12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:14
Саломатлик 👁 370

ЭРТА ТУРМУШ ҚУРИШНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ ЮЗАСИДАН ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

ЭРТА ТУРМУШ ҚУРИШНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ ЮЗАСИДАН ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Оилаларда, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олиш, хусусан, ёшлар ўртасида эрта турмуш қуришнинг зарарли жиҳатлари, қариндошлар ўртасидаги никоҳ туфайли келиб чиқадиган жиддий муаммоларни кенг жамоатчиликка тушунтириш мақсадида amunews.uz веб-сайти таҳририяти ижодий жамоаси томонидан “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” номли грант лойиҳаси доирасида маҳаллаларда, таълим-тарбия муассасаларида мутахассислар, кўпни кўрган нуронийлар ва ёшлар иштирокида давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда.

Ана шундай тарғибот тадбирларидан бири жорий йилнинг 14 декабрь санасида Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги кўптармоқли марказий поликлиникада ҳам ўтказилди.

Тадбирда поликлиниканинг никоҳланувчиларни кўрикдан ўтказиш хонаси масъул мутахассислари, Туман тиббиёт бирлашмасининг Саломатлик бўлими масъуллари, шафокорлар ҳамда туманнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни лойиҳа координатори, журналист Робия Йўлдошева очди ва мазкур лойиҳани амалга оширишдан кутилаётган натижалар ҳақида қисқача маълумот берди. Шу баробарида эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ туфайли келиб чиқадиган муаммолар ва бу муаммоларнинг ёш оилалар ҳаётига салбий таъсири хусусида батафсил тўхталди.

Шундан сўнг, Туман тиббиёт бирлашмасининг Саломатлик бўлими мудири Жумабой Явқашев кўптармоқли марказий поликлиника координатори Алижон Ўринбоев, акушер-гинеколог шифокор Шарофат Ёқубовалар сўзга чиқишиб, ёшларни турмушга тайёрлаш, эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш борасида умумий амалиёт шифокорлари, ҳудудларга биркитилган патронаж ҳамширалар томонидан амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар хусусида сўз юритдилар.

Дарвоқе, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштириш ва соғлом оилани шакллантириш, бу борадаги давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси мутахассислари томонидан кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, кўптармоқли марказий поликлиника ҳузурида никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун махсус хона ажратилган, бу хонада доимий равишда никоҳланувчи шахслар билан тиббий кўрикнинг аҳамияти тўғрисида суҳбат ўтказилади, ўтказиладиган тиббий кўрик ҳажми, қоидалари ва тиббий кўрикдан ўтиш муддатлари ҳақида ёшларга зарур маълумотлар берилади.

Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишда ОИТСга таҳлил топшириш учун махсус “Ишонч хонаси” ташкил этилган ва мутахассислар, тегишли асбоб-анжомлар билан таъминланган. ОИТС лабораторияси ҳам махсус асбоб-ускуналар, ВИЧга тест препаратлари билан тўлиқ таъминланган. Флюорографик текширишлар учун флюорография ускунаси мавжуд.

Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишда уларни рўйхатга олиш журнали юритилади ва бу журналда ФҲДЁ органлари томонидан тиббий кўрикдан ўтиш учун берилган йўлланма рақами, тиббий кўрикдан ўтиш учун мурожаат қилинган сана, тиббий кўрик хулосаси ва санаси, тиббий кўрикдан ўтказишга масъул ходим имзоси ва келин-куёв имзолари қайд қилинади. Тиббий кўрикдан ўтиш учун мурожаат қилган никоҳланувчи шахсларга алоҳида тиббиёт картаси юритилади, бу тиббиёт картасида тегишли мутахассислар ва шифокорларнинг тиббий кўрик хулосалари қайд қилинади. Тиббий кўрикни самарали ташкил қилиш учун ихтисослик бўйича олий ва биринчи тоифали шифокорлар ва мутахассислар бириктирилган.

2023 йилнинг 11 ойи давомида 3175 та никоҳланувчи шахс тиббий кўрикдан ўтказилган бўлиб, улардан 14 нафарида руҳий касаллик, 56 тасида соматик касалликлар аниқланган. Касаллиги аниқланган шахслар даволаниш учун тегишли мутахассисларга йўналтирилган. Тиббий кўрикдан ўтган никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрик натижалари, текширишлар хулосалари ошкора қилинмайди, яъни тиббий кўрик натижалари махфийлиги сақланади. Муассасада тиббий кўрик хулосасидан норози бўлганлар умуман йўқ.

2023 йилнинг 11 ойи давомида тиббий кўрикдан ўтаётган шахсларга 3000 дан ортиқ “Соғлом она – соғлом бола” ва “Ўзингизни, ўз фарзандингизни ва оилангизни ОИВдан ҳимоя қилинг” мавзусидаги буклетлар тарқатилди ва буклет тарқатилган. 3100 дан ортиқ никоҳланувчилар билан эса яккама-якка суҳбат ўтказилди.

Бўлиб ўтган тадбир давомида иштирокчилар томонидан эрта турмуш қуриш оқибатида эрта ҳомиладорлик, эрта туғруқ туфайли ёш оналар организмида юз бериши мумкин бўлган салбий ўзгаришлар, бачадон ва умуртқа поғонаси касалликлари юзасидан саволлар берилди. Барча саволларга мутахассис шифокорлар батафсил жавоблар, зарур тушунча ва тавсиялар ҳам беришди. Эрта никоҳ ва яқин қариндошлар орасидаги никоҳнинг нафақат ёш келин-куёвлар, балки оилалар, жамиятимиз учун ҳам жиддий муаммоларни келтириб чиқариши хусусида мутахассислар ҳаётий мисоллар тариқасида кенг тушунчалар беришди.

Янги оила қуриш истагида тиббий кўрикдан ўтаётган ёшлар, туманимизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари, Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари иштирокидаги “Соғлом муҳит –соғлом ҳаёт” лойиҳаси доирасида бўлиб ўтган тадбир ёшлар маънавиятини юксалтириш, маҳаллаларда, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатуви ҳолатларнинг олдини олишга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026