12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:10
Фан ва таълим 👁 394

КЕЛАЖАК БУНЁДКОРИ, ЮРТ ТАЯНЧИ БЎЛИШНИ МАҚСАД ҚИЛГАН ҚАНГЛИЛИК ЁШЛАР

КЕЛАЖАК БУНЁДКОРИ, ЮРТ ТАЯНЧИ БЎЛИШНИ МАҚСАД ҚИЛГАН ҚАНГЛИЛИК ЁШЛАР

Ёшлар – юртимиз келажаги, миллат ва жамият таянчи, эртанги кунимизнинг давомчиларидир. Мамлакатимизда ёшлар сиёсати борасида олиб борилаётган ишларнинг мазмун-моҳияти ҳам уларнинг таълим-тарбия олишлари, одоб-ахлоқли ва соғлом, юксак маънавиятли, ҳар томонлама салоҳиятга эга касб эгалари бўлишларига қаратилган. Уларнинг юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўша оладиган баркамол авлод бўлиб вояга етишлари учун барча шарт-шароитлар, етарли имкониятлар яратилган.

Юртимизда ёшлар учун яратилган шарт-шароитлардан фойдаланиб, ютуқларга эришаётган, чуқур билим олишга, ҳунар ўрганишга интилаётган, билимли ва маънавиятли, тафаккури ва дунёқараши кенг ёшлар талайгина. Амударё туманида ҳам ана шундай интилувчан, ўз иқтидори, заковати билан туманимизни дунёга танитаётган ёшлар кўпчиликни ташкил қилади.

Амударё туманидаги “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририятининг “Билимли ва маънавиятли ёшлар билан – Учинчи Ренессанс сари” номли грант лойиҳасини амалга ошириш орқали мана шундай юртга муносиб, комил инсонлар бўлиб вояга етаётган ёшларни тенгдошларига намуна, ўрнак қилиб кўрсатиш орқали уларнинг сафини янада кенгайтириш мақсад қилинган.

Грант лойиҳаси иш режасига мувофиқ айни пайтда Қангли овулидаги 29-сонли мактабда таҳсил олиб, келажакда етук инсонлар, келажак бунёдкорлари, юрт таянчи бўлишни мақсад қилиб, аъло баҳоларга ўқиётган ўқувчилар ҳақида лавҳа тайёрлаш учун таълим масканига ташриф буюрдик.

4-сектор ҳудудида жойлашган ушбу мактаб 330 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирги кунда 405 нафар ўқувчига 46 нафар ўқитувчи томонидан таълим-тарбия берилмоқда. Мактаб биноси 2008 йилда янгидан қурилган бўлиб, ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун барча шароитлар яратилган. Ўқув муассасасида фан кабинетлари, информатика фани хонаси, фаоллар ва спорт заллари, ошхона мавжуд. Таълим самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётган ушбу таълим масканини ўтган ўқув йилида битирган 14 нафар битирувчи ўқувчилардан 10 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга киришга муваффақ бўлишди ва мактаб 93,3 фоиз билан яшил тоифага киритилди.

Мактабнинг аълочи ўқувчиларидан бири бўлган Мадина Кушмурадова ҳозир 9-синфда таҳсил олмоқда. Матар ёп маҳалласида 2009 йилда туғилган Мадина оилада катта фарзанд. Ота-онаси фарзандларининг комил инсонлар бўлиб вояга етишлари учун алоҳида эътибор қаратишганидан Мадинанинг билим олишга қизиқиши катта. Ҳозир у фанларни яхши ўзлаштириш билан бирга рус ва инглиз тилларини мустақил ўрганмоқда. Шу билан бирга математика, инглиз тили, биология, химия фанларидан мактабда ташкил этилган тўгаракларга қатнашмоқда.

Мадина 2022-2023 ўқув йилида Ал-Хоразмий олимпиадасида туман босқичида биология фанидан қатнашиб, 1-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Ушбу олимпиаданинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида ҳам муваффақиятли иштирок этиб, ўз иқтидорини синовдан ўтказди. Ўтган 2023-2024 ўқув йилида ҳам биология фанидан олимпиаданинг туман босқичида фахрли 1-ўринни эгаллади ва Қорақалпоғистон босқичида қатнашди.

