МАҲОРАТЛИ ТАРБИЯЧИЛАР
Чойкўл овулидаги 16-сонли МТТнинг мактаб таълимига тайёрлов гуруҳида 30 нафар болажонлар тарбияланмоқда. Улар маҳоратли гуруҳ тарбиячилари Гулхан Йўлдошева ҳамда Юлдуз Саидова раҳбарлигидаги турли машғулотларда иштирок этиб, дастлабки билим ва кўникмаларга эга бўлишмоқда. Болалар ўзлари ёдлаган шеърларини, ашулаларини айтишиб, боғча опалари ёрдамида кичик саҳна кўринишлари тайёрлашни ўрганишаётганидан уларнинг ота-оналари ҳам мамнун.
Табиат бағрига саёҳат, эртаклар оламига саёҳат каби машғулотлар болажонлар учун янада мароқли. Ушбу машғулотлар орқали уларнинг қалбида она табиатга меҳр, эзгуликни улуғлаш, ёмонликдан нафратланиш туйғулари уйғониб, ҳатто бу борадаги фикрлаш қобилиятлари ривожланаётгани қувонарли. Албатта, бунда маҳоратли тарбиячиларнинг меҳнати таҳсинга лойиқ.
Суратда: МТТ мактаб таълимига тайёрлов гуруҳи тарбиячиси Г.Йўлдошева болажонлар билан навбатдаги машғулот пайтида.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