13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:51
Жамият 👁 242

ЎРМОНЛАР – ТАБИИЙ БОЙЛИГИМИЗ

ЎРМОНЛАР – ТАБИИЙ БОЙЛИГИМИЗ

Ўрмон – табиатнинг бебаҳо неъмати. Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини сақлаш ва уларни кўпайтиришда, иқлим ўзгаришларни мўътадиллаштиришда, тупроқ эрозиясига қарши курашиш, чўл ҳудудларида қумларнинг кўчишини тўхтатиш, тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашда иҳота ўрмонлари катта аҳамиятга эга. Ушбу яшил бойликларни асраш, юртимиздаги экологик вазиятни яхшилаш ва унинг салбий оқибатларининг олдини олишда эса ўрмон хўжаликлари муҳим ўрин тутади.

Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги ҳам ҳудуддаги табиий муҳитни мўътадиллаштириб турувчи, ёғоч, доривор ва бошқа турдаги ўсимликлар, уларнинг уруғларини, турли манзарали дарахтлар кўчатларини етиштириб берувчи манба бўлиб хизмат қилиб келмоқда.

Қипчоқ ва Қиличбой овуллари ҳудудида жойлашган ушбу хўжаликнинг умумий ер майдони 16545,8 гектардан иборат. Шундан 3798,3 гектари ўрмон билан қопланган майдонлар, 855 гектари туташмаган  ўрмонзорлар, 11,4  гектари ўрмон кўчатхоналари ҳисобланади. Тақир ерлар ҳам мавжуд бўлиб, улар 6,87 гектарни, ҳайдаладиган ерлар 24,5 гектар, яйловлар 2689,9 гектарни ташкил қилади. Ҳудуддаги сувли ерлар 2,4 гектар, қумликлар 1894,9 гектар, бошқа ерлар эса 6748,2 гектарга яқин.

Ўрмон хўжалигида 57 нафар ходим ишлайди. Уларнинг 13 нафари олий, 24 нафари ўрта махсус,  23 нафари ўрта маълумотли.

Хўжаликда жорий йилда маданий ўрмонзор барпо қилиш, тумандаги корхона-ташкилотларни кўчатлар билан таъминлаш ва кўчатхона ташкил этиш учун уруғ тайёрлаш йиллик режаси 4000 кг. қилиб белгиланган бўлса, ҳозирги кунгача 16250 кг. уруғлар тайёрланди. Шундан 15730 кг. қисми саксовул уруғлари бўлиб, улар терилганидан сўнг, Орол денгизининг қуриган туби ва туманимизнинг ўрмон барпо этиладиган қумли ҳудудларига сепилди. Уруғдан маданий ўрмон барпо қилиш йиллик режаси 246,9 гектар қилиб белгиланган бўлса, ҳозирги кунгача 245 гектардаги қумли ҳудудларга  саксовул уруғлари сепилди, 1,75 гектар ерга ясень, клён, катальпа ва оқтерак кўчатлари ўтқазилди.

Хўжаликнинг 11,35 гектар майдонида кўчатхона ташкил қилинган. У ерда уруғ ва ниҳоллар экилган бўлиб, ҳозирда 901 минг дона ниҳол ва кўчатлар мавжуд. Куз ойларида “Яшил макон” давлат дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги корхона, ташкилот ва мактаб, боғчаларга ҳомийлик асосида 64110 дона ҳар хил манзарали дарахтлар кўчатлари ва қаламчалари етказиб берилди.

Жорий йилда Тошёп, Зарбдор, Манғит ва Намуна массивларида янгидан 19 гектар майдонда тут кўчатлари экилди. Ушбу иҳотазорлар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, гармселдан ҳимоя қилиш ва ҳосилдорлигини оширишга хизмат қилиб келмоқда. Бундан ташқари, ички туризмни ривожлантириш мақсадида ўрмон фонди ҳудудида “Соҳил бўйи” дам олиш маскани ташкил этилди. Бу масканда аҳолининг оилавий дам олишлари учун қора уй, чўмилиш ҳавзаси, қайиқ ва бошқа чўмилиш анжомлари, қумли майдон ташкил этилган.

Ўрмонлар – юртимиздаги табиий бойликларимиздир. Ҳар биримиз ушбу бойликларни асрашимиз, уларни янада кўпайтиришга имкон қадар кўпроқ ҳисса қўшишимиз керак.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026