22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 02:19
Жамият 👁 142

“МАҲАЛЛАЛАРДА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАФТАЛИГИ”ДА МЕҲР-ОҚИБАТ, БАҒРИКЕНГЛИК ВА МУРУВВАТ ТУЙҒУЛАРИ ЯНАДА ЮКСАЛДИ

“МАҲАЛЛАЛАРДА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАФТАЛИГИ”ДА МЕҲР-ОҚИБАТ, БАҒРИКЕНГЛИК ВА МУРУВВАТ ТУЙҒУЛАРИ ЯНАДА ЮКСАЛДИ

Наврўз – нафақат баҳорги тенгкунлик, балки асрлар давомида шаклланган бобомерос қадриятлар, урф-одат ва анъаналар айёмидир. Наврўз кунларида ўзаро меҳр-оқибат, бағрикенглик, мурувват ва саховат туйғулари янада ёрқинроқ намоён бўлади. 22-28 март кунлари “Маҳалла – жамиятимизнинг ёруғ юзи ва виждони кўзгуси” деган бош ғояни ўзида мужассам этган “Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳафталиги” доирасида амалга оширилган меҳр ва саховат тадбирларида бу янада яққол намоён бўлди. Унда халқ томонидан сайланган депутатлар, тадбиркорлар ва зиёлилар вакиллари иштирок этишиб, жойларга чиққан ҳолда халқ билан самимий мулоқотда бўлдилар. Наврўз байрами билан муборакбод этишиб, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар аҳволидан хабар олдилар.

Мазкур ҳафталикда фаол иштирок этган 30-Манғит сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Қувонч Боймуротов Маҳалла хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси П.Якуббаев ҳамроҳлигида сайлов округи ҳудудидаги Чордара, Бойовул, Навоий номли, Олмазор, Дўстлик, Беруний номли маҳаллалар фуқаролар йиғинларида бўлиб, мазкур маҳаллалардаги “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” рўйхатларида турувчи фуқаролар билан учрашди. Мазкур маҳаллалардаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, якка-ёлғиз ва ногиронлиги бор шахсларнинг хонадонларига кириб бориб, уларнинг ҳаёти ва турмуш шароитлари билан яқиндан танишиб, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганди. Шу билан бирга аҳолини мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва давлатнинг истиқболдаги режалари билан ҳам таништирди. Айниқса, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, оила аъзолари билан тадбиркорликнинг ўзига мақбул бир йўналишини танлаб, шу йўналиш бўйича иш бошлашни режалаштираётган инсонларга зарур маслаҳат ва йўл-йўриқлар берди.

Ўз навбатида мазкур  округ ҳудудида яшовчи аҳоли вакиллари депутат Қ.Боймуртовга ўзларини қийнаб келаётган муаммолар юзасидан саволлар билан мурожаат қилдилар. Депутат сайловчилар вакилларига уларнинг ҳаётига оид муаммолар юзасидан юқори ташкилотларга депутат сўрови билан чиқиб, уларни бартараф этишга ваъда берди.

Тадбир давомида депутат Қ.Боймуротов ҳудуддаги кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга кириб бориб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва байрам совғаларини топширди.

“Маҳалла – жамиятимизнинг ёруғ юзи ва виждони кўзгуси” деган бош ғояни ўзида мужассам этган “Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳафталиги” доирасида ўтказилган мазкур учрашув тадбири Наврўз байрамига хос эзгу ва боқий қадриятларнинг амалий тантанаси сифатида депутат кириб борган ҳар бир маҳалла ва оилада меҳр-оқибат ва саховат, бағрикенглик ва мурувват туйғуларидан қалблар шодликка тўлди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026