Шу мактабнинг 10-синф ўқувчиси Моҳинур Шомуродова ҳам фаол ва билимдон ўқувчилардан бири. Қангли овулида зиёли оилада туғилган Моҳинурнинг ота-онаси таълим соҳасида фаолият кўрсатишади. Ёш авлод таълим-тарбиясига ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган бу фидойи инсонлар оилада фарзандларининг чуқур билим олишларига, китобхонликка қизиқтиришгани самарали натижалар бермоқда.

Барча фанларни чуқур ўзлаштиришга, билим асосларини мукаммал билиб олишга интилаётган Моҳинур мактабда математика, инглиз тили, биология фанларидан тўгаракларига қатнашади. У 2022-2023 ўқув йилида Фанлар олимпиадасининг туман босқичида биология фанидан 3-ўринни эгаллаб, Қорақалпоғистон Республикаси босқичида муваффақиятли иштирок этди. Жорий 2023-2024 ўқув йилида ҳам биология фанидан туман босқичида фахрли 2-ўринни эгаллади ва Қорақалпоғистон босқичида ўз билимини синовдан ўтказди. Шунингдек, туманимизда бўлиб ўтган “Заковат” интеллектуал ўйинида фаол иштирок этиб, билимдонлиги, зукколиги билан эътибор қозонди. Жамоа ушбу ўйинда 1-ўринни эгаллаб, туман ғолиби бўлди ва Қорақалпоғистон Республикасида энг кучли 10 та жамоа қаторидан жой олди.

Мактабнинг 11-синф ўқувчиси Жаҳонгир Ендирбоев ҳам аъло баҳоларга ўқиб, фаоллиги билан тенгдошларига намуна бўлиб келмоқда. Оилада китобхонликка ва илм олишга эътибор кучли бўлгани сабабли Жаҳонгирнинг опалари ҳозирги кунда олий таълим муассасаларида таҳсил олишмоқда.

Бири Нукус давлат педагогика институти, бири Нукус давлат тиббиёт институти талабалари бўлган опаларига ҳавас қилган Жаҳонгир ҳам олийгоҳда таҳсилни давом эттиришни мақсад қилган. Ушбу эзгу мақсадини рўёбга чиқариш учун дарслардан ташқари пайтда математика, тарих, инглиз тили ва информатика тўгаракларида ўз билимини оширмоқда. У 2023-2024 ўқув йилида Фанлар олимпиадасида информатика фанидан туманда фахрли 3-ўринни эгаллади. Ундан ташқари, “Заковат” интеллектуал ўйинида туманда 1-ўринни эгаллаб Қорақалпоғистон Республикасида ҳам иштирок этди ва энг кучли 10 та жамоа қаторидан жой олди.

Мактабнинг фаол ўқувчиларидан бири бўлган Севинч Султонмуродова ҳам бобоси Султонмурод Авезимбетов каби ўқитувчи бўлишни мақсад қилган. Барча фанларни аъло даражада ўзлаштириб келаётгани, дарсларда ва жамоат ишларида фаол бўлгани учун уни ўқитувчилари доим барчага ўрнак қилиб кўрсатади. Севинчой, айниқса, математика, физика ва география фанларига жуда қизиқади ва ушбу фанлардан тўгаракларга қатнашади. Ўз иқтидорини синаб 2023-2024 ўқув йилида Фанлар олимпиадасининг туман босқичида математика фанидан қатнашди ва фахрли 2-ўринни эгаллади.

Ёшлар – келажак бунёдкори, эртанги кунимиз эгаларидир. Шу боис, юртимизда ёшлар таълим-тарбияси, уларнинг ҳаётда баркамол шахс сифатида камол топиши учун зарур шарт-шароит ва имкониятлар яратилган. Қанглилик ёшлар ҳам келажак бунёдкори, юрт таянчи бўлишни, келгусида мамлакатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишни мақсад қилиб, мактабда устозларидан илм сирларини мукаммал ўрганишга интилишмоқда.

 О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026