13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:03
Жамият 👁 487

АҲОЛИ ТУРАР ЖОЙЛАРИ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРМИ? ТУМАН ФВБ ХОДИМЛАРИ ҲУДУДЛАРДАГИ ХОНАДОНЛАР ҲОЛАТИНИ ЎРГАНМОҚДА

АҲОЛИ ТУРАР ЖОЙЛАРИ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРМИ? ТУМАН ФВБ ХОДИМЛАРИ ҲУДУДЛАРДАГИ ХОНАДОНЛАР ҲОЛАТИНИ ЎРГАНМОҚДА

Халқимиз “фалокат оёқ остида”, “ юз берган мушкулотга эгаси сабабчи” қабилидаги ибораларни бекорга яратмаган. Чунки кўпчилик ҳолатларда ёнғинлар хонадон эгаларининг эҳтиётсизликлари, ёш болаларнинг қаровсиз қолдирилиши, иситиш тармоқлари ва электр энергияси асбобларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида содир бўлгани кузатилади. Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисалари ҳам авто- ва мототранспорт воситаларидан мавжуд қоидаларга амал қилмасдан фойдаланиш туфайли юз бераётгани ҳеч кимга сир эмас. Инсон осойишта яшаш қоидаларига амал қилмас экан, бу каби фалокатларга барҳам бериш қийин бўлиб бораверади.

Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари тумандаги тегишли соҳа вакиллари билан биргаликда кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда хонадонларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, мавсумни талофатсиз ўтказиш орқали аҳолининг осойишталигини таъминлаш мақсадида ҳудудларда ўрганишлар олиб боришмоқда. Ушбу долзарб масалага ким қандай ёндашаётгани, хонадон эгалари томонидан иситиш тизимларидан фойдаланиш борасидаги ишлар қай даражада ташкил этилгани, умуман олганда, аҳоли турар жойларининг мавсумга тайёргарлик ҳолатлари кўздан кечирилиб, йўл қўйилган камчиликлар жойида бартараф этилмоқда.

Айни кунларда нафақат Қорақалпоғистон Республикаси, хусусан, Амударё туманида ҳам бу борадаги ишларга жиддий киришилди. Туман ҳудудидаги барча корхоналар, ишлаб чиқариш ташкилотлари қаторида аҳоли яшаш хонадонлари ва кўп қаватли уйлар ҳам Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ва масъул ташкилотлар мутахассислари томонидан белгиланган режага мувофиқ қатъий назорат асосида бирма-бир ўрганилмоқда. Бунинг сабаби айрим ҳолатларда иситиш қозонхоналарига нотўғри уланишдан ташқари, қозонхоналарга электр анжомлари ўрнатиш ҳолатларининг ҳам кузатилаётганидир. Шунингдек, ўтган қишки мавсумда фуқароларимиз ўртасида ис газидан захарланиш билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан тарғибот ишлари кучайтирилганига қарамай, Республикамиз ҳудудида аҳоли хонадонлари ва кўп қаватли уйларнинг хонадонларида дудбуронлар тозаланмагани ва иситиш қозонларига табиий газни таъқиқланган резина шлангларда улаб олингани натижасида бундай нохуш ҳолатлар бир неча марта қайд қилинган эди.

Жорий мавсумда бу каби кўнгилсиз ҳолатлар қайта содир бўлмаслиги учун Амударё тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари аҳоли гавжум масканларда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш орқали ис газидан сақланиш, дудбуронларни тез-тез тозалаб туриш, иситиш қозонхоналарини табиий газ тармоғига улашда резина шланглардан фойдаланмаслик бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришмоқда. Шунингдек, ҳар бир хонадонга эслатма материаллари ҳам тарқатилмоқда.

Куннинг кескин совиб кетишидан олдин дудбуронларни яна бир бор тозалаш бўйича олиб борилаётган профилактик тадбирлар билан биргаликда ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонлар эгаларининг ҳам куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилиб, бундай оилаларга амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Юқорида айтганимиздай, ҳаётимизнинг осойишта, хотиржамликда ўтиши, кўп жиҳатдан ўзимизга, ишнинг кўзини билиб қилган саъй-ҳаракатимизга боғлиқ. Модомики, шундай экан, хонадонларимиздаги электр анжомларидан фойдаланишда, иситиш қозонхоналарини табиий газ тармоғига улашда мавжуд қоидаларга амал қилиш нафақат ўзимиз, балки бутун оила аъзоларимиз тинчлиги ва саломатлиги, осойишта турмушимиз гарови эканлигини унутмайлик.

Робия Йўлдошева

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026