ва аёллар ўртасидаги фарқ у қадар катта эмас. Бироқ Шимолий Африка, Ғарбий ва Жанубий Осиё ва Африканинг Саҳрои Кабирдан жанубда жойлашган давлатларида саводсизлик бўйича жинслар ўртасидаги фарқ сезиларли даражада.

Шунингдек, ЮНЕСКО маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган 244 миллион болалар мактабга боришмайди. Паст ва ўрта даромадли мамлакатларда 10 ёшли болаларнинг оддий матнни ҳам ўқий олмаслиги 2019 йилдаги 57 фоиздан 2022 йилда 70 фоизгача кўтарилган. Болаларнинг, жумладан, мактабда таълим олаётган болаларнинг катта қисми базавий саводхонлик кўникмаларига ҳам эга эмас.

Ҳа, бу аянчли статистика. Шундай экан, бугун фарзандларимизнинг мактабда олаётган бепул билим ва тарбияси шукур қилиб, фикр юритишимизга чорлайдиган бебаҳо неъматдир.

Азиза Мадраҳимова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026