13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:51
Жамият 👁 420

НАВОИЙХОНЛИК ТАДБИРИ БАРЧАГА МАЪНАВИЙ РУҲ БАҒИШЛАДИ

НАВОИЙХОНЛИК ТАДБИРИ БАРЧАГА МАЪНАВИЙ РУҲ БАҒИШЛАДИ

Буюк мутафаккир, шоир, давлат ва жамоат арбоби, улуғ бобокалонимиз Мир Алишер Навоий даҳосига садоқат буюк халқ ва миллатга нисбатан эҳтиром ва ҳурмат ифодасидир. Чунки дунё халқлари Навоий деганларида ўзбек миллатини, унинг бетакрор сўз санъатини, миллий маънавий қадриятларини ўзида мужассам этган бебаҳо мумтоз адабиётини тушунадилар. Бу гўзал адабиёт Навоий асарлари билан шунчалар қадр-қимматлики, 583 йилдан бери бу дилбар шеърият, нафис ғазалиёт, юксак тафаккур қудратини ўзида мужассам этган адабий-бадиий, фалсафий достонларни ҳамон аҳли дунё ўқиб-ўрганишдан, ибратлар олишдан, бу асарлардаги ҳикматлар уммонидан ҳайратланишдан асло тўхтамайдилар.

Ҳар йили улуғ бобокалонимиз таваллуд топган 9 февраль санасида нафақат мамлакатимизда, балки бутун туркий оламда, бутун дунёда шоир асарларининг миллионлаб мухлислари Навоий даҳосига чексиз ҳурмат ва эҳтиром кўрсатадилар. Шу куни Навоий ғазал ва рубоийлари, туюқ ва маснавий, мухаммаслари турфа халқлар тилларида жаранглар сочади.

Мамлакатимизда эса йил давомида Навоийхонлик тадбирлари, Навоий асарлари билимдонлари кўрик-танловлари ўтказилиши доимий анъанага айланган. Талаба-ёшлар, умумтаълим мактабларининг ўқувчи-ёшлари ўртасида ўтказиладиган, “Хамса”хонлик, ғазалхонлик кечалари, гуруҳлараро, синфлараро беллашувлар ўсиб келаётган ёш авлод қалбида ватанпарварлик, дўстлик ва тотувлик, бағрикенглик туйғуларини янада мустаҳкамлаб, Навоий асарларини ўрганишга бўлган иштиёқлари ортишига хизмат қилмоқда.

Амударё туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 1-сонли умумтаълим мактаби ўқувчи-ёшлари учун Навоийхонлик кечалари ҳақиқий шеърият байрами каби жўшқин кайфият бағишлайди. Мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари томонидан ҳамжиҳатликда ташкил этиладиган “Биз – Навоий авлодларимиз”, “Навоий асарлари билимдонлари”, “Навоий ғазаллари – юксак маънавият сарчашмаси” мавзуларидаги синфлараро беллашувлар, шеърият ва ғазалхонлик кечалари ҳар галги ўқув йили давомида анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётгани ўқувчи-ёшларнинг Навоий асарлари мазмун-моҳиятини чуқур тушунишларига, қизиқиш билан ўрганишларига имконият яратмоқда.

Ўқувчи-ёшлар эса ўз ташаббус ва интилишлари туфайли тез-тез Навоий асарлари асосида баҳри-байтлар айтишиб, ўзаро фикр алмашадилар, бир-бирларининг билимларини синовдан ўтказадилар. Алишер Навоий таваллуд топган 9 февраль санаси олдидан мактабда ҳар бир синф алоҳида дастур асосида байрамона тадбирлар ташкил этишади, шоир достонларидан парчалар ўқиб, ғазалхонлик кечаларини ўтказишади.

“Улуғ бобокалонимиз ҳаёти биз учун ибрат” мавзусида Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги муносабати билан ташкиллаштирилган тадбир ҳам ўқувчи-ёшларнинг шоир даҳосига ҳурмат ва эҳтиромининг ёрқин ифодаси бўлди.

Тадбирни мактаб директори Дилрабо Йўлдошева очди ва барчани буюк мутафаккир, шоир, давлат ва жамоат арбоби, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги билан самимий табриклади. Шу билан бирга Алишер Навоийнинг туркий халқлар адабиётига қўшган буюк ҳиссаси, ўзбек мумтоз адабиётининг асосчиси сифатидаги беқиёс катта хизмати ва асарларининг ҳеч қачон қадр-қимматини йўқотмайдиган ҳикматлар хазинаси эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида ўқувчилар Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди хусусида маърузалар қилдилар, шоир ғазаллари, рубоий ва туюқларидан айтиб бердилар.

Навоий асарлари асосида савол-жавоблар орқали бир-бирларининг билимларини синовдан ўтказдилар, баҳри-байтлар айтишдилар.

Ўқувчи-ёшлар томонидан тайёрланган саҳна кўриниши орқали Алишер Навоийнинг шоир ва давлат арбоби сифатидаги фаолияти, илм-у заковатда тенгсизлиги, халқпарвар ва саховатпеша инсонлиги маҳорат билан кўрсатиб берилди.

“Улуғ бобокалонимиз ҳаёти биз учун ибрат” мавзусида ташкиллаштирилган мазкур тадбир ҳақиқатан ҳам ҳар бир иштирокчи учун бири-биридан ҳикматли ғазал ва рубоийлар, туюқлар ҳақиқий ибрат ва сабоқ бўлди ва барчага маънавий руҳ бағишлади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026