12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:54
Иқтисодиёт 👁 316

ИНТИЛУВЧАН ТАДБИРКОР

ИНТИЛУВЧАН ТАДБИРКОР

Мамлакатимизда бугунги кунда аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ва имтиёзлар Амударё туманидаги «Tamara Textile» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Тамара Юсупова каби аниқ мақсади томон дадил интилаётган фаол аёлларга янада куч-ғайрат бағишлайди.

Асл тадбиркор кишилар доимо ўз ишбилармонлиги билан фаровонликка эришган. Фақат ўзларинигина эмас, балки эл-юрт тараққиётига ва фаровонлигига ҳисса қўшаётган инсонлар сафи кенгайиб бораётгани янада қувонарли.

Шиддат билан ривожланиб бораётган замон одамлардан давр билан ҳамнафас бўлишни, тенгма-тенг қадам ташлаш учун доим изланишни, ўқиб-ўрганишни талаб қилмоқда. Биз ҳикоя қилмоқчи бўлган тадбиркор аёл – Амударё туманининг Қиличбой овулида туғилиб-ўсган, айни кунда тикувчилик соҳасида катта бизнесига эга Тамара Юсуповадир. У 2009 йилда тикувчилик бўйича тадбиркорлик фаолиятини бошлаган. Шижоатли, илғор, қадамидан ўт чақнайдиган аёлларни кўрсам, Тўмарис авлоди эканлигимиздан ғурурланаман. Тамара Юсупова билан танишганим сайин юқоридаги фикр хаёлимга келади.

Давлатмиз раҳбарининг аёллар тадбиркорлиги ва ишбилармонлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий этаётган имкониятларидан илҳомланиб, туманимизда тикувчилик цехи очган Тамара Юсупованинг амалга ошираётган ишлари билан танишиш жараёнида аёлнинг ишбилармон бўлиши жамиятнинг ривожи учун қанчалик муҳим роль ўйнашига яна бир карра амин бўлдик.

Мамлакатимизда олиб борилаётган ўзгаришлардан илҳомланиб юрт равнақи учун ўз ҳиссасини қўшиш истагида тадбиркор дастлаб 3 млн. сўм, кейинчалик 40 млн. Сўмлик банк кредитлари эвазига фаолиятини бошлади.

Тадбиркор аёл кредит эвазига олинган маблағга турли тикув машиналари, дазмол столлари, тикув цехи учун зарур бўладиган асбоб-ускуналар сотиб олиб, иш фаолиятини мунтазам равишда кенгайтириб борди.

Ишга астойдил бел боғлаган қаҳрамонимиз ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаб, кўплаб шогирдлар тайёрлади. Бугунги кунда эса буюртмалар асосида аёллар, эркаклар ва болалар кийимларини сифатли ва ҳамёнбоп нархларда тайёрлаб, харидорларга етказиб бермоқда.

Мазкур корхона томонидан 2019-2021 йилларда жами 671,8 миллион сўмлик, жумладан, 2019 йилда 134,8 миллион, 2020 йилда 217 миллион, 2021 йилда 320 миллион сўмлик кийим-кечак маҳсулоти ишлаб чиқарилди. Унинг ишни тўғри ташкил этиши натижасида корхона томонидан кейинги уч йилда 874,8 миллион сўм даромад олиниб, 203 миллион сўм соф фойда олишга эришилди. 2019-2021 йиллар мобайнида корхонада ишлаб чиқариш цехларини ишга тушириш, кенгайтириш эвазига 25 та янги иш ўрни яратилди.

У республика миқёсида ўтказиладиган турли тадбир ва кўрик-танловларда фаол қатнашиб келади. Жумладан, 2009 йилда Тошкент шахрида ўтказилган «Қўли гулдир ўзбек аёлин» номли кўргазмасида, 2012 йилда «Тақдиримсан, бахтимсан, эркин ва обод Ватан!» тадбирида мамлакатимиз равнақига қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси томонидан «Ташаккурнома» билан тақдирланди.

2021 йилнинг ноябрь ойида эса «Энг яхши иш берувчи тадбиркор аёл» кўрик танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида биринчи ўринни қўлга киритди.

Тамара Юсупова ўзининг янгиликларга интилиши ва иш тажрибаси билан ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган “Ташаббус” кўрик-танловида фаол иштирок этиб, бир неча марта ғолиблар сафидан жой олди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йилнинг 17 августдаги фармойишига биноан, миллий иқтисодиётимизни барқарор юксалтириш, юртимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлик ривожини янги босқичга кўтариш, мамлакатимизнинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ошириш борасидаги катта хизматлари, соҳага инновацион технологияларни жорий этиш, иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси, шунингдек, бизнесда эришаётган амалий натижалари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол ишироки учун Тамара Юсупова “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Тадбиркор Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгаши депутати сифатида ҳам фаол иш олиб бормоқда.

Тамара Юсупованинг фаолиятини биргина мақолага сиғдириш жуда қийин. Унингдек ташаббускор, тадбиркор аёллар сафи кенгайиб, мамлакатимиз иқтисодиёти ва халқимиз фаровонлиги бунданда юксалаверишига тилакдошмиз!

Севара Исмоилова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026