ГРИПП ВА ЎТКИР РЕСПИРАТОР ВИРУСЛИ ИНФЕКЦИЯЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
Грипп энг кенг ва тез тарқаладиган ўткир юқумли касаллик ҳисобланади. Бу касаллик учун мавсумийлик хос бўлиб, асосан, куз ва қиш ойларида кўп ҳолатда рўйхатга олинади.
Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсуми олдидан грипп касаллигига қарши эмланиши лозим бўлган контингентлар аниқланиб, грипп касаллигига қарши 15150 доза профилактик вакцина олиб келинди. Вакциналар туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли барча кўп тармоқли марказий поликлиникалар, оилавий поликлиникалар, оилавий шифокорлик пунктларига тарқатилди.
Ушбу вакциналар билан 3100 нафар мактаб ўқитувчилари, 950 нафар мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари, 1925 нафар тиббиёт ходимлари, 9175 нафар давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчи болалар, жами 15150 нафар аҳолини грипп касаллигига қарши эмлаш кўзда тутилган. Ҳозирги кунда режада белгиланган контингентдан 12582 нафари, яъни 83 фоизи тўлиқ эмланди.
Туманимизда грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекцияларга чалинишнинг олдини олиш мақсадида эмлаш ишлари давом эттирилмоқда. Чунки касаллик қандай бўлишидан қатъий назар, инсон саломатлиги ва турмуш фаровонлигига жиддий путур етказади. Шу боис, саломатликка бўлган масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда, мавсумий касалликлардан эҳтиёт бўлишни тавсия қиламиз.
М.Аманкулов, шифокор-эпидемиолог

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