13.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.10.2026, 04:54
Жамият 👁 331

ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР ЁШЛАР ҚАЛБИДАГИ ВАТАНПАРВАРЛИК ТУЙҒУЛАРИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАДИ

ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР ЁШЛАР ҚАЛБИДАГИ ВАТАНПАРВАРЛИК ТУЙҒУЛАРИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАДИ

“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида Амударё туманида ўтказилган “Ёшлар фестивали” тадбирларида туманимиз ёшлари кўтаринки руҳда қатнашдилар.

Фестиваль доирасида туман Маданият ва истироҳат боғида давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ҳарбийлари томонидан ёш авлод қалбида Ватан тақдирига дахлдорлик, бурчга садоқат, ватанпарварлик каби эзгу туйғуларни мустаҳкамлаш ва юксалтириш мақсадида тадбирлар ташкил этилди. Ёшлар ҳарбий хизматчи Санжар Тошматов иштирокидаги давра суҳбатида давлатимиз томонидан ҳарбийлар учун яратилган шарт-шароитлар, имкониятлар, шунингдек, ҳарбийлик касби ҳақидаги маълумотларга эга бўлдилар.

Шу билан бирга, ҳарбий хизматчилар томонидан ҳарбий соҳада эришилаётган ютуқлар ҳам тилга олиниб ўтилди. Тадбир давомида ҳарбий қисмга тегишли қурол-яроғ, ҳарбий техникалар, алоқа воситалари, тиббий анжомлар ҳамда таъминот турларидан  ташкил этилган кўргазма ва кўргазмали машғулотлар намойиш этилди. Кўргазмада ҳарбий хизматчилар қуролларни ёйиш ва йиғишни амалда кўрсатдилар. Шунингдек, ўқ отиш, саф тайёргарликлари, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш усуллари бўйича назарий ва амалий тушунчалар берилди.

Ҳарбий қисм хизматчиси Ҳамза Хўжаниёзов ҳарбий техникалар, қурол-аслаҳалардан ҳамда машғулотларда иштирок этган хизмат ҳайвонларидан давлат чегарасини қўриқлашда қандай фойдаланилиши тўғрисида ёшларга сўзлаб берди. Хизмат ҳайвонлари бўлган от ва итлар билан шуғулланиш, улар билан ўтказиладиган ҳарбий машғулотлар ҳақидаги маълумотлар ва ўтказилган кўргазмали машғулотлар ёшлар учун жуда қизиқарли бўлди. Ҳарбий қисм ҳаёти, ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда саф  ва ўқ отиш тайёргарлиги элементлари ҳақида батафсил тушунчаларга эга бўлган ёшларда ушбу тадбир катта таассурот қолдирди.

Тадбирдан сўнг, туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган “Ёшлар овози” номли гала концерт бошланди. Фестиваль иштирокчилари дастлаб тумандаги ёш хунармандларнинг бичиш-тикиш,  рассомчилик намуналари, ёғоч ва темирдан ишланган буюмларидан ташкил қилинган кўргазма билан танишдилар.

Ватан равнақи йўлида ёшларни бирлаштириш, уларнинг фаоллигини ошириш, ташаббускор ёшларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилган “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остидаги “Ёшлар овози” гала концертини туман ҳокими Султонбой Йўлдашев очиб берди ва барча ёшларни ушбу тантана билан табриклади. Туман ҳокими юртимизда ёшлар тарбияси, уларни бахтли, баркамол авлод қилиб тарбиялашга катта эътибор берилаётганига алоҳида тўхталди ва фаровон юртимиз келажаги  ёшлар иқтидори ва интилишлари билан боғлиқлигини айтиб, уларга катта ишонч билдирди.

Шундан сўнг, “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган ёшлар фестивали доирасидаги мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган ёшлар ва фаол ўқувчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Ғолиблар фахрий ёрлиқ, диплом ва совғалар билан рағбатлантирилди.

Фестиваль иштирокчилари эътиборига туманимиз халқ жамоалари,  таниқли хушовоз  ёш эстрада хонандалари, рақс дасталари  иштирокида тайёрланган катта гала концерт дастури ҳавола этилди. Дастур давомида томошабинлар Ватан мадҳи, муҳаббат ва садоқат, бахтли болалик тараннум этилган қўшиқлар, дилрабо рақслар ижросидан янада хушнуд бўлдилар.

Маълумки, жорий йил июнь ойи давомида барча ҳудудларда «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида «Ёшлар ойлиги» ўтказилмоқда. Ойлик доирасида мамлакатимиз бўйлаб 4 миллион 300 мингдан зиёд ёшларни қамраб олиш режалаштирилган.

Бу йил илк маротаба мазкур ойлик доирасида барча туман ва шаҳарларда 1 июндан 30 июнга қадар турли йўналишлар бўйича танловлар, фестиваллар, интеллектуал ўйинлар, спорт мусобақалари ўтказилади.

Ойлик доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026