“Йилнинг энг яхши тарбиячиси – 2024” касбий кўрик-танловида энг яхши методист ва тарбиячилар аниқланди
Жорий йилнинг 25-28 июнь кунлари туманимизда “Йилнинг энг яхши тарбиячиси – 2024” кўрик-танловининг туман саралаш босқичлари ўтказилди. Танловда туманимиздаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида методист ва тарбиячи вазифасида фаолият юритувчи 86 нафар ходим иштирок этди ва уларнинг билим-тажрибалари белгиланган низомга кўра ҳакамлар ҳайъати томонидан 3 шарт асосида баҳоланди.
Мамлакатимизда мазкур кўрик-танлов давлат мактабгача таълим ташкилотларида меҳнат қилаётган юқори малакали методист ва тарбиячиларни аниқлаш ҳамда рағбатлантириш, уларнинг педогогик маҳорати ва ижодий қобилиятини ривожлантириш, илғор тажрибаларни кенг оммалаштириш, педогогик фаолиятнинг нуфузини янада ошириш, касбий фаолиятида ижодкорлик ва соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида ҳар йили ўтказиб келинмоқда.
“Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик-танловида олий маълумотли мутахассис ходимлар “Энг яхши методист” ва “Йилнинг энг фидокор тарбиячиси” номинациялари бўйича иштирок этишди. Шунингдек, олий маълумотга эга бўлмаган тарбиячилар “Энг яхши ижодкор тарбиячи”, “Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи”, “Энг яхши эко-тарғиботчи тарбиячи” ва “Янги Ўзбекистонда янги авлод болаларини маънавий камолотга етакловчи энг яхши тарбиячи” каби номинацияларда ўз билим-тажрибаларини синовдан ўтказишди.
Танловнинг якуний хулосасига кўра, 18 нафар иштирокчи ғолиб ва совриндор сифатида эътироф этилди ҳамда ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Номинациялар бўйича 1-ўринни эгаллаган 6 нафар иштирокчига танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида иштирок этиш учун йўлланма берилди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, танловнинг мамлакат босқичида 1-ўринни эгаллаган олий маълумотга эга бўлмаган тарбиячиларга белгиланган тартибга кўра олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун бир қатор имтиёзлар берилади.
Ҳулкар Бабажанова, туман ММТБ Давлат ва нодавлат МТТ фаолиятини ҳамда ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш бўлими методисти

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