12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:02
Адабиёт 👁 368

ТУМАНДАГИ НАШРИЁТДА ТАЙЁРЛАНГАН “УММОНДАН ТЕРИЛГАН МАРЖОНЛАР” ТЎПЛАМИНИНГ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ

ТУМАНДАГИ НАШРИЁТДА ТАЙЁРЛАНГАН “УММОНДАН ТЕРИЛГАН МАРЖОНЛАР” ТЎПЛАМИНИНГ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ

“Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ижодий жамоаси ташаббуси билан ташкил этилган “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти туманимиздаги ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаб, уларнинг қобилиятларини ривожлантиришга хизмат қилиб келмоқда.

Ташкилот 2021 йилнинг сентябрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди таъсис этган грант танловларида “Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” лойиҳаси билан қатнашиб, ғолиб бўлди ва лойиҳа 2022 йилнинг 31 августигача муваффақиятли амалга оширилди.

Лойиҳа доирасида таълим муассасасаларида, овул, маҳаллаларда учрашув, давра суҳбатлари ўтказилиб, ёшларни гиёҳвандлик, ахлоқсизлик ва ёт ғоялардан ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилди, ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида иншолар танловлари ўтказилиб, ғолиблар рағбатлантирилди. Энг мазмунли ва равон  ёзилган иншолар туман матбуотида ёритилди. Амударё телевидениесида мавзуга доир кўпгина кўрсатувлар эфирга берилди.

Лойиҳа иш режасига мувофиқ туманимизнинг истеъдодли ёш қаламкашларини элга танитиш, уларга ижодий руҳ, рағбат бағишлаш мақсадида туманимиз мактабларида таълим-тарбия олаётган 84 нафар ўқувчиларнинг ижод намуналари жой олган “Уммондан берилган маржонлар” тўплами нашр этилди.

10 октябрь куни 55-сонли мактабда ижодий-маданий ишлар бўйича мактаб тарғиботчиси, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Баркамол авлод” болалар мактаби директори Хонимжон Ражабова, “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти раиси Ўрозали Рейимовлар ташаббуси билан ушбу китоб тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари иштирок этдилар. Китоб тақдимоти айнан шу мактабда ўтказилгани бежиз эмас. Сабаби, мазкур мактаб ўқувчилари Жасмина Бекимбетова, Маржона Деҳқоноваларнинг шеърлари ҳам тўпламдан жой олган.

Тадбирда бу ҳақда батафсил сўз  юритилди. Маржона Деҳқонова, Жасмина Бекимбетоваларни устозлари, дўстлари қизғин табриклаб, янгидан-янги ижодий муваффақиятлар тиладилар. Жасмина ва Маржона самимий тилаклардан, тенгдошларининг ҳавас билан боқишларидан кўнгиллари қувончга тўлди.

- Бу сизларнинг ижод йўлидаги илк муваффақиятингиз. Ҳали ўқиб, ўрганиб, салоҳиятли қизлар бўлиб камолга етишингизга, машаққатларидан чўчимай сермаҳсул ижод қилишингизга ишонаман, - деди уларга Хонимжон Ражабова.

Мамлакатимизда ёшларнинг чуқур илм олишларига, қобилиятларини намоён этишларига шароит яратилаётганлиги уларнинг олға интилишларига рағбат бўлмоқда.

“Уммондан терилган маржонлар” тўпламида ижод намуналари ёритилган туманимизнинг ёш ижодкорлари келажагида ҳам бунинг исботини кўришимизга шубҳа йўқ. Тўпламга кўпсонли  адабиёт ихлосмандларининг машқлари саралаб олингани рамзи сифатида “Уммондан терилган маржонлар” дея номлангани ҳам бежиз эмас.

Тўплам тақдимоти тадбир иштирокчиларида улкан таассуротлар қолдирди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026