14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 07:21
Фан ва таълим 👁 288

7-8-синф ўқувчилари ўртасида Ал Хоразмий номидаги аниқ ва табиий фанлар олимпиадасининг туман босқичи ўтказилди

7-8-синф ўқувчилари ўртасида Ал Хоразмий номидаги аниқ ва табиий фанлар олимпиадасининг туман босқичи ўтказилди

Маълумки, фанлар олимпиадаси ўқувчининг ўз устида ишлашига ундайдиган, билим ва салоҳиятни синовдан ўтказадиган, энг кучли билим эгаларини аниқлайдиган муҳим беллашувдир. Фанлар олимпиадасида ўзи қизиққан фан бўйича иштирок этган аксарият ўқувчи ёшлар эса келажакда айнан ўша фан бўйича олий таълим муассасалари йўналишларига ҳужжат топширадилар. Демак, мазкур беллашувнинг яна бир аҳамиятли томони ўқувчининг келажакдаги касбини белгилаб, маълум йўналиш томон ихтисослашувига туртки беришида. Яқинда Амударё туманидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида 2024-2025-ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларининг 7-8-синф ўқувчилари ўртасида Ал Хоразмий номидаги аниқ ва табиий фанлар олимпиадасининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги “Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини жорий қилиш ва хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тўғрисида”ги 562-сонли қарорида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида маҳаллий ва халқаро фан олимпиадаларини ташкил этиш, ўқувчиларнинг халқаро олимпиадалардаги иштирокини таъминлаш тартиби белгиланган.

Қарорда келтирилган топшириқлар ижросини таъминлаш ва ўқувчиларнинг қуйи синфлардан бошлаб фан олимпиадаларига тайёргарлик кўришига замин яратиш мақсадида ташкил қилинган Ал Хоразмий номидаги аниқ фанлар олимпиадасида – математика фанидан, табиий фанлар олимпиадасида эса кимё, биология, физика фанларидан комплекс тарзда топшириқлар тақдим қилинади.

Олимпиадага туманимиздаги 86 та умумий ўрта таълим мактабларининг ва ихтисослаштирилган мактабнинг 7-8-синф ўқувчилари иштирок этишди. Бунда, аниқ фанлар йўналишида 210 нафарга яқин, табиий фанлар йўналишида 200 нафарга яқин иқтидорли ўқувчилар қатнашдилар.

Олимпиаданинг туман босқичи очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан Фан олимпиадаси бўйича иқтидорли болалар билан ишлаш сектори методисти Фазилат Зарифова, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғашбой Шамуратов, бўлимнинг мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш шуъбаси методистлари, Амударё туман Ихтисослаштирилган мактаби директори Отабек Йўлдашов ва мазкур мактабдан жалб қилинган назоратчилар ҳамда олимпиада аудитория раҳбарлари, кузатувчилар иштирок этдилар.

Очилиш маросимида Отабек Йўлдашов, Фазилат Зарифовалар Ал Хоразмий номидаги аниқ ва табиий фанлар олимпиадаси мақсад ва вазифалари ҳақида ҳамда бу йилги олимпиадани ўтказиш тартиби ўтган йилдагидан фарқ қилиши, туман босқичи учун назорат материаллари Агентлик ҳузуридаги Фан олимпиадалари маркази томонидан тузилганлиги ҳамда олимпиаданинг ҳудудий ташкилий қўмитаси томонидан чоп этилиб, олимпиада ўтказиладиган куни жойларга етказилиши ҳамда махфийликни ва адолатни таъминлаш учун амалга ошириладиган бошқа вазифалар ҳақида айтиб ўтдилар.

Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғашбай Шамуратов олимпиадани ўтказиш тартиб ва қоидалари ҳақида батафсил маълумотлар берди. Шундан сўнг аудитория раҳбарлари, кузатувчилар иштирокчиларни белгиланган хоналарга таклиф қилиб, Агентлик ҳузуридаги Фан олимпиадалари маркази томонидан тақдим қилинган тест китобчаси ва жавоб варақаларини ўқувчиларга тарқатдилар ва жараён бошланди.

Иштирокчи ўқувчиларга 7-8-синф учун математика фанидан 36 саволли тест китобчаси ва жавоблар варақаси, табиий фанлардан ҳам 36 саволли тест китобчаси ва жавоблар варақаси тақдим этилиб, олимпиада топшириқларни ечиш учун иштирокчиларга низом талаби бўйича 2 соат вақт берилди.

Белгиланган вақтдан кейин аудитория раҳбари томонидан иштирокчиларнинг жавоб варақалари Ихтисослаштирилган мактаб назоратчилари ва вазирлик масъул ходимига тақдим қилиниб, сейф пакетга солиб муҳрланган ҳолда Фан олимпиадалари марказига юборилди. Натижалар бир неча кун ичида Фан олимпиадалари маркази томонидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдим қилинади ва натижа асосида Қорақалпоғистон Республикаси босқичи иштирокчилари аниқланиб, ғолиблар эълон қилинади.

Бу каби олимпиадалар ўтказилиши таълим муассасалари ўқувчилари орасидан аниқ ва табиий фанлар билимдонлари етишиб чиқишига хизмат қилади. Мазкур олимпиаданинг Республика босқичида муваффақиятли иштирок этган ўқувчилар келгусида халқаро миқёсида ташкил қилинадиган мусобақа ва олимпиадаларда иштирок этиб, Ўзбекистонимизнинг обрўсини янада юксалтиришга ҳисса қўшадилар.

Азиза Мадраҳимова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019