12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:21
Адабиёт 👁 334

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

 

Янги Қомусим

Янги Ўзбекистон! – Янги атама,

Юрак тубидаги уйғоқ умидлар.

Илм осмонида юксак поғона,

Қомусим мадҳини дилларга жойлар.

 

Уйғонинг, бир қаранг, Беруний бобо,

Авлодлар қувончи сиғмай оламга.

Сиз битган қомуслар, замонлар оша,

Минг йиллик йўл босиб, етди бизларга.

 

Эзгулик йўлида санчиб кетилган,

Ўша миноралар қиличдай турар.

Она Ер кўксидаги жароҳатлар ҳам,

Битиб, унут бўлди, қолмади излар.

 

Азоб уммонида саҳролар кезиб,

Ҳавас-ла боқардинг, қушларга қараб.

Илм-фан саройида набиранг тетик,

Қуш бўлиб учмоқда, қанотлар ясаб.

 

Дилларга завқ бериб, кўзни қувнатар,

Қад ростлаб, бўй чўзган шаҳарлар, кентлар.

Келажак эгаси — йигитлар, қизлар,

Буюк чўққиларга нигоҳин қадар.

 

Янги Ўзбекистон! Янги Қомусим,

Ҳали ўқилмаган китобин ёзар.

Шу гўзал ҳаётнинг хушбўй ифорин,

Оламга таратинг, Сиз азиз ёшлар!

 

Мақсади, ғояси иймон-эътиқод,

Борлиққа нур сочсин янги китобинг.

Ватаним бағрида кўз очган булоқ,

Учинчи Ренессанс — сенинг давронинг!

Одил ШОМУРОДОВ.

 

Жоним ичра жонсан, Ватан!

Қум, тупроғинг — тўтиёдир,

Шарқ-у Ғарбинг — нур-зиёдир,

Қон томиринг — қўш дарёдир,

Мўл бебаҳо консан, Ватан,

Жоним ичра жонсан, Ватан!

 

Туғинг — мард-у майдонларда,

Ҳуснинг, кўркинг —забонларда,

Мадҳинг қўшиқ, достонларда

Сен шарафсан, шонсан, Ватан,

Жоним ичра жонсан, Ватан!

 

Тинчлик, ҳурлик — шиорсан сен,

Дўстларга чин дўст-ёрсан СЕН!

Мангу обод диёрсан — СЕН,

Мусаффо осмонсан, Ватан,

Жоним ичра жонсан, Ватан!

 

Доно, пирлар фароғатда,

Қиз-йигитлар саодатда,

Расулуллоҳ шафоатда,

Сен нури иймонсан, Ватан,

Жоним ичра жонсан, Ватан!

 

Истиқлолдан — сурурларинг,

Истиқболда — ғурурларинг —

Жалолиддин, Темурларинг —

Довруғи достонсан, Ватан,

Жоним ичра жонсан, Ватан!

 

Намоёндир хитобида —

Бугун, эртанг, ҳар бобида,

Давлат «Қонун Китоби»да

Битилган Низомсан, Ватан,

Жоним ичра жонсан, Ватан!

Турсунбой Абдуллаев.

 

Авайлайлик, азиз она тилимизни

(1 декабрь — Қорақалпоқ тилига

давлат тили мақоми берилган кун)

Артиб ташлаб кўнгиллардан киримизни,

Турайлик-чи, қўллаб бири-биримизни.

Тилсиз кўрмоқ қийин бўлар кунимизни,

Авайлайлик, азиз она тилимизни.

 

Ўзга тил ҳам керак билгил ҳаёт учун,

Она тилинг керак доим бирлик учун.

Борлигини кўрсатайлик тилнинг кучин

Авайлайлик, азиз она тилимизни.

 

Она тилда сўйланг мудом сўзингизни,

Англа халқим асли ўзинг кимлигингни.

Тилимизни йўқотманг, очинг кўзни.

Авайлайлик, азиз она тилимизни.

 

Ҳар кимсага ўз тили улуғ саналар,

Тил — миллатнинг кўрки, демиш донолар.

Шунинг учун унутмайлик замондошлар,

Авлодларга етказмоқ бурч, тилимизни.

Ангсатбой ҚАРАЖАНОВ, ҳуқуқшунос.

Қорақалпоқ тилидан Ойгул Ражабова таржимаси.

 

Қишлоғим

Таърифинг ёзишга оларкан қалам,

Хаёлдан кўп сўзлар ўтмоқда бир-бир.

Қизилчолидан сўнг, қўним топганим,

Юртларнинг аълоси — бизнинг Куй кўпир.

 

Оқаркан ўртада Манғит арнамиз,

Деҳқонларимизда йўқдир хавотир.

Кўзни қувонтириб яшнар экинлар

Хирмони кўп қишлоқ бўлар, Куй кўпир.

