12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:41
Қишлоқ хўжалиги 👁 452

Жорий йилда тумандаги 348 та фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги субъектлари томонидан жами 13 минг гектар майдонга чигит экилади

Жорий йилда тумандаги 348 та фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги субъектлари томонидан жами 13 минг гектар майдонга чигит экилади

Қишлоқ хўжалиги соҳасида юқори самарадорликка эришиш, ердан унумли фойдаланиш ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлаш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири саналади. Айниқса, мамлакатимизда пахтачилик йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар, илғор агротехнологияларни жорий этиш ва кластер тизими асосида фаолият юритиш ушбу соҳанинг янги босқичга кўтарилишига замин яратмоқда.

Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида, жумладан, пахтачиликда илм-фан ютуқларига таяниш, замонавий агротехнологиялардан фойдаланиш, харажатларни камайтириш ҳамда даромадни оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Юртимизда баҳор нафаси кезаётган айни апрель ойининг илиқ кунларида Амударё туманидаги фермер хўжаликларида 2025 йилги пахта ҳосили учун чигит экиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Хусусан, Чойкўл овулидаги “Чойкўл Дўстлик” ҳамда Қангли овулидаги “Диёрбек Қанжиғали” фермер хўжаликларида ҳам ишлар қизғин паллага кирган.

Амударё тумани Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси маълумотларига кўра, жорий йилда тумандаги 348 та фермер хўжалиги ва бошқа қишлоқ хўжалиги субъектлари томонидан жами 13 000 гектар майдонда чигит экилиши режалаштирилган.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, жорий йилда 5 минг гектар майдонда Хитой технологияси асосида чигит экиш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу майдонларнинг 2 400 гектарида хорижий, 2 600 гектарида эса маҳаллий навли чигит экиш мўлжалланган. Бундай ёндашув ҳосил сифати ва ҳажмини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Маълумотларга кўра, Хитой технологияси асосида амалга оширилаётган усул фермерларга вақт ва маблағни тежаш имконини беради. Бундан ташқари, чигитлар 5-6 кун ичида униб чиқиши ва анъанавий усулга нисбатан тахминан 5 кун олдин ҳосил беришини таъминлайди. Ҳосилдорлик эса 50 центнердан ортиқ бўлиши мумкин.

Чигит экиш ишлари Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан қатъий назоратга олинган. Барча агротехник тадбирлар белгиланган талаб ва меъёрларга тўлиқ риоя этилган ҳолда, юқори сифатда амалга оширилмоқда.

Ушбу ишлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги “Пахтачиликда юқори самарали интенсив агротехнологияларни қўллаш ва хорижий ғўза навлари майдонларини кенгайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси доирасида амалга оширилмоқда.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари мавсум олдидан тўлиқ тайёр ҳолатга келтирилган. Ер тайёрлаш ва экиш ишларига 71 та хайдов трактори, 71 та плуг, 136 та чизел, 15 та дискли борана, 1700 та тишли борана, 293 та мола, 53 та минерал ўғит сепгич, 47 та пуркагич, 150 та чигит экиш сеялкалари, шунингдек, 23 та махсус сеялка жалб этилган. Ҳозирда барча техника ва агрегатлар соз ҳолатда ишга тайёр ва мавсумда улардан фаол фойдаланилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, барча фермер хўжаликлари ва аграр соҳада меҳнат қилаётган фидойи юртдошларимизга жорий йилги мавсумда муваффақият ва баракали ҳосил тилаймиз!

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026