12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:01
Иқтисодиёт 👁 481

Ҳоким ёрдамчисининг дастлабки иш куни

Ҳоким ёрдамчисининг дастлабки иш куни

Мамлакатимизда муҳтарам Президентимизнинг 2021 йил 3 декабрда қабул қилган “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ барча овул, маҳалла ва шаҳарча фуқаролар йиғинларида ҳоким ёрдамчилари фаолияти йўлга қўйилди. Туманимизда ҳам ушбу лавозимларга танлов асосида олий маълумотли, иқтисодиёт соҳасида камида 2 йил меҳнат стажига эга бўлган, ҳудуднинг шарт-шароитини яхши биладиган, иқтидорли мутахассислар тайинланди. Улар фаолиятида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалари хусусида махсус ўқитилди ва семинар-тренингларда қатнашиб, кенг тушунчаларга эга бўлиб, хизмат лавозимига киришдилар.

Амударё туманининг Ўрта қаъла овулида аввал иқтисодиёт тармоқларида масъул лавозимларда ишлаб, улкан тажриба тўплаган Ҳамза Ҳайтимбетов ҳоким ёрдамчиси сифатида иш бошлади.

Ушбу овулда бугунги кунда 812 хонадонда 4910 нафар аҳоли истиқомат қилади. Овул аҳолиси асосан деҳқончилик, паррандачилик ва чорвачилик билан шуғулланади. Азал-азалдан меҳнаткаш, ўз интилишлари туфайли фаровон ҳаёт кечириб келаётган овул аҳолисининг ярмидан кўпини ёшлар ташкил қилишини, улар орасида ишга яроқли, ишсизлар ҳам шунингдек, эҳтиёжманд оилалар ҳам борлиги боис ҳоким ёрдамчи ўз ишини аввало хонадонма-хонадон юриб, ҳар бир оиланинг ҳақиқий аҳволи билан танишишдан бошлади.

Овул фуқаролар йиғини раиси Бахтиёр Давеков, ҳарбий ҳисоб бўлими мутахассиси Озодбой Ўрозалиевлар билан биргаликда хонадонма-хонадон ўрганишлар олиб боришаяпти.

Ўрганишлар дастлаб 3-Қумариқ кўчаси, 16 уйда яшовчи Маҳмуд Худойберганов хонадонидан бошланди, оила бошлиғининг ўғли Ғайрат Ҳайитбоев билан суҳбатлашди. Ушбу хонадонда 6 бош соғин сигири борлигини инобатга олиб, фаолиятини кенгайтириш таклифини берди ва бу борада яратилаётган имкониятлар, хусусан имтиёзли кредит олиш мумкинлигини тушунтирди.

Асли якка тадбиркорлик билан шуғулланаётган ушбу оилада 2 та замонавий тегирмони ишлаб турибди. Эндиликда чорва учун ем ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имконияти ҳам мавжуд эканлиги маълум бўлди. Шундай қилиб, ушбу оила унинг иш дафтарига банк кредити ҳисобига тадбиркорлигини кенгайтириши мумкинлиги қайд этилди.

2-Қумариқ кўчаси 4-уйда яшовчи Нурбек Исмоилов билан ўтказилган суҳбат жараёнида ушбу оила томорқасида боғдорчилик билан шуғулланиши, 100 тупдан зиёд мевали дарахтларидан ҳар йили мўл ҳосил олиб келаётганлиги, эндиликда ихчам иссиқхона ташкил этиб, эртаги сабзавотлар етиштириш режаси борлиги маълум бўлди ва бу борада уни қўллаб-қувватлашини, амалий ёрдам беришини билдирди.

Маълумки, ҳоким ёрдамчилари маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш жойларини яратишга масъул бўлиб, ер, кредит, инфратузилма, касбга ўқитиш ва бошқа зарурий кўмак бериш тизимини йўлга қўяди, ўз “бюджети” бўлиб, эҳтиёжманд оилаларга субсидиялар ажратиш, жамоат ишларига жалб қилишни ташкиллаштиради.

Ҳар бир оила – ўзига хос бир олам. Уларнинг турмушлари фаровон бўлиши, ҳаёт сифати ошишида овул ва маҳаллаларда фаолият бошлаётган барча ҳоким ёрдамчилари муносиб ҳисса қўшишига ишонамиз.

Ойгул Ражабова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026