 

Фидойи инсонлар яшнатар элни,

Шифокор, муҳандис, муаллим, шопир.

Трактор бошқарган қизлари ҳам бор,

Файзига-файз қўшиб борар Куй кўпир

 

Дейдилар: нажоткор Холжон табибдан,

Табобат илмида қолмаган кўп сир.

Аждодлари ундан шифосин топган,

Авлодларнинг юрти — сўлим Куй кўпир.

 

Ўхшашин топмассан бундай маконнинг,

Қомуслардан қара, ютубдан қидир.

Эшон боболардан бизга меросдир.

Мингтурған оғалар суйган Куй кўпир.

 

Темир йўл ҳам ўтди, поезд келмоқда,

Юрт равнақи аниқ, толеси вофир.

Хитой, Ўзбекистон — қўшнилар билан,

Бирга яйраб, яшнаб борар Куй кўпир.

 

Бунда сийлаб яшар, ҳар ким бир-бирин,

Ёшлар мурувватли, қарилари — пир.

Алқамай бўларми, бундайин юртни,

Келажаги порлоқ қишлоқ — Куй кўпир.

 

Фақат... Йўллар расво, боғча эса йўқ,

Илтимос, бўлайлик энди оғзибир.

«Опенбюджет»да биз ғолиб чиқсак,

Шунда обод қишлоқ бўлар Куй кўпир.

 

Тўрт томон ободдир. Наҳотки бизнинг,

Кўзларни мой босди, қулоқларни кир.

Ҳаракат қилайлик, ҳаммамиз шунда,

Жаннатмакон қишлоқ бўлар — Куй кўпир.

 

Қизилчоли

Муболаға, бўрттиришлар қўшмасдан,

Фақат айтсам борини ўз ҳолича.

Эшитганни номлари лол қолдирар,

Кўп машҳурлар ўтган Қизилчолида.

 

Меҳмонларни рози қилиб жўнатган,

Дастурхони ва тилдаги болида.

Ҳам таомга, ҳам гурунгга тўйдирган,

Ҳотамтойлар яшар Қизилчолида.

 

Кўп хислатлар аён бўлар биргина,

Мезбон айтган такрор «олҳо-ол»ида.

Тўй қилсалар, тўкиб ташлар борини,

Кенг феъллилар эли Қизилчоли-да.

 

Юрт равнақин бурчим, деган кўнгли бор,

Навқирон, кексами, навниҳолида.

Шунинг учун яшнаб борар тобора

Азаматлар бор-да, Қизилчолида.

 

Авваллари қовун эккан қайирда,

Бу кунлари умид фақат шолида.

Хирмонларни олаверса, тонналаб,

Тўй авжини кўринг, Қизилчолида.

 

Зигирикда қанот ўзи норма дер,

Ғайрати зўр Амин қассоб — чолида

Қартайса ҳам нафс қурғур қўйдирмас,

Қўлузликнинг мўли Қизилчолида.

 

Якка ўзи қадрин топмас рақамлар,

Қадри унинг ёнидаги нолида.

Аҳолиси бағри бутун инсонлар,

Азиз бўлиб яшар, Қизилчолида.

Аҳмад НАФАСОВ.

 

Шафқатсизлик

Эй наслим, сиз менинг жоним авлодим,

Бунчалар тошбағир бўлиб қолгансиз.

Қуёшга бўй чўзган майсани... кўрдим.

Топтайсиз, эзғилаб, янчиб кетасиз.

 

Дарахтлар жимгина маъюс тебранар.

Дир-дир титраб кетар, инсонни кўриб,

Инсон ҳеч жони ачимай, арралайверар.

Мақсади — пул қилиш, ўтинни сотиб.

 

Шамолда ҳилпираб очилган лола.

Анов болакайнинг кўзини олди,

Гулни узиб олган, бешафқат бола.

Бир ҳидлаб кўрди-ю, сўнгра ирғитди.

 

Оёқлар тагида янчилган лола.

Аянчли аҳволда: “тошбағир”, деди,

Ахир у очилиб жумла оламга,

Ҳуснини кўрсатиб қўймоқчи эди...

Зуҳра Аҳмедова.

 

Қомусим

Қомусим — менинг бахтим,

Озодлигим рамзидир.

Биз ёшларга йўл очувчи

Қанотимдир, фахримдир.

 

Қонунларни биз билиб,

Улғаямиз дўст бўлиб.

Эртага биз, албатта,

Содиқ авлод бўламиз.

 

Қомусимизни билиб,

Дунёга достон қилиб.

Янги Ўзбекистонда

Билимли ёшлар бўлиб.

 

Қонунларни, албатта,

Биз ўрганиб оламиз.

Ва бирлашиб ягона

Ўзбекистон бўламиз!

Зилола РажаббОева,

24-мактаб ўқувчиси.

