16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 07:27
Иқтисодиёт 👁 431

“Манғит деҳқон бозори” МЧЖ ва бозор маъмурияти аҳолига сифатли савдо-сотиқ хизматларини кўрсатиб келмоқда

“Манғит деҳқон бозори” МЧЖ ва бозор маъмурияти аҳолига сифатли савдо-сотиқ хизматларини кўрсатиб келмоқда

Деҳқон бозорлари, маҳаллий иқтисодиётнинг ривожланиши ва жамиятнинг тараққиёти учун муҳим аҳамиятга эга. Улар нафақат савдо-сотиқ учун қулай шароит яратиш орқали иқтисодиёт ривожига, балки ижтимоий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш орқали жамият ривожига ҳам ҳисса қўшади.

Деҳқон бозорлари маҳаллий деҳқонларга ўз маҳсулотларини тўғридан-тўғри истеъмолчиларга сотиш имконини беради, бу эса оилаларнинг иқтисодий барқарорлигини оширади ва даромадларини кўтаришга ёрдам беради. Шунингдек, деҳқон бозорлари аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш орқали иқтисодий фаолликни рағбатлантиради.

Ана шундай ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятига эга бозорлардан бири – Амударё тумани марказида жойлашган “Манғит деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамиятига қарашли бозор бўлиб, мазкур бозор биноси ва унга қарашли асосий иншоотлар 1993 йил 9 май куни ишга туширилган. “Манғит деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти Амударё тумани хокимининг 2003 йил 2 октябрь кунги қарорига асосан қайта ташкил қилинган ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган.

Жамиятнинг асосий мақсади деҳқон бозори фаолиятини йўлга қўйиш орқали аҳолини деҳқончилик, чорвачилик маҳсулотлари ва бошқа зарур маҳсулотлар билан таъминлаш, бу борада деҳқонларнинг савдо-сотиқни амалга оширишлари учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш ҳисобланади.

Манғит деҳқон бозори маъмуриятида бугунги кунда 23 нафар ходим ишлайди. Деҳқон бозори учун туман ҳокимининг 2010 йил 22 ноябрь кунги қарори асосида Навоий маҳалласи ҳудудидан жами 1,7 гектар ер майдони ажратиб берилган бўлиб, шундан қурилиш майдони 1 минг 934 квадрат метр, фойдаланиш майдони 1 минг 957 квадрат метрни ташкил қиладиган ёпиқ бозордаги савдо ўринлари сони 105тани ташкил қилади.

Бундан ташқари, дон маҳсулотларини сотишга мўлжалланган 129та, сабзавот маҳсулотларини сотишга ихтисослашган 82та, полиз маҳсулотларини сотишга мослаштирилган 16та ҳамда мева маҳсулотларини сотишда фойдаланиб келинаётган 92та ўринли бостирмалар мавжуд. Жами савдо расталари жами сони 424тани ташкил қилади.

Бозор ҳудудида 11та гўшт шохобчалари, 8та маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, 3та дори-дармон, 4та ветеринария ҳамда 89та хусусий озиқ-овқат дўконлари туман аҳолисига хизмат кўрсатмоқда.

Бозорлар маҳаллий қадрият ва анъаналарни сақлашда ҳам муҳим рол ўйнайди, чунки улар маҳаллий ҳунармандчилик ва миллий маҳсулотларни намойиш этиш учун муҳим платформа вазифасини ҳам бажаради. Деҳқон бозорида ҳунармандчилик маҳсулотлари, қўлдан ишланган рўзғор буюмларини сотиш учун ҳам алоҳида ўринлар мавжуд.

Бозор ҳудудида шунингдек, тарозихона, омборхона, сартарошхоналар фаолият юритмоқда. Туман солиқ инспекцияси ва Ички ишлар бўлимининг таянч пунклари эса аҳоли ва истеъмолчиларга зарур ёрдам кўрсатишга доимо шай.

Бозорда сотиладиган маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлиги, кўп жиҳатдан, санитария ва гигиена стандартларига қанчалик риоя қилинганига боғлиқ. Санитария қоидаларига амал қилиш, маҳсулотлар ифлосланишининг, яроқлилик муддати ўтган маҳсулотлар сотилишининг олдини олиш ва истеъмолчиларнинг соғлиғини ҳимоя қилишга катта эътибор қаратилади. Бу борада бозор ҳудудида ташкил қилинган санитария-ветеринария лабораториясининг аҳамияти катта.

Бозорга қарашли махсус савдо-харид корхонаси томонидан эса байрам кунлари арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил килинади. Бу эса қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларига талаб ортган даврда ҳам улар нархининг барқарорлигини таъминлашда муҳим омил ҳисобланади.

Бир сўз билан айтганда, “Манғит деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти ва бозор маъмурияти барча амударёликлар ва туманимиз меҳмонларига сифатли савдо-сотиқ хизматларини кўрсатиб келмоқда.

Азамат Наримов, “Манғит деҳқон бозори” МЧЖ директори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026