12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:50
Жамият 👁 800

ЮРТ ХИЗМАТИГА КАМАРБАСТА БЎЛИШ – ИНСОНИЙ ФАЗИЛАТ

ЮРТ ХИЗМАТИГА КАМАРБАСТА БЎЛИШ – ИНСОНИЙ ФАЗИЛАТ

Азиз юртимиз ўз мустақиллигига эришиб, ота-боболаримизнинг азалий орзу-умидлари рўёбга чиқди. Мустақиллик шарофати сабаб бугун юртимиз обод, оилаларимиз тинч.

Ватанга муҳаббат ҳар бир инсонга хос туйғудир. Чиндан ҳам юртимиз, қолаверса, бутун дунё тарихига бир назар солсак, Ватанга муҳаббат туйғулари ривожланган жойда ҳар тарафлама бунёдкорлик, ободончилик, тўкинлик, мўл-кўллик ва фаровон турмушнинг гувоҳи бўламиз. Умар ибн Ҳаттоб (розияллоҳу анҳу): «Аллоҳ таоло юртларни Ватан муҳаббати билан обод қилди»,–деганлар. Ва яна: «Агар Ватан муҳаббати бўлмаганида юртлар хароб бўларди», – деганлар.

Зотан, инсоннинг ўз Ватанига, яшаб турган гўшасига меҳр-муҳаббати бўлмаса, ҳеч қачон ўзи яшаб турган жойда ҳар тарафлама қулай шарт-шароитлар ва имкониятлар бўлишига эътибор бермайди. Бундай инсонлар учун нафақат Ватан туйғуси, балки бошқа барча ижобий ҳиссиёт ва муқаддас туйғулар бегонадир. Бундайлар учун Ватан деган тушунчанинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Бу ҳолат эса бизнинг шариатимизда қаттиқ қораланади. Аксинча, динимизда Ватан ва унга боғлиқ бўлган қадриятларни асраб-авайлаш, ҳимоя қилиш мадҳ этилади, ҳатто бу борада қилинган ҳаракатлар ва шу йўлда жон фидо қилиш охиратда буюк мақомларга эришиш учун восита экани зикр қилинади.

Мана, ҳар йили мустақиллик тадбирларини ўтказишдаги рамзий шиор барча юртдошларимизнинг қалбида акс-садо беради. Энг улуғ, энг азиз байрамнинг қутлуғ 27 йиллиги арафасидаги «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» эзгу шиори ҳам теран мазмунга эга.

Унда ифодаланган сўзлар бизни фидойиликка, ватанпарварликка ундаб туради. Шайх Муҳаммад Ғаззолий айтган эканлар: «Инсон ўзи туғилиб-ўсган юртни, ундаги барча нарсаларни севади, гарчи у жой одам яшамайдиган саҳро бўлса ҳам. Ватанни севиш инсон қалбидаги асл, туғма табиатдир. Ушбу туғма табиат инсонни Ватанида яшаб турганда хотиржам қилади, ундан йироқда бўлганда эса соғинтиради, унга ҳужум қилинганда уни ҳимоя қиладиган, ҳурматсизлик қилинганда ғазабланадиган қилиб қўяди».

Имом Ғаззолийнинг ушбу ҳикматли сўзларидан Ватанни севиш инсоннинг туғма табиати, инсонийлик фитратида бор хислат экани маълум бўлади.

Ватан ободлиги – тараққиёт ҳамда юксалишларнинг асосидир.

Ҳа, бу йил қутлуғ байрамга тайёргарлик ўзгача. Одамларимизнинг кайфияти чоғ, уларнинг юз-кўзларида хурсандчилик, байрам руҳи сезилиб турибди. Маҳалладошлар билан суҳбатлашар эканмиз, кимдир томорқадан катта даромад олаётгани, яна кимдир тадбиркорларга яратилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб, рўзғори бут, кўнгли хотиржам эканини айтади. Яна кимнингдир фарзанди спорт соҳасида халқаро миқёсда катта ютуққа эришганини айтиб, фахрланади. Хуллас, муваффақиятга эришмаган оиланинг ўзи йўқ.

Албатта, бундай фаровонлик учун, тўкин-сочинлик учун Яратганга шукрона келтиришимиз, шундай юртда яшаш бахти насиб этганидан хурсанд бўлишимиз керак. Шу ўринда, жонажон диёримиз тараққиётига ҳар биримиз муносиб ҳисса қўшиб яшашимиз кераклигини ҳис қилмоғимиз даркор. Доно халқимиз бежизга, тома-тома кўл бўлур, демаган.

Зотан, Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши йўлидаги бирдамлигимиз, собитқадамлигимиз, амалий ҳаракатларимиз юртимизнинг бундан-да юксак марраларни қўлга киритишига хизмат қилади.Шундай экан, ҳар биримиз ўз туғилиб ўсган она диёримизни севишимиз, қадрига етишимиз, тинчлиги йўлида камарбаста бўлишимиз, унинг истиқлолини асраб-авайлашимиз, душманларидан ҳимоя қилишимиз, бу неъматларни инъом этган Улуғ Роббимиз– Аллоҳга тинимсиз шукрона қилишимиз лозим.

Аллоҳ таолодан илтижолар қилиб сўраймизки, барчамизни Ватанига садоқатли, эл-юрти, халқи ҳамда дини йўлида хизмат қиладиган ҳақиқий ватанпарвар бўлиб яшаш бахтига мушарраф айласин!

Ўктам ҚУРБОНИЁЗОВ, «Нўғой эшон» жомъе

масжиди имом-хатиби.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026