12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:19
Саломатлик 👁 450

Компьютер ва мобиль телефоннинг инсон саломатлигига таъсири қандай?

Компьютер ва мобиль телефоннинг инсон саломатлигига таъсири қандай?

Ахборот алмашуви жараёнларининг такомиллашуви натижасида телевидение, радио, ва матбуотдан ташқари яна бир мукаммал тизим  - интернет ҳаётимизга кириб келди. Телекоммуникация соҳасидаги қулай тезкор ва замонавий усуллардан бири бўлган бу тармоқ имкониятларни янада оширди. Ундан исталган маълумотни қисқа фурсатда олишимиз, фойдаланишимиз, билимларимизни мустаҳкамлашимиз ва янгиликлардан хабардор бўлишимиз мумкин. Чегара билмас ахборот манбаидан фойдаланишда маълум меъёрларга амал қилиш эса инсонларни турли оммавий ахборот “хуруж”лари, норасмий манбаларнинг салбий таъсиридан сақлашда муҳим ўрин тутади.

Тармоқ орқали миллий менталитетимизга хос ва мос бўлмаган ғарбона ҳаёт тарзини тарғиб этувчи турли саёз ва жангари фильм, мультфильм, шоу дастур ҳамда видеороликларни томоша қилиш, зўравонлик акс этган компьютер ўйинларини ўйнаш, айрим ёшларнинг таълим-тарбияси, турмуш тарзи ва маданиятига салбий таъсир қилаётгани ҳеч биримизга сир эмас. Бу каби жамиятимизга хос бўлмаган иллатларнинг олдини олишда фарзандларимизнинг ташқи таъсирлар, айниқса интернет ва хорижий телеканаллар орқали намойиш этилаётган ғаразгўйликни тарғиб этувчи воситалардан ҳимоя қилиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Олимларимизнинг берган маълумотига қўра, жангари компьютер ўйинлари, айниқса, болаларда қизиққонлик ва муросасизлик, атрофдагиларга нисбатан бефарқ, шафқатсиз муносабатда бўлиш, ўз ҳиссиётларини устун қўйиш, ўйиндаги ҳолатларни реал ҳаётда такрорлашга бўлган иштиёқ каби салбий ҳолатлар шаклланишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида кундалик турмушда кутилмаган муаммо ва кўнгилсизликларни келтириб чиқармаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Давлатимиз сиёсатининг устувор мақсадларидан бири ёш авлодни жисмонан ва руҳан соғлом, ақлан баркамол қилиб вояга етказиш, уларни келажагимизнинг муносиб ворислари этиб тарбиялашга кўмаклашишдан иборат экан, бу борада ҳаммамиз фарзандларимиз тарбияси учун бирдек масъул бўлишимиз лозим.

Компьютердан фойдаланаётганингизда қуйидагиларга амал қилинг:

  • компьютер олдида бир соатдан ортиқ ўтирманг;
  • кўз билан монитор орасидаги оралиқ масофа 50 сантиметрдан кам бўлмасин;
  • компьютер турган хонани тез-тез шамоллатиб туринг;
  • компьютерда ишлаб бўлганингиздан сўнг жисмоний машқлар билан шуғулланинг;
  • кўз чарчашининг олдини олиш учун кўзни юмиб-очиш машқларини бажаринг;
  • кўзларингиз дам олиши учун чой шамасини халтачаларга солиб ярим соат давомида кўзларингизга қўйиб ётинг;
  • ноутбукдан фақатгина стол устига қўйиб фойдаланинг;
  • Мобиль алоқа телефонлари ўзидан электромагнит тўлқинларини тарқатишини ҳисобга олиб, ўсиб келаётган ёш авлод саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида қуйидаги тавсияларга эътибор қаратиш лозим:
  • мобиль телефонларини 7 ёшгача бўлган болаларга бериш мумкин эмас;
  • мобиль телефонларни юрак атрофида олиб юрманг;
  • мобиль телефонларни ётоқхоналарда бошга яқин сақлаш мумкин эмас;
  • мобиль телефонлардан узоқ муддат гаплашиш мумкин эмас, гаплашишлар орасидаги танаффус камида 15-20 дақиқа бўлиши тавсия этилади;
  • мобиль телефонларингиздан чиқаётган нурлар мия фаолияти, эшитиш ва  сезиш  қобилиятига салбий зарар етказади.

Шиддат билан ривожланиб бораётган ахборот-технологиялари даврида техник воситалардан оқилона ва тўғри фойдалансак, ўз соғлигимизга зарар етказмаган бўламиз.

Ж. Явкашев, Амударё туман тиббиёт бирлашмаси шифокори

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026