 

Манғитим

Яшнаган гул диёрим,

Манғитимсан, Манғитим.

Чаман-чаман гулзорим,

Манғитимсан, Манғитим.

 

Амудан сув ичган эл,

Синовлардан ўтган эл.

Боғларида битган гул,

Манғитимсан, Манғитим.

 

Истиқлолдан нур олган,

Нури ҳар ён таралган.

Нишон олган, ном олган,

Манғитимсан, Манғитим.

Амударё — фахримсан,

Равнақ топган шаҳримсан.

Мақтовларга ҳақлисан,

Манғитимсан, Манғитим.

 

Чаман-чаман гулзори,

Дилсайёрнинг диёри.

Яшнаётган шаҳари,

Манғитимсан, Манғитим.

 

Худойберган ЖУМАМУРОДОВ,

Боғ маҳалласи.

 

 

Бойлик абадий эмас

Кўплар кўнгил қўяди,

Жарақ-журуқ пулларга.

Пулин ҳидлаб юради,

Бу дунёдан ўтгунча.

 

Ўткинчидир, бу ҳаёт,

Қолади бор бойлигинг.

Пуллар қутқара олмас,

Дунёдан ўтар чоғинг.

Темурбек Раҳматуллаев, 30-мактаб ўқувчиси.

 

Сенга шеърлар ёзсам...

Сенга шеърлар ёзсам, ғирт девонаман..

Етти фалакдан ҳам баландроқ туриб.

Ҳар икки дунёдан юзимни буриб,

Сенинг дунёйингда яшаб қоламан.

Сенга шеърлар ёзсам, ғирт девонаман...

Лайли ҳеч туймаган ҳисларни туйиб.

Сўз излаб, минг куйиб, бир сени суйиб

Қолган ошиқлардан совиб қоламан!

Сенга шеърлар ёзсам, ғирт девонаман...

Сен танҳо илҳомим, менинг назмимда.

Мен-чи?! Ким эрурман сенинг наздингда,

Балки ягонаман? Ё бегонаман!

Азиза Мадраҳимова.

 

Йўқланг, дўст-у биродарларни

Бугун эсланг, қадрдонларни,

Барча дўст-у биродарларни.

Билинг, дўстнинг эскиси бўлмас,

Бўлган сизга жонажонларни.

Йўқланг дўст-у биродарларни.

Қайда, мактабдаги синфдош,

Қайда ўртоқ, болаликдаги.

Ғўр ёшликда бўлганлар йўлдош,

Эсланг барча қадрдонларни,

Йўқланг дўст-у биродарларни.

Шод бўлсангиз, хурсанд бўлишган,

Ғамгин пайтда ҳамдард бўлишган.

Маҳаллада сирдош бўлишган,

Эсланг барча қадрдонларни,

Йўқланг дўст-у биродарларни.

Яхши-ёмон кунни кўришган,

Сизни ёлғизлатмай юришган.

Оқил маслаҳатлар беришган,

Эсланг барча қадрдонларни,

Йўқланг дўст-у биродарларни.

Дўст ачитиб айтар, гоҳида,

Ишда кам-кўст бўлган чоғида.

Бўлмасин деб қузғун боғида,

Эсланг барча қадрдонларни,

Йўқланг дўст-у биродарларни.

Дўст билан уй бўлади обод,

Дийдоридан кўнгил бўлар шод.

Дўстсиз қолган кун, бу хурофот,

Эсланг барча қадрдонларни,

Йўқланг дўст-у биродарларни.

Йўқлаб туринг дўстларни доим,

Қўллар сизни шунда Худойим.

Ишлар ҳам хўб бўлар мулойим,

Эсланг барча қадрдонларни,

Йўқланг дўст-у биродарларни.

Бекберган ТЛЕУМУРАДОВ,

Қипчоқ овули.

 

Бобом тузган тузуклар

«Тарихсиз келажак йўқ» деганларинг,

Наҳот энди тарихга киргани рост бўлса.

Биз ёшларнинг юрар йўлин кўрсатиб бериб,

Комил инсон тушунчанг бир асос бўлса.

Доим дердинг: «Келажак — сиз ёшларники!»

Мустақил яшашни ўргатдинг бизга.

Маърифатни қўлимизга машъала қилиб,

Жаҳолатдан айро йўлни кўрсатдинг бизга.

Умр деганлари бунча бешафқат,

Кечагина ҳар бир ёшнинг ёнида эдинг.

«Бугун ҳам тарк етмай буюк тарихим,

Тураман ўзбекнинг шаънида дединг».

Шавкат бобом сўзи бўлиб, ҳар бир юракда,

Қалбимизда, онгимизда кезиб юрасан.

Сен бошлаган улуғ йўлнинг зарварақларин

«Юксак маърифат»инг билан безаб турасан.

Абдуллажон ОЗОДБОЕВ.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026