13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:59
Фан ва таълим 👁 385

“Қалдирғоч” ёзги болалар оромгоҳида “Ёз−ўтмоқда соз” деб номланган тадбир ўтказилди

“Қалдирғоч” ёзги болалар оромгоҳида “Ёз−ўтмоқда соз” деб номланган тадбир ўтказилди

Юртимизда болаларнинг ёзги таътил кунларини мазмунли ўтказишлари учун барча шароитлар яратилмоқда. Жумладан, Амударё туманининг Дўрман овули ҳудудида янгидан ташкил этилган “Қалдирғоч” ёзги болалар оромгоҳида ҳам болаларнинг ёзги таътилни мазмунли ва мароқли ўтказишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

 Яқинда ушбу оромгоҳда “Ёз− ўтмоқда соз” деб номланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими қошидаги “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари Бекмон ота Аллаберганов, 40-сонли умумтаълим мактаби директори Санобар Хўжамуротова, туман Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Махсуд Саълуллаевлар шунингдек, 40-сонли мактаб маъмурияти ўқитувчилари, мактабнинг 5-синф ўқувчилари иштирок қилдилар.

Дастлаб, Санобар Хўжамуротова барча болажонларни оромгоҳнинг очилиши билан самимий қутлади. Шундан сўнг, дам олувчиларга 40-сонли мактаб ўқувчиларининг эришган ютуқлари, ўқувчилар учун яратилган қулайликлар, жамоанинг маҳоратли мураббийлари ҳақида ифтихор билан сўзлади. Шунингдек, ўзининг болалик давридаги қийинчиликлари ва бугунги кунда болаларга яратилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлар ҳақида тўлқинланиб гапирди.

Тадбир давомида 40-сонли мактабнинг 5-синф ўқувчилари Қундузой Қўшназарова, Жаҳонгир Ўрозимбетов, Асадбек Каримбоевлар спортнинг каратэ йўналиши бўйича эришган ютуқлари ҳақида ўз тенгдошларига гапириб, спорт чиқишлари орқали ўз маҳоратларини намойиш қилдилар.

5-г синф ўқувчиси Хайрулло Ўрозбоев технология дарсида ўзи ясаган автомобилни, 5-б синф ўқувчиси Нуриддин Жумабоев эса ўзи ясаган экскаваторни намойиш қилдилар. Шунингдек, тадбир давомида ўқувчилар томонидан тайёрланган гўзал рақслар дам олувчиларда ўзгача тассурот қолдирди.

Қолаверса, мактабнинг рус тили фани ўқитувчиси Шўҳижаҳон Нуримбетова томонидан тайёрланган топшириқли ўйинни болажонлар мароқ ва катта қизиқиш билан бажардилар. Оромгоҳда дам олувчилар ўз тенгдошлари тайёрлаб келган барча чиқишларни олқишлар билан кутиб олишди.

Тадбирнинг бадиий қисми якунлангач, 32-Қиличбой сайлов округидан сайланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Санобар Хўжамуротова тадбирда иштирок этаётган маҳалла  аҳлига ўз фаолияти, ижтимоий ҳаётда рўй бераётган ўзгаришлар, қабул қилинаётган қонунлар моҳияти тўғрисида батафсил маълумот берди.

Шунингдек, 84-сонли мактабнинг якка тартибда ўқитилаётган имконияти чекланган ўқувчиларини ҳамда “Китобхон оила” кўрик-танловининг туман ва Қорақалпоғистон Республикаси босқичида ғолибликни қўлга киритган Ўринбоевлар оиласини қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

Ушбу ёш оилага Республика босқичида ҳам муваффақиятли қатнашиб, ғолиблар сафидан жой олишларига тилакдошлик билдирди.

Тадбир якунида оромгоҳ кутубхонасига ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарлари совға қилиниб, дам олувчиларга музқаймоқлар улашилди.  

Санобар Хўжамуротова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026