14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 15:31
Сиёсат 👁 426

ТУЙҒУЛАР САТРЛАРГА КЎЧГАНДА

ТУЙҒУЛАР САТРЛАРГА КЎЧГАНДА

Туманимиз аҳолиси ижодкорлик салоҳиятига жуда бой. Айниқса бадиий ижод билан шуғулланувчи ҳамюртларимиз кўплиги билан доимо фахрланамиз.

Туманимизда ижодкор инсонларни элга таништириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун барча имкониятлар мавжуд. Туманимизда чоп этилаётган “Тараққиёт кўзгуси”, “Менинг оилам” газеталарининг ҳар бир сонидаги алоҳида саҳифада туманимиз ижодкорларининг шеър ва ҳикоялари ёритиб борилмоқда. аmunews.uz веб-сайти орқали шеър ва ҳикоялар, янги-янги хабарлар мухлислар эътиборига ҳавола этилмоқда. Амударё телевидениеси орқали туманимизда фаолият юритаётган ижодкорлар, санъаткорлар ҳақида кўрсатувлар тайёрлаб борилмоқда. Бундан ташқари “Тараққиёт кўзгуси” газетаси қошида нашриёт ташкил этилиб, туманимиз ижодкорларининг китоблари босилиб чиқмоқда. Яқиндагина китобхонлар қўлига етиб борган янги китоблар сўзимизнинг исботидир. Бугунги кунда бир неча китоблар муаллифига айланган тажрибали ижодкорлар Саъдулла Хўжаниёзов, Турсунбой Абдуллаев, Аҳмад Нафасов, Робия Йўлдошева, Ойгул Ражабова, Зулфия Аллаярова, Шомурод Хўжанов, Худойберган Жумамуродовлар китобхонларга яхши танишдир. Уларнинг издошлари бўлиб Гулнора Юсупова, Алишер Аҳмедов, Турсуной Кенжабоева, Барно Самандаровалар шеърият ихлосмандларига танилмоқдалар.

Уларнинг қаламига мансуб турли жанрлардаги шеър ва ҳикоялар кенг китобхонлар оммасига манзур бўлмоқда.

Қувонарли жойи шундаки, туманимизнинг ижодкорлари тез-тез мулоқотлар ўтказиб, ажойиб шеърхонлик даврасини уюштириб келмоқдалар. Бундай давралар ҳақиқий ижод байрамига айланиб кетади. Туйғулар сатрларга кўчиб  дилларга олам-олам завқ бағишлайди.

Навбатдаги ижодий давра суҳбати “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотидорат ташкилотида бўлиб ўтди. Давра суҳбатини Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, шоир Саъдулла Хўжаниёзов кириш сўзи билан очди ҳамда бошқариб борди.

Ўзининг “Янги йил ҳислари”, “Тилагим”, “Хаёлим”, “Шунда сени изларман” шеърлари билан даврани тажрибали қаламкаш Гулчеҳра Отабоева бошлаб берди. Хотира кунига бағишланган дил сўзлари, Ватан бешиги қадри, ўғил-қизлар, набиралар келажаги учун эзгу тилакларга бой шеърий сатрлар барчада улкан таассурот уйғотди.

Шоир Турсунбой Абдуллаевнинг “Афғончи йигит” шеъри шаҳид йигитлар ҳақидаги қайғули хотирадир. “Онам менга айланайин демабди” шеъри беғубор, шўх болалик ҳақида бўлса, бошқа шеърида ўзни манманликдан асраш, ноўрин сўздан тилни тийиш, эътиқод-иймон, тақдир-ҳаёт ҳақида сўз юритади.

Туман халқ таълими бўлимига қарашли 27-сонли умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчси Турсуной Кенжабоева бугунги кунда барчага таниқли ижодкор  бўлиб етишди. У давра  қатнашчиларига ўзининг  таърифи билан айтганида “қалби дарё”, қалби тўла устозлари ҳақида “Устозлар” шеърини ўқиб берди. Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган шеърида эса ботир боболар руҳи, Ватан учун курашган инсонларни улуғлайди.

Таниқли ижодкор Аҳмад Нафасов қаламига мансуб шеърлар кўнгилдаги ҳис-туйғулар, ички дард, бахт осмонда эмас – ерда, орзуларга етиш умиди, одамлар ўртасидаги меҳр-оқибат, кексалик гашти, уйғониш даври, ҳаётдаги имкониятлар, Ўзбекистонни гуллаб яшнатиш йўлидаги орзуларга бой туйғулар билан йўғрилган.

