12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:03
Қишлоқ хўжалиги 👁 285

Ғалладан бўшаган ер майдонларига такрорий экинлар экилмоқда

Ғалладан бўшаган ер майдонларига такрорий экинлар экилмоқда

Мамлакатимизда аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўла қондириш, бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш, қиш-баҳор ойлари учун маҳсулотлар захирасини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда жорий йилги мавсумда бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга озиқ-овқат экинларининг тезпишар навларини такрорий экин сифатида қисқа муддатларда экиш, агротехника тадбирларини ўз муддатларида ўтказиш, уларга талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини етказиб бериш ва етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олиш борасида қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Амударё туманида ҳам 2021 йил ҳосили учун ғалладан бўшайдиган майдонларга такрорий экинлар экишни ташкил этиш ҳамда аҳоли бандлигини таминлаш мақсадида ер майдонларини ажратиб бериш юзасидан амалий ишлар қилинмоқда. Жорий йилнинг 12 июнь куни тумандаги Оқ олтин овулидаги ғалладан бўшаган ер майдонлари “Темир дафтар”га, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд оилалар, ёрдамга муҳтож аёллар ҳамда банд бўлмаган ёшларга такрорий экинлар экиб, ердан унумли фойдаланиш мақсадида ажратиб берилди.

Айтиш керакки, туманда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2021 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларидан бўшайдиган майдонларнинг 3300 гектарига такрорий экинлар экиш режалаштирилган бўлиб, такрорий экинларни экиш ва маҳсулот етиштириш учун талаб этиладиган уруғлик, минерал ўғит, ёқилғи мойлаш материаллари ва кредит маблағлари учун жами 16 851 млн сўмлик пул маблағлари зарур бўлади.

Мазкур 3300 гектар ер майдонларида экспортбоп ва бозорбоп такрорий экинлар экиш ҳамда шу орқали 11550 нафар ишсиз, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган, ер олиб, деҳқончилик қилиш истаги бўлган аҳоли вакилларининг рўйхати шакллантирилди. Шундан 9075 нафари мавсумий иш билан таъминланадиган ишчилар, 2475 нафари “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд аҳоли ҳисобланади.

Қолаверса, 2475 нафар эҳтиёжманд аҳолига жами 495 гектар (ҳар бирига ўртача 20 сотих) ер майдонлари ажратиб берилиши ҳамда бандлиги таъминланиши режалаштирилган. Шундан такрорий экин экиладиган ер майдонларининг 1-сектор ҳудудида 124,8 гектари, 2-сектор ҳудудида 149,8 гектари, 3-сектор ҳудудида 161,4 гектари, 4-сектор ҳудудида 59 гектари эҳтиёжманд аҳолига бериладиган ер майдонлари ҳисобланади.

Шунингдек, ғалладан бўшайдиган ер майдонларини такрорий экиш учун аҳолига бериш орқали 1-сектор ҳудудидаги 2860 нафар, 2-сектор ҳудудидаги 3206 нафар, 3-сектор ҳудудидаги 3974 нафар, 4-сектор ҳудудидаги 1510 нафар юртдошларимиз иш билан таъминланади. Шундан жами 2475 нафари эҳтиёжманд аҳоли сонига, 9075 нафари мавсумий ишчилар сонига тўғри келади. Хусусан, Оқ олтин овули ҳудудидаги “Кенжаева Шаҳло” фермер ҳўжалигида 3 гектар ғалладан бўшаган ер майдони 15 нафар ёшларга ажратиб берилди. Ажратилган ер майдонларида мош экилди.

Таъкидлаш жоизки, бугун мамлакатимиз аҳолиси сони ортиб бориши билан бир қаторда унинг меҳнат бандлигини таъминлаш масаласи ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Ишсизлик муаммосини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар эса бу борада қатор ижобий натижалар бермоқда. Айниқса, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар яққол кўзга ташланмоқда.

 Бандликни таъминлашда энг катта захиралардан бири деҳқончилик қилиш учун ер ажратишдир. Шу мақсадда жойларда экин ерларидан ёшларга деҳқончилик учун ажратиш тартиби жорий этилмоқда. Шунингдек, қудуқлар қазиб, захира ерларни ёшларга фойдаланиш учун бериш, томорқада лимончилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик қилишлари учун кредитлар ажратиш орқали ҳам ёшлар бандлиги таъминланмоқда.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Аҳборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026