16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 09:24
Қишлоқ хўжалиги 👁 352

ИЛҒОР ТEРИМЧИЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

ИЛҒОР ТEРИМЧИЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Амударё туманида жорий йилги пахта терими мавсуми қизғин давом этмоқда. Фермер хўжаликлари пудратчилари ва теримда уларга яқин кўмакдош бўлаётган уюшмаган аҳоли вакиллари далаларда етиштирилган ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмай, йиғиб-териб олишга ва оилаларига қўшимча даромад келтиришга астойдил ҳаракат қилишмоқда.

Кузнинг илиқ кунларидан унумли фойдаланган ҳолда пахта ҳосилини нест-нобуд қилмасдан йиғиб олиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Бунинг учун туманнинг барча ҳудудларида ҳам жиддий тайёргарлик кўрилди ва пахта теримига сентябрь ойи бошлариданоқ уюшқоқлик билан киришилди.

Тошёп овулидаги Жангил Дусанова раҳбарлик қилаётган “Озодов Мусобек” фермер хўжалигида туманда биринчилардан бўлиб пахта йиғим-теримига киришилган эди. Хўжаликда 57 гектар майдонда пахта етиштирилди. Бугунга келиб ушбу далалардан 177 тоннадан зиёд пахта териб олинди. Теримчилар бир кунда 6-8 тонна ҳосил териб олишиб, туманнинг “оқ олтин” хирмони юксалишига муносиб ҳисса қўшишмоқда.

Мазкур фермер хўжалик масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Амударётех” хорижий корхонаси пахта -тўқимачилик кластери билан жами 200 тонна пахта топшириш шартномасини тузган. Ушбу шартнома яқин кунларда адо этилади. Шу мақсадда терим суръати кун сайин оширилмоқда.

Айтиш жоизки, тумандаги барча фермер хўжаликларнинг техника таъминоти яхшиланиб, чигит экиш ишлари замонавий сеялкалар ёрдамида амалга оширилгани, далалар ўз вақтида экишга тайёрланиб, тобида чигит экилгани бугунги мўл ҳосилнинг асоси бўлди. Сувдан оқилона фойдаланилгани, минерал ўғитлар билан ўз вақтида ишлов берилгани натижасида ҳамда деҳқонларнинг фидокорона меҳнати эвазига далаларда мўл ҳосил тўпланишига эришилди.

Туманда 2023 йил пахта йиғим-теримини оптимал муддатларда амалга ошириш мақсадида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган эди. Шунга кўра 310та терим отряди ташкил қилиниб, уларга тажрибали мутахассислардан иборат раҳбарлар тайинланди.

Отрядларга пахта-тўқимачилик кластери ва фермер хўжаликларининг жами 25 минг 682 нафар теримчилари, ҳар бир отрядга ўртача 82 нафар теримчидан жалб қилинди. Шунингдек теримчиларга ўз вақтида терим пулларини бериб бориш мақсадида банк ходимлари бириктирилган.

Йиғим-терим тобора қизғин паллага кираётган айни пайтда дала меҳнаткашлари учун қулай иш ва дам олиш шароити яратилгани “Озодов Мусобек” фермер хўжалиги теримчиларига ҳам ғанимат кунлардан унумли фойдаланган ҳолда самарали меҳнат қилиш имконини бермоқда.

Пахта йиғим-терими суръатини ошириш ва теримчиларни рағбатлантириш мақсадида мазкур фермер хўжалигидаги илғор теримчилар 4-сектор раҳбарияти ва фуқаролар йиғини томонидан рағбатлантирилди.

4-сектор раҳбари ҳамда Тошёп овул фуқаролар йиғини раиси пахтакорларга куч-ғайрат тилаб, илғор теримчилар ­– Нодира Ҳайтбоева, Сайёра Йўлдошева,Феруза Қурбонбоева, Навбаҳор Жабборберганова, Гулноза Йўлдошева, Ширин Худойберганова, Боғдагул Камолова, Рабига Собироваларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шу куни пахта теримчилар учун дала бошида ош тортилиб, санъаткорлар ижросида концерт дастури намойиш этилди.

Севара Исмоилова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026