13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:04
Жамият 👁 360

Тезоқар сув ҳавзаларида, тақиқланган ҳудудларда асло чўмилманг!

Тезоқар сув ҳавзаларида, тақиқланган ҳудудларда асло чўмилманг!

Ҳар фаслнинг ўзига хос гашти бор. Айниқса, ёз — тўкин-сочинлиги, дала-ю боғларининг таровати билан янада файзли. Кун бўйи далада, боғ юмушларида юқори ҳарорат остида ишлаб толиққан инсон учун бир неча дақиқа сувда чўмилиб, салқинлаш оромбахш дамларни ато этади. Ёз мавсумида  махсус пляжлар, бассейнлар, ҳатто турли сув ҳавзаларининг гавжум бўлиши ҳам инсонларнинг “бир шўнғиб, салқинлаш” орқали  ҳузурланиш истагининг кучлилигидан. Лекин айрим ҳолатларда фуқароларнинг ўзига ва яқинларига нисбатан бефарқликлари туфайли ана шу истакларини амалга ошириш мақсадидаги хатти-ҳаракатлари жиддий кўнгилсизликларга сабаб бўлаётгани ачинарли. Таъқиқланган ҳудудларда чўмилиш, ёш болаларнинг тезоқар сув манбаларида “бир шўнғиб олиш” қабилидаги истакларига ота-оналарнинг лоқайдликлари, катта ёшдаги кишиларнинг спиртли ичимлик истеъмол қилиб, салқинлаш учун сув ҳавзасига тушишлари оқибатида, афсуски чўкиш билан боғлиқ ўлим ҳолатлари содир бўлаётгани сир эмас.

Ёз мавсумини беталафот ўтказиш, чўмилиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар  Кенгаши раиси, фуқаро муҳофазаси бошлиғининг жорий йил 28 апрель кунги тегишли буйруғига асосан Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида, шу жумладан Амударё туманида  ҳам  Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан аҳолининг барча қатламлари ўртасида тушунтириш-тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Aмударё тумани ҳудудидан бир қанча каналлар ва йирик Амударё дарёси оқиб ўтади. Ушбу каналлар ва дарёда чўмилиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда тегишли соҳа вакиллари иштирокида чўмилиш тақиқланган ҳудудлар рўйхатига киритилган сув ҳавзалари атрофига  тақиқловчи белгилар ўрнатилиб, бу жойларга яқин ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларга чўмилмаслик кераклиги, айниқса, ёш болаларни қаровсиз қолдирмаслик, уларнинг ўзбошимчалик билан тақиқловчи белгилар ўрнатилган ҳудудларда чўмилишларининг олдини олиш зарурлиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шундай бўлса-да, доимий равишда тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан фуқароларимиз томонидан спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда чўмилиш, фермер хўжаликларидаги экин майдонларини томчилатиб суғориш учун мўлжалланган сунъий ҳовузлар, яъни геомембраналарда чўмилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунинг оқибатида сувда чўкиш билан боғлиқ бўлган аянчли ҳолатлар кузатилмоқда. Натижада вояга етмаган ёш болалар  сувга чўкиши оқибатида  ҳаётдан бевақт кўз юмиб, айрим оилаларда ота-оналар аччиқ фарзанд доғини тотишга мажбур бўлишмоқда.

Инсон азиз, айниқса, Аллоҳнинг улуғ неъмати — фарзанд янада азиз. Ҳаёт эса гўзал ва  мароқли. Ҳаёт гўзалликларидан баҳра олиб, оиламиз, фарзандларимиз бахт-у камолини кўриб яшаш эса  ўзимизга,  умримизнинг ҳар бир  лаҳзасида эҳтиёткор  ва огоҳ яшашимизга боғлиқ. Шундай экан, ҳурматли ота-оналар, фарзандларингизнинг  тезоқар сув ҳавзаларида, айниқса, “саёз-ку”, деган номақбул ўй билан дарёнинг саёз кўринган қисмида, фермер хўжаликлари ҳудудларидаги сунъий ҳовузларда,шунингдек, захкашларда чўмилишларига асло йўл қўйманг. Чунки бундай сув ҳавзалари болангиз учун ҳам, ўзингиз учун ҳам хавфли бўлиб, тезкор оқим ва чуқур сув босими  туфайли чўкиш эҳтимоли юқори бўлади. Захкашлар суви эса анчайин ифлосланган  ҳамда таркибида касаллик қўзғатувчи бактериялар бўлиши мумкин  ва бу соғлик учун жиддий хавф туғдириши табиий.

Яна бир бор таъкидлаймиз, тақиқланган ҳудудларда чўмилманг ва оилангиз, фарзандларингиз ҳаётига  хавф туғилишининг олдини олинг!               

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026