12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:31
Фан ва таълим 👁 284

“УСТОЗ – ТАЪЛИМ БУНЁДКОРИ” ШИОРИ ОСТИДА ЎҚИТУВЧИЛАР ҚУРУЛТОЙИ БЎЛИБ ЎТДИ

“УСТОЗ – ТАЪЛИМ БУНЁДКОРИ” ШИОРИ ОСТИДА ЎҚИТУВЧИЛАР ҚУРУЛТОЙИ БЎЛИБ ЎТДИ

Тумандаги таълим тизими ходимлари иштирокида “Устоз – таълим бунёдкори” шиори остида таълим соҳасидаги ислоҳотларни биргаликда амалга ошириш, ўқитувчиларни ягона кучга айлантириш, мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ва уларнинг ечимини топишга бағишланган Ўқитувчилар қурултойи бўлиб ўтди.

7 ноябрь куни 76-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган ушбу тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг методик хизмат кўрсатиш бўлими методисти Ўткир Матмурадов ҳамда тумандаги Мактаб ва мактабгача таълим бўлими масъуллари, умумтаълим мактаблари ўқитувчилари қатнашдилар.

Қурултой тўрт йўналиш бўйича – бошланғич таълим, аниқ, табиий, она тили ва адабиёт фанлари йўналишларида семинар-тренинг, давра суҳбатлари тарзида ўтказилди. Семинар-тренинглар давомида тренер-ўқитувчилар ўқув машғулотларини ташкил қилиб, ўқитувчиларга методик тушунчалар бердилар. Шу билан бирга ўқиутвчиларнинг дарсда замонавий технологиялар ва услублардан самарали фойдаланиш бўйича фикр-мулоҳазаларини тинглаб, мавжуд муаммоларни муҳокама қилдилар.

Таъкидлаш жоизки, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан таълим ислоҳотларини биргаликда амалга ошириш, ўқитувчиларни ягона кучга айлантириш, мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ва уларнинг ечими бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида кузги таътил даврида ўқитувчилар иштирокида ўқув семинарлар ва учрашувлар ташкил этилиши белгиланган эди. Шунга кўра юртимизнинг барча ҳудудларида Ўқитувчилар қурултойи ташкил этилиб, бошланғич таълим, аниқ ва табиий, она тили ва адабиёт фанларидан тренинглар, очиқ мулоқотлар бўлиб ўтди, ҳар бир йўналиш бўйича 341 нафардан жами 1 364 нафар тренер-ўқитувчилар қатнашишди.

Республика бўйича бўлиб ўтган семинар-тренинглар ҳамда очиқ мулоқотларда ушбу тренер-ўқитувчилар томонидан фан ўқитувчиларига ўз фанларидан янги методларни қўллаш бўйича тушунчалар берилди. Семинар-тренинглар давомида педагоглар ўқувчиларни фанларга қизиқтириш йўллари, лойиҳага асосланган таълимнинг моҳияти, ўқиш саводхонлиги ва фанлар доирасида 4К моделини қўллаш, ХХI асрда сифатли ўқитишнинг асосий тамойиллари юзасидан муҳим маълумотларга эга бўлдилар. Шунингдек, давра суҳбатлари ўтказилиб, мавжуд муаммолар ва уларни ечими бўйича фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди.

 Амударё туманида бўлиб ўтган Ўқитувчилар қурултойида ҳам умумтаълим мактабларининг бошланғич таълим, аниқ фанлар, табиий фанлар, она тили ва адабиёти йўналиши методбирлашма раҳбарлари ва фан ўқитувчилари керакли маълумотларга эга бўлдилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг методик хизмат кўрсатиш бўлими методисти Ўткир Матмурадов ҳамда тумандаги Мактаб ва мактабгача таълим бўлимининг бошланғич таълим, аниқ фанлар, табиий фанлар, она тили ва адабиёти йўналиши методистлари кўргазмали тарзда ўқув машғулотларини ўтказишди. Машғулотлардан сўнг, очиқ мулоқот ўтказилиб, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ва уларнинг ечими бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилди.

Қурултойга ташриф буюрган тумнадаги умумтаълим мактабларининг мазкур йўналишлар бўйича методбирлашма раҳбарлари ва фан ўқитувчилари керакли маълумотларга эга бўлдилар. Бу каби тренинглар ўқитувчилар малакасини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026