Экинлар уруғчилигини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун танлов ўтказилади
2022 йил ҳосили учун фермер хўжаликлари ўртасида уруғлик пахта ҳамда сабзавот, полиз, мойли, дуккакли ва бошқа экинлар уруғчилигини етиштириш учун тендер танлови ўтказилади.
Танлов эълон қилинган кундан бошлаб, 25 февраль кунига қадар Амударё тумани қишлоқ хўжалиги бўлими биносида 2022 йил ҳосилидан уруғлик пахта ҳамда сабзавот, полиз, мойли, дуккакли ва бошқа экинлар уруғчилигини етиштириш ҳуқуқини қўлга киритиш учун танловда қатнашиш истагини билдирган субъектларнинг ҳужжатлари қабул қилинади. Тендер танлови ҳужжатларни қабул қилиш якунлангандан сўнг, 26 февралдан 1 мартга қадар туман ҳокимлиги биносининг 2-қаватида ўтказилади.
Танловда қатнашиш истагини билдирган фермер хўжаликлар раҳбарлари қуйидаги ҳужжатлар тўпламини 2 нусхада туман қишлоқ хўжалиги бўлимида тузилган танлов комиссиясига 25 февралгача тақдим қилишлари сўралади:
1. Тендер комиссияси номига ариза
2. Ф/х номидан тилхат
3. Кадастр агентлиги тумани бўлими маълумотномаси
4. Фермер хўжалиги, раҳбари ва ишчилари тўғрисида маълумотнома
5.Туман Ирригация бўлими маълумотномаси
6.Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва карантин агентлиги туман бўлими маълумотномаси
7.Ф/х раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти тўғрисида ҳужжат (диплом нусхаси)
8.Ф/х раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат дафтарчаси ва бошқа ҳужжатлар)
9.Ф/хда ишлаётган уруғчи ҳосилотнинг маълумоти тўғрисидаги ҳужжат (диплом нусхаси)
10.Мажбуриятдан озод пул маблағи тўғрисида тегишли банк томонидан бериладиган маълумотнома
11.Туман техназорат инспекцияси томонидан берилган маълумотнома ҳамда техпаспорт нусхаси
12.Контрактация шартномасининг бажарилиши бўйича туман МЧЖ «Амударётех» ХК кластери томонидан берилган маълумотнома
13.Сўнгги 3 йил ичидаги пахта ҳосилдорлиги бўйича МЧЖ «Амударётех» ХК кластери томонидан бериладиган маълумотнома.
Мурожаат учун телефонлар: 61-515-32-75
Амударё тумани қишлоқ хўжалиги бўлими.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