12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:09
Фан ва таълим 👁 274

СОҒЛОМ МАЪНАВИЙ МУҲИТ – ЮТУҚЛАРГА АСОС БЎЛАЯПТИ

СОҒЛОМ МАЪНАВИЙ МУҲИТ – ЮТУҚЛАРГА АСОС БЎЛАЯПТИ

 Мамлакатимизда баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантиришга доир кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ёшларнинг замонавий илм-фанни чуқур эгаллашига, салоҳиятини ривожлантиришига барча шароитлар яратилган. Айниқса ўсмир-ёшлар кўнглида миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, экстремизм, терроризм каби бузғунчи ғояларга нисбатан муросасизликни шакллантиришга, ёт ғояларга нисбатан мафкуравий иммунитетни тарбиялашга эътибор қаратилаётир.

Бунингдек долзарб вазифалар ижросига ҳисса қўшиш мақсадида Амударё телевидениеси таҳририяти Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди таъсис этган “Ёшларнинг маънавий руҳий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш” мавзусидаги танловида “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” номли лойиҳаси билан қатнашиб, ғолиб бўлган эди ҳамда муваффақиятли амалга ошириб келмоқда.

Лойиҳа режасига мувофиқ таълим муассасаларида таълим-тарбия ишларига муносиб ҳисса қўшаётган директорларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари фаолияти ҳақида “Фаол маънавият тарғиботчиси” рукни остида мақолалар бериб борилмоқда. Лойиҳа ижодкорлари айнан шу мавзуда кўрсатув тайёрлаш мақсадида туманимиздаги 52-сонли мактабда бўлишди ва мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Зарифбой Эшниёзов фаолияти билан яқиндан танишишди.

310 ўқувчи ўрнига эга мазкур мактабда айни кунда 39 нафар педагоглар ўқувчи-ёшларга таълим-тарбия беришмоқда. Уларнинг уч нафари олий, 11 нафари биринчи, 14 нафари иккинчи тоифали ўқитувчилардир. Шунингдек, 3 нафари миллий, 3 нафари халқаро сертификатга эга.

Муассаса директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Зарифбой Эшниёзов ўқитувчилар орасида соғлом муҳит яратиб, уларни дарслар самарадорлигига эришишга рағбатлантира олгани, талабчанлиги боис, эришилаётган натижалар ҳам қувонарли бўлаяпти. Ўқувчиларнинг интиллектуал салоҳиятини ривожлантириш, уларнинг фан асосларини пухта ўзлаштиришига эришиш борасида соғлом рақобат муҳити яратилганлиги ўзининг ижобий самараларини бераяпти.

 2022-2023 ўқув йилида фанлар олимпиадасининг туман босқичида Маҳлиё Бозорбоева, Озода Шомуродовалар 1-ўринни эгаллашди, 2023-2024 ўқув йилида эса Маҳлиё Бозорбоева 3-ўринни, Севинч Давлатбоева 1-ўринни енгиб олди. Шунингдек, “Умид ниҳоллари - 2022” спорт мусобақаларида мактабнинг қизлар жамоаси баскетбол бўйича Қорақалпоғистонда учинчи, ўғил болалар жамоаси 1-ўринни эгаллади. 2023 йил 4 май куни 2006-2007 йилда туғилган қизлар ўртасида баскетбол бўйича ўтказилган республика мусобақасида мактаб ўқувчи-қизлари Қорақалпоғистон босқичида 2-ўринни олдилар. Ўқувчилар орасида хорижий тилни ўрганиш борасида “В-2” сертификатини олишга мувофиқ бўлганлари ҳам бор.

Эришаётган натижалар мактаб ўқитувчиларининг ҳамжиҳатликда эзгу мақсадлар йўлида таълим-тарбия ишларини яхши олиб бораётгани, жамоада соғлом маънавий муҳит барқарор бўлганлиги самараси десак, адашмаган бўламиз. Ҳа, асли жисмоний тарбия фани мутахассиси, ўқувчиларини спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиб, улар орасидан нуфузли спорт мусобақалари ғолибларини тарбиялаб етиштиргани учун “Ўзбекистон халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонига сазовор бўлган Зарифбой Эшниёзов аввало ўқитувчилар ўзларига яратилган бугунгидек муносиб меҳнат шароитларига лойиқ ишлаши керак, ўқувчиларни ҳам маънан, ҳам жисмонан баркамол, илмли қилиб улғайтириши лозим, дея ҳисоблайди. Ҳар доим ўзи ҳам шунга интилади, шахсий намуна бўлишга ҳаракат қилади.

Биз Зарифбой Эшниёзовнинг бундан кейинги ишларига ҳам муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026