13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:15
Жамият 👁 380

Энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлиги – тараққиёт асоси

Энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлиги – тараққиёт асоси

Сўнгги йилларда мамлакатимизда мавжуд ресурсларни ва ишга солинмаган салоҳиятни жалб этиш орқали энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия сарфи ҳажмини кескин камайтириш, шунингдек, ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Амударё туманида ташкил этилган семинарда ҳам шу каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Туманимизнинг Тошқалъа маҳалласида республика миқёсидаги масъул раҳбарлар иштирокида бўлиб ўтган семинарда энергия самарадорлигига эришиш, энергия тежамкор воситалардан фойдаланиш, аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш каби масалалар хусусида сўз юритилди.

Семинарда Республикадаги шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари, тижорат банклари масъуллари, ташкилотларлар раҳбарлари ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этди. Унда масъуллар томонидан энергия тежамкорлиги бугуннинг энг аҳамиятли масаласи эканлиги, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш, қолаверса, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш учун яратилаётган имкониятлар хусусида атрофлича маълумотлар берилди.

Таъкидланганидек, хоналарининг эшик ва дераза ромлари қишда иссиқ, ёзда совуқ ҳароратни сақлаш учун изоляция қилинган бўлиши, энергия тежамкор маиший техника ва ёритиш ускуналаридан фойдаланиш – энергия самарадорлиги учун дастлабки қадам ҳисобланади. Шунингдек, табиий ва суюлтирилган газдан тежамкорлик билан фойдаланиб, юқори самарадорликка эришиш мумкин. Иситиш ва совитиш жиҳозларидан ҳам тўғри, оқилона фойдаланиш – ресурсларни тежашга ва энг муҳими оила харажатларини минималлаштиришга хизмат қилади.

Семинарда бино-иншоотларни, хонадонларни лойиҳалаштиришда қурилиш материалларини тўғри танлаш, жиҳозлаш жараёнида ҳам энергия ресурсларидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди ва тегишли тавсиялар берилди.

Дарҳақиқат, мавжуд энергия ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш – давр талаби. Масалан, фойдаланилмаётган электр жиҳозлари ва ёритиш ускуналарини тармоқдан узиб қўйиш, яъни офис ёки яшаш хоналаридан чиқаётганда электр жиҳозларини кутиш режимида қолдирмасдан, уларни ўчириб, тармоқдан узиш орқали ҳам тежамкорликка ҳисса қўшиш мумкин. Шунингдек, иш жойи ва хонадонларни кўпроқ табиий ёруғликдан яъни қуёш нуридан фойдаланган ҳолда ёритишга алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Семинарда бундан ташқари камбағаллик даражасини қисқартиришда аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш, уй шароитида деҳқончиликни ривожлантириш, бу борадаги билимларни янада ошириш лозимлиги таъкидланди. Тадбиркорлини ривожлантириш борасидаги янги имкониятлар, ёшларни, хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026