12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:15
Қишлоқ хўжалиги 👁 503

БОҒДОРЧИЛИК ВА БАЛИҚЧИЛИК СОҲАЛАРИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН ПРЕСС-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

БОҒДОРЧИЛИК ВА БАЛИҚЧИЛИК СОҲАЛАРИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН ПРЕСС-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Агросаноатни ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ҳамкорлигида Амударё туманида оммавий ахборот воситалари учун пресс-тур ташкил этилди.

Тадбирда Амударё тумани ва Қорақалпоғистон Республикасидаги бир қатор ОАВ вакиллари иштирок этишди. Мазкур тадбир тумандаги мева ва узум етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолияти, ердан унумли фойдаланиш тажрибаси ҳамда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган амалий чора-тадбирларни жамоатчиликка етказишда муҳим аҳамият касб этди.

Пресс-тур доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари дастлаб Чойкўл овулидаги “Аму анорлари” МЧЖ томонидан барпо этилган 8 гектарлик анор боғида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар. Хусусан, Амударё туманида анорчилик йўналишини ривожлантириш, анорнинг маҳаллий иқлим шароитига мос навларини яратиш, мавжуд анор дарахтларининг Қорақалпоғистон Республикасининг ўзгарувчан об-ҳавосига мослашишини таъминлаш, мавсумий ишларни ташкиллаштириш борасидаги боғбонларнинг тажрибалари ҳам ўрганилди.

Пресс-тур иштирокчилари айни пайтда олиб борилаётган агротехник тадбирлар натижасида мўл ҳосил тўплаётган ҳар бир туп анор дарахтидан кузда қанча мева йиғиштириб олиниши бўйича боғбонларнинг режалари, мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшишга қаратилган эзгу ниятлари билан қизиқдилар. Мазкур боғда етиштирилаётган анор мевалари туман аҳолисининг эҳтиёжини тўла қондиришдан ташқари, ҳосилнинг бир қисмини ёндош ички бозорларга йўналтириш имкониятининг мавжудлиги иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Шундан сўнг, пресс-тур иштирокчилари “Манғит омад савдо” МЧЖга қарашли 12 гектар майдонда ташкил этилган узумзор боғда ҳам бўлдилар. Соҳибкор боғбонлар томонидан узумзорда парвариш қилинаётган серҳосил узум навлари, меваларни зараркунанда ҳашаротлардан асраш мақсадида олиб борилаётган кимёвий ишлов беришнинг аҳамияти, шунингдек, узум токларини хомток қилишнинг ҳосилдорликни оширишдаги фойдали жиҳатлари, мазкур хўжалик мутахассисларининг назарий ва амалий тажрибалари ҳамда агротехник ёндашувлари ҳақида маълумотлар берилди.

Пресс-турнинг кейинги манзили “Аму тўлқин балиғи” МЧЖ бўлиб, бу ерда иштирокчилар 10 гектарлик олма ва 6 гектарлик ўрик боғлари фаолияти билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар. Шунингдек, иштирокчиларга “Аму тўлқин балиғи” МЧЖ мутахассисларининг туманда балиқчиликни ривожлантириш, аҳолининг балиқчилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондиришга қаратилган режа ва ташаббуслари, бу борада амалга оширилаётган лойиҳалар, уларнинг натижадорлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам тақдим этилди. Бундан ташқари, мазкур МЧЖ тасарруфидаги 10 гектарлик олма ва 6 гектар майдондаги ўрикзор боғлар, мазкур боғларда етиштирилаётган меваларни ҳўл ва қуритилган ҳолда қишга сақлаш, аҳоли эҳтиёжидан ортиғини ички бозорга йўналтириш ҳамда МЧЖнинг экспорт салоҳияти хусусида рақамлар асосида батафсил маълумотлар берилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда Амударё туманида боғдорчилик ва узумчилик йўналишида 61 та қишлоқ хўжалиги корхонаси фаолият юритмоқда. Уларнинг умумий ер майдони 1046 гектарни ташкил этиб, шундан 641 гектари — ҳосилдор, 405 гектари эса янгидан барпо этилган боғлардир.

Жорий йилнинг баҳор мавсумида фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 76 гектар майдонда интенсив боғлар ташкил этилди. Айниқса, туманда боғдорчилик йўналишига қизиқувчи фаол ёшлар сони ортиб бормоқда.

Шунингдек, Ёшлар агентлиги туман бўлими ҳамда туман Агросаноатни ривожлантириш агентлиги мутахассислари ҳамкорлигида ташкил этилаётган бу каби чора-тадбирлар туфайли боғларда ишсиз ёшларни бандликка жалб этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Пресс-тур иштирокчилари тадбир давомида нафақат туманда боғдорчиликни ривожлантириш, балки боғдорчилик маҳсулотларини қишги мавсумга сақлаш, қайта ишлаш, балиқчилик соҳасини замон талаблари даражасида ривожлантириш борасидаги инновацион ғоя ва ташаббуслар, анорчиликни даромадли соҳага айлантириш борасидаги режа ва тажрибалар билан ҳам батафсил танишиш имконига эга бўлдилар.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026