12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:47
Қишлоқ хўжалиги 👁 344

ТОМОРҚАЧИЛИК ВА ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

ТОМОРҚАЧИЛИК ВА ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Юртимизда экин ерларидан самарали фойдаланиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқда фуқароларнинг бандлиги ва фаровонлигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳудудларда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ер участкаларидан оқилона фойдаланиши ҳолати ўрганилиб, натижаларга кўра ушбу йўналишдаги фаолиятни ташкил этишни янада такомиллаштириш бўйича аниқ чоралар кўрилмоқда.

20 сентябрь куни туман ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилиш ҳам айнан шу масалаларга бағишланди. Мазкур йиғилишда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари қўллаб-қуватлаш жамғармаси бош мутахассиси Элмурод Бозоров, Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси ўринбосари Дусинбой Ўтарбоев ҳамда бошқа туманлардаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раислари, Агро банк, Халқ банки, Микрокредитбанк бошқармалари мутахассислари ва туман бўлимлари бошлиқлари иштирок қилдилар.

Йиғилишда ҳудудлардаги деҳқон хўжаликларининг ер участкаларидан ҳамда томорқа ерлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, ерларга ишлов берилиши, уруғлар, кўчатлар ва дарахтларнинг экилиши, иссиқхоналар қурилиши, чорва ва парранданинг кўпайтирилиши кабилар ҳолати, бу борада амалга оширилган ишлар хусусида сўз юритилди. Сўзга чиққан масъуллар томорқа хўжалигини ривожлантириш борасидаги самарали чора-тадбирлар, тажрибалар хусусида фикр алмашишди.

Таъкидлаш жоизки, Амударё тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан бугунги кунда аҳолининг томорқалардан самарали фойдаланишларига яқиндан кўмак ва тавсиялар бериб келинмоқда. Туманда жами 39 минг 406 нафар томорқа ер эгалари, 295 та деҳқон хўжаликлари мавжуд бўлиб, уларда  6652,2 гектар экин ерлари мавжуд.  Мазкур йилда келгуси йил ҳосили учун 1141,2 гектар кузги пиёз ва саримсоқпиёз экинларининг экилиши режалаштирилган.

Туманда бугунги кунда аҳоли томорқаларида 13,9 гектар томорқа ер майдонида 1183 та иссиқхоналар ташкил қилинди. Мазкур йилда 49 та овул ва маҳаллаларда  аҳоли томорқаларида 1-1,5 сотихли 6,3 гектар ер майдонда 486 та ихчам иссиқхоналар барпо этилди. Ундан ташқари, "Бир маҳалла – бир маҳсулот" тамойили асосида 2020 йилда 21 та маҳалла, 2021 йилда тумандаги жами маҳаллалар ихтисослаштирилди. Жорий йилда Амударё туман ҳокими қарори билан “Мева-сабзавот ишлаб чиқариш кооперациялари” ташкил этиш учун умумий ер майдони 27 гектар  2 та ишлаб чиқариш кооперация ташкил қилинди.

Йил давомида тумандаги 12 та маҳаллада енгил конструкцияли “дала дўконлари” ва кичик сиғимли музлаткич омборхоналар қурилди. Шунингдек, туманда шу йилги куз ва келаси йилги баҳор ойларида 6000 хонадонда,  ҳовлилар олдига масофаси 60 км. узунликдаги узум кўчатларини экиш ишлари  режалаштирилган.

 Президентимизнинг 2020 йил 30 июндаги Қарорига мувофиқ туманда “Амударё томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти негизида томорқа кластери ташкил этилди. Лойиҳа қиймати 5 млрд. 27 миллион сўмни ташкил этиб, ушбу маблағлар махсус жамғармадан имтиёзли кредит сифатида ажратилди. Мазкур томорқа кластери фаолиятини йўлга қўйилиши натижасида эндиликда 35 та доимий иш ўрни яратилади, ярим гектар кўчат иссиқхонаси барпо этилади. Шунингдек, 3 минг тонна мева-сабзавотни қайта ишлаш ва қуритиш қуввати ташкил этилади. Туман ҳудудида 820 хонадонга ихчам иссиқхона қуриб бериш имконияти пайдо булади. Ундан ташқари, 40 минг бош жўжа очириш имкониятига эга бўлган инкубатория ташкил этилади. Йилига 1800  тонна ем тайёрланиб,  2021 йилда 13,8 минг хонадон, 2022 йилда 31,1 минг хонадон қамраб олинади.

Йиғилишда мамлакатимизнинг озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда самарадорликка эришиш айнан томорқа эгаларининг саъй-ҳаракатларига боғлиқ бўлганлиги сабабли бу борадаги муаммоларни тизимли ҳал этиш лозимлиги, аниқ мақсадларга қаратилган ва манзилли чора-тадбирлар кўрилиши кераклигига кенг тўхталиб ўтилди. Мазкур масалалар бўйича мутасаддилар томонидан зарур тавсиялар, йўл-йўриқлар берилиб, томорқачилик ва деҳқон хўжаликларини ривожлантиришга устувор вазифа сифатида алоҳида эътибор қаратиш кераклиги эътироф этилди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026