16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 20:42
Жамият 👁 406

Ёшларни диний экстремизм ва таваккалчилик ўйинларидан ҳимоя қилиш мавзусида тадбир ташкил этилди

Ёшларни диний экстремизм ва таваккалчилик ўйинларидан ҳимоя қилиш мавзусида тадбир ташкил этилди

Ёшларнинг диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолиши, шунингдек, таваккалчиликка асосланган ўйинларга мойиллиги жамият учун жиддий хавф туғдиради. Шу сабабли таълим муассасалари ва жамоатчилик томонидан бу борада тарғибот-ташвиқот ишлари кучайтирилмоқда.

Шу кунларда туманимиздаги мактабларда мазкур мавзуга оид тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Хусусан, яқинда 15-сонли мактабда ёшларни турли зарарли таъсирлардан ҳимоя қилишга бағишланган учрашув ташкил этилди. Тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари, мактаб директори Ж.Артиқов, Қиличбой ОФЙ раиси У.Жуманов, ёшлар етакчиси Ж.Атамуратов, ўқитувчилар ҳамда юқори синф ўқувчилари иштирок этди.

Мактаб директори Ж.Артиқов йиғилишни очиб, ёшларни диний экстремизм ва таваккалчилик ўйинларининг салбий оқибатларидан ҳимоя қилиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири эканлигини таъкидлади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходими ўз нутқида ёшларнинг маънавий меросимизни асраб-авайлаши, ёд ғояларга қарши иммунитет шакллантириш зарурлиги ҳақида сўз юритди. У диний экстремистик оқимларнинг ёшлар орасида қандай тарқалиши ва уларнинг фикрлаш тарзига қандай таъсир ўтказиши мумкинлиги ҳақида мисоллар келтириб, бундай оқимлардан ҳимоя чораларини тушунтирди. Шу билан бирга, ота-оналар, таълим муассасалари ва жамиятнинг ҳар бир аъзоси ёшларнинг маънавий камолотига бефарқ бўлмаслиги лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, масъуллар таваккалчилик ўйинларининг ёшлар онгига салбий таъсири ҳақида батафсил маълумот берди. Бундай ўйинлар ёшларни нафақат молиявий йўқотишларга, балки руҳий тушкунликка олиб келиши, ижтимоий ҳаётдан узоқлаштириши ва психологик муаммоларни келтириб чиқариши мумкинлиги таъкидланди. Шунингдек, бундай ўйинларнинг олдини олиш учун ёшларнинг билим ва маҳоратини ривожлантириш, уларни фойдали машғулотларга жалб қилиш зарурлиги қайд этилди.

Тадбир давомида иштирокчилар ёшларни зарарли оқимлар ва таваккалчилик ўйинларидан ҳимоя қилиш бўйича бир қатор таклифларни илгари сурдилар. Жумладан, мактабларда мунтазам равишда маърифий ва тарбиявий тадбирлар ўтказиш, ўқувчиларга диний ва ҳуқуқий саводхонлик бўйича чуқурроқ билим бериш, зарарли ўйинларга мойилликнинг олдини олиш учун жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда маҳалла ва оила билан ҳамкорликда профилактик ишларни олиб бориш зарурлиги қайд этилди.

Учрашув якунида ёшларни диний экстремизм ва таваккалчилик ўйинларидан ҳимоя қилиш борасида таълим муассасалари, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашлари лозимлиги алоҳида таъкидланди. Ёшларнинг маънавий тарбиясига жиддий эътибор қаратиш уларнинг келажагини барқарор ва тараққий этган жамият фуқароси сифатида шаклланишига хизмат қилади.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026