12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:10
Фан ва таълим 👁 317

ЖУМУРТОВ ЭТАГИДАГИ МАЪРИФАТ МАСКАНИ

ЖУМУРТОВ ЭТАГИДАГИ МАЪРИФАТ МАСКАНИ

Ватанимиз равнақи, миллатимиз келажагини илмли, иқтидорли, юртига фидойи ва ватанпарвар ёшлар тимсолида кўрамиз. Дунёда иқтидорсиз бола бўлмаслиги аён. Фақат оилада, таълим муассасасида боланинг иқтидорини аниқлаб, уни шу йўналишда ривожлантиришга эътиборни кучайтириш лозим.

Оқ олтин овулидаги Тоза босув маҳалласида жойлашган 50-сонли умумий ўрта таълим мактаби педагогик жамоаси зиммаларидаги бундай шарафли ва масъулиятли вазифани ёруғ юз билан уддалаб келаётганлардан деб бемалол айта оламиз.

Ушбу таълим даргоҳининг қуввати 220 ўқувчи ўринга мўлжалланган бўлиб, айни кунда икки сменада 402 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олишмоқда. 1971 йилда қурилиб, фойдаланишга топширилган мактаб биноси 2018 йилда маҳаллий бюджет ҳисобидан жорий таъмирланди.

Излаган имкон топади деганларидай, 40 нафар олий маълумотли ўқитувчилар ушбу муассасада ўқувчи ёшларга фан асосларини чуқур ўргатишга, уларнинг илмли, иқтидорли ва салоҳиятли бўлиб вояга етишига интилмоқда. Эътиборлиси ушбу жамоанинг салмоқли қисми мактабнинг ўз собиқ ўқувчилари.

Мактабда “Беш ташаббус” доирасидаги фан тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, уларда малакали ўқитувчилар машғулот олиб боришади. Хусусан, “Китобхон ёшлар” тўгарагида она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Дилдора Давлатбоева, кутубхоначи Нилуфар Эримбетова, бошланғич синф ўқитувчиси Гулноза Раҳимовалар, “Моҳир қўллар” тўгарагида Озода Болтабоева, “Қизларжон” клубида Адолат Абдуллаева, бадиий ҳаваскорлик тўгарагида Ислом Юсупов, “Ёш рассомлар” тўгарагида Роза Кужановалар ўқувчиларнинг иқтидорини ривожлантиришга эришмоқдалар.

Фан тўгаракларида ўқувчиларнинг дарс машғулотларида олган билимлари мустаҳкамланиб, бойитиб борилаётганлиги ўзининг қувонарли натижаларини бераётир. 2022-2023 ўқув йилида мактабдан учирма бўлган 19 нафар битирувчиларнинг 15 нафари олий таълим муассасаларининг талабалари бўлишгани ўқитувчилар дарслар самарадорлигига қай даражада эришаётгани кўрсатиб турибди.

Жорий ўқув йилги асосий фанлар олимпиадасида 9 синф ўқувчиси Баянсулув Мадиярова, 9-синф ўқувчиси Дилнура Юрсинова, 10-синф ўқувчиси Умида Солиевалар юқори балл тўплаб, ғолибликка эришдилар. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги билим ва малакаларни баҳолаш Агентлиги томонидан ўтказилган синовда 10-синф ўқувчиси Шаҳзода Қурбонбоева инглиз тили фанидан юқори натижа қайд этиб, В1 даражали сертификатга эга бўлди.

Муассаса ўқитувчилари ўқувчиларга фан асосларини чуқур ўргатишга эришиш билан бир қаторда, ўз устларида ҳам ижодий ишлаб, иқтидорини ривожлантиришга интилмоқдалар. Натижада Феруза Ажмағамбетова рус тили, Шоира Эркабоева математика, Дилдор Каримбоева она тили ва адабиёт, Дилдора Давлатбоева она тили ва адабиёт фанидан халқаро ва унга тенглаштирилган миллий сертификатга эга бўлдилар.

Эришилаётган ютуқлар муассаса директори Алишер Ўрозбоев, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Розия Ражабова, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Акрам Қурбонбоевларнинг ҳамжиҳатликда ўқитувчилар, ўқувчилар орасида соғлом маънавий муҳит яратганлиги, уларни яхши ишлаш, ўқишга рағбатлантира олишганлиги самараси десак, адашмаган бўламиз. Чунки интилиш бор жойдагина муваффақиятлар бўлади.

Биз маърифат ва маънавият бешиги бўлган мактаб ўқитувчилар жамоасининг келгуси ишларида ҳам ютуқлар тилаб қоламиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026