14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 09:37
Сиёсат 👁 184

Хотиралар уйғонганда...

Хотиралар уйғонганда...

ҲАЁТДА ЭРИШГАН ЮТУҚЛАРИМ – ОТА-ОНАМ ТАРБИЯСИ ТУФАЙЛИ

Инсон кексайгани сари босиб ўтган йўлига назар ташлаб, умр дафтарини варақлайвераркан, ўз-ўзини  сарҳисоб қиларкан. Шундай дамларда  ҳаётингнинг  нурафшон бўлишини таъминлаган, улғайтириб оёққа турғизган инсонлар – ота-онанг кўз ўнгингда жонланади.

Мен ҳозир 83 ёшдан ошдим. 36 йилдан бери маиший хизмат кўрсатиш соҳасида ишлайман. Аввал экскаваторчи бўлиб, қурилиш ташкилотларида ишладим. Айни кунда ҳам  “Манғит” масъулияти чекланган жамиятининг ижрочи директориман. Корхонамизнинг муваффақиятли фаолият юритаётгани боис неча ўнлаб ходимларимиз ўз вақтида ойлик олиб, доимий даромадга эга бўлишаяпти.

Ўтган умримга назар ташлар эканман, эришган барча муваффақиятларим ота-онамнинг тўғри тарбия бериб, ҳаётда интилиб яшашга ўргатганлари натижаси, деб биламан.

Отам Аҳмад Жуманиёзов 1907 йилда  туманимизнинг Хитой овулида туғилган. Мактабда ўқиб, кейинчалик 1937 йилда Тўрткўл шаҳридаги кадрлар тайёрлаш бир йиллик курсини тамомлаган. 1938-1939 йилларда қишлоғимиздаги  бошланғич мактабда ўқитувчилик  қилган. 1940 йилда собиқ Қипчоқ  туманига қарашли Охунбобоев номли колхозда чорвачилик фермаси мудири, кейинчалик чорвачилик бўйича раис ўринбосари  бўлиб ишлаган. Хўжаликка зарур кадр сифатида Иккинчи жаҳон урушидан бронь билан қолдирилган. Онам бир умр  фермада соғувчилик қилдилар.

Отам одамшаванда, борини эл билан баҳам кўрадиган, тадбиркор одам эди. Фермада ишлайдиган одамларнинг ташвишини худди ўзиникидай қабул қилар, имкони борича ёрдам берар эди. Болалигимни эсласам, доим отамнинг дўстлари, қўни-қўшнилар билан гавжум бўладиган ҳовлимиз кўз олдимга келади. Шундай дамларда отам соз чаладиган, ашула айтадиган танишларини ҳам  чорлар, уйимизда тонггача соз-у суҳбатлар давом этарди. Отам айниқса, мумтоз ашулаларни  жуда севар, санъаткор дўстлари  кўп бўлар эди. Раҳматлик машҳур ҳофиз Назир Раҳимовнинг ижросига  тан берар, уйимизга тез-тез чорлаб турар эди. Назир Раҳимовнинг ҳар бир ташрифидан уйимиз нурга тўлиб кетар, қариндошларимиз, қўни-қўшнилар қилт этмасдан у кишининг қўшиқлари оҳангига сеҳрланиб ўтиришар эди.

Отам, онам мен ёлғиз фарзанд бўлсам ҳар ортиқча эркалатмасдан фойдали меҳнатга  жалб этишган, ўқиб, илмли бўлишимга ғамхўрлик қилишган.

Энди ўйлаб қарасам, улар менинг ҳаётда ўз ўрнимни топиб, элга  хизмат қиладиган одам бўлишимга ҳаракат қилишган экан. Мен уларнинг орзуларини рўёбга чиқарганимдан, 80 ёшдан ошган вақтимда ҳам элимга хизмат қилаётганимдан қувонаман, ота-онамни доим жойлари жаннатда бўлгай, деб дуо қиламан.

Ҳа, азизлар, ҳаётда ким, қандай яшаши ота-она тарбиясига боғлиқ. Шундай экан, фарзандлари олдидаги бурчини ҳеч ким унутмаслиги лозим.

Турсунбой АҲМЕДОВ, “Манғит” МЧЖ ижрочи директори, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган савдо ва маиший хизмат ходими.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019