Бир неча шеърлар ва ҳикоялари жамланган китоблар муаллифи Гулнора Юсупова ўзининг “Устозимга” шеърида ижод йўлидаги устози Саъдулла Хўжаниёзовга “Юрак қўри сўнмаслигини, қалами қайрилмаслигини” тилайди. Устозининг ижод йўлига ҳавас қилиб ёзган “Мени кечир” номли фардлар туркумини ўқиб берди.

Шомурод Хўжанов – оддий ва самимий, халқ йўлида ёзилган жўшқин шеърлари билан ижодкорлар орасида ўз  услубига эга ижодкор. У буюк ғалабанинг 77 йиллигига бағишланган “Хотира” шеърида “Уруш сўзи луғатдан ўчсин” дея тилак билдиради. “Қувонма” шеърида эса умрни бекор ўтказма, ортиқча мол-дунё йиғма, яхши-ёмонни, умр мазмунини англай бил деган фикрни илгари суради.

Туманимиздаги 37-сонли умумтаълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича тарғиботчиси Моҳимжон Бобожонова давра суҳбатининг меҳмони бўлиб, мазкур мактабдаги ижодий жараён, ижодкор ўқувчилар ҳақида гапириб берди ва улардан икки нафар ёш ижодкор қизларни давра иштирокчиларига таништирди.

Шу мактабнинг  6-синф ўқувчиси Феруза Аминбоева ўз шеърларида “Шоира бўлиш эмас орзуим, оддий инсон бўлгим келади” дейди. Яна... бир кун гул бўламан, ҳозир  гулғунча”  дейди у. “Муҳаммад Юсуфга” шеърида “Мен буюк шоирсан, Муҳаммад Юсуф”, “Устоз” шеърида “Устоз отангдай улуғ” деб эътироф этади. Унинг “Булутли ёмғир шеърида гўзал табиат таърифланган.

37-сонли мактабнинг 7-синф ўқувчиси Дурдона Норимбатова ўзининг “Ватан”, “Зулфия хонимга” номли шеърларини ўқиб берди. У ўз тенгдошларини илм-ҳунар ўрганишга, ёшларга берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланишга чақиради ўз шеърларида. Бу ёруғ кунларни кўролмай шаҳид кетган инсонлар хотирасини асраб-авайлашга чақиради барчани.

Бу ёш ижодкорлар тинмай ўқиб-излансалар, келажакда  етук ижодкорлар бўлишига барча умид билдирди.

Туманимиз ижодкорлари орасида турли касб эгалари бор. Таниқли шоир-ижодкор Тожибой Дўсановнинг касби – кўз шифокори. Кўп йиллардан буён “Ҳайратий” тахаллуси билан шеърлар битади. У ўз ижодида шеър қудратини юқори баҳолайди. Тожибой Дўсанов ҳаётга меҳр, ўтган умрдан шукроналик, мамнунлик, устозларга ҳурмат ҳислари уфуриб турган “Янги Ўзбекистон болалари” “Юртда улуғланди устоз муаллим”, “Туғилган куним” сарлавҳали шеърларини давра иштирокчиларига инъом қилди.

Устоз ижодкор Саъдулла Хўжаниёзов ижодкорларнинг бугунги кундаги фаолиятларига юқори баҳо берар экан, шу билан бир қаторда ижодкорлар олдидаги масъулиятли вазифаларга ҳам тўхталиб, ижодий йўналишлар бўйича ўзининг қимматли маслаҳатларини бериб ўтди. Унинг “Мўмин бола эдим” шеърида ҳаёт мушкуллари, инсоннинг бу йўлда гоҳ ғолиб, гоҳ мағлуб бўлса ҳам эгилмаслиги, инсон умрининг синовлари, ташвишлари баён қилинади.

Давра суҳбати меҳмони Ўзбекистон миллий тикланиш партияси туман Кенгаши раиси Ширин Янгибоева туман ижодкорларининг ишларида ютуқлар тилаб, ўзининг болаликдан шеъриятга қизиқишлари, орзулар рўёби учун интилишлари, шеъриятнинг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти, ёшларга устозларнинг ўрнак бўлиши лозимлиги ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Гулнора Юсупова ўзининг “Сатрлар ифори” китобларини ижодий кечанинг умидли, ёш ижодкорларига совға қилди.

Туйғулар сатрларга кўчган бу ижодий кеча барчанинг қалбида унутилмас таассуротлар қолдирди.

Қолаверса, бундай ижодий кечалар ёш ижодкорлар учун маҳорат мактаби, ижод йўлидаги асосий йўналиш бўлиб хизмат қилиши табийдир.

Ўрозали РЕЙИМОВ, “Жайхун илҳомлари” ННТ раиси.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019