12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:53
Саломатлик 👁 483

2-10 ёшли болалар орасида ичак гельминтози бўйича оммавий скрининглар ўтказилмоқда

2-10 ёшли болалар орасида ичак гельминтози бўйича оммавий скрининглар ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 июлдаги “Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги”ги ва 2020 йил 10 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари асосида 2-10 ёшдаги болаларнинг соғлиғини яхшилаш ҳамда ичак гельминтози билан касалланиш ҳолатларини камайтириш мақсадида Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Шу мақсадда бўлим томонидан Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари Соғлиқни сақлаш вазирликларининг кўрсатма хатлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг топшириқ хатига асосан белгиланган жадваллар бўйича жойларда лаборатор текшириш тадбирлари ташкил қилинмоқда.

Гельминтоз касалликларига лаборатор текширишлар бўлим бошлиғи томонидан тасдиқланган ҳамда Тиббиёт бирлашмаси, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан келишилган режа-график бўйича тумандаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида ҳамда амбулатор ва стационар шароитда даволанаётган болалар орасида ўтказилмоқда.

Тадбирларга асосан мактабларнинг 1-4-синф ўқувчилари, мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болалар жалб қилинаётган бўлиб, 2-10 ёшли уюшган ва уюшмаган болалар орасида оммавий скрининглар ўтказилмоқда. Скрининг натижасида гельминт тухумлари аниқланган ҳолатларда эса даволаш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, бундай тоифа болалар ва улар билан мулоқотда бўлган тенгдошларига яшаш манзилида ёки мактаб синфлари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари гуруҳларида “Вермокс” ёки “Альбендазол” дори препаратлари тарқатилмоқда.

Дегельминтизация тадбирларини ўтказиш ишларига етарли даражада тиббиёт ҳодимлари жалб қилинган бўлиб, ишлар махсус режа-график асосида ташкил қилинмоқда.

2023 йил 18 декабрь кунидан бошлаб жорий йилнинг 1-чораги якунига қадар Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли жами 25та мактабдан 5134 нафар болалар гижжа касалликларига лаборатор текширилган бўлиб, шундан 21 мактабдан жами 352 нафар болаларда энтерабиоз гижжа касаллиги қайд этилди. 8та мактабгача таълим ташкилотларидан эса жами 965 нафар болалар гижжа касалликларига лаборатор текширилган бўлса, шундан 6 та муассасада жами 21 нафар болаларда энтерабиоз гижжа касаллиги қайд этилган.

Жорий йилнинг 1 апрель санасигача жами туман бўйича 12 минг 464та ҳолатда ушбу касалликдан даволанишга муҳтож бўлган, яъни ичак гельминтози аниқланган болалар ва улар билан алоқада бўлганлар рўйхатга олиниб, уларда дегельминтизация тадбирлари ўтказилди.

Бундан ташқари, тумандаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида болалар ва ота-оналар орасида ҳамда маҳаллаларда уйма-уй юриб гельминтоз касалликлари ва бошқа юқумли касалликлар профилактикаси бўйича ҳамда шахсий гигиена ва санитария-гигиена қоидаларига амал қилишни тушунтириш бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Бу ишлардан кўзланган мақсад – болалар саломатлигини сақлаш ва уларнинг соғлом бўлиб вояга етишларига замин яратишдир.

Жамол Камолов, Туман СЭО ва ЖС бўлими паразитология бўлинмаси ва лабораторияси мудири.

Тўлибой Атамуратов, Паразитология бўлими лабораторияси шифокори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026