12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:35
Спорт 👁 440

МАНҒИТНИНГ ЧЕМПИОН ЎҒЛОНИ

МАНҒИТНИНГ ЧЕМПИОН ЎҒЛОНИ

Ҳаётда улкан ютуқларни қўлга киритган ёшлар ҳақида эшитганимизда, албатта, ҳаммамиз ҳавас қиламиз-у, бу натижалар замирида уларнинг қанчадан-қанча машаққатли меҳнатлари борлигини ўйламаймиз. Ҳа, ҳаётда инсон ўз тенгқурларидан илгарилаб кетиши учун ўз олдига аниқ мақсад қўйиб, шу йўлда интилмоғи, сабр-бардош билан меҳнат қилмоғи лозим.

Буни яқиндагина Миллий паралимпия қўмитаси, Спортни ривожлантириш вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ўтказилган “Беш ташаббус паралимпиядаси”нинг республика босқичида фаол иштирок этиб, махсус совға, сертификат билан тақдирланиб келган Ҳасанбой Ҳайитбоев ҳаёти мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Дурунки маҳалласида яшовчи, 2001 йилда туғилган Ҳасанбой Ҳайитбоев оилада тўртинчи фарзанд, кенжатой. У 56-сонли мактабда аъло баҳоларга ўқиши жараёнида туман Спорт мактабининг Чордара маҳалласида жойлашган базасидаги стол тенниси гуруҳи машғулотларига қатнади. Бу ерда унга тренер Ҳамида Ражабова ушбу спорт турининг ўйин қоидалари, техникасини эринмай ўргатди. Стол тенниси бўйича илк натижаларга эришганида Ҳасанбой ҳали мактаб бошланғич синф ўқувчиси эди. У турли байрамлар муносабати билан, спорт мактаблариаро ўтказилган мусобақаларда соғлом тенгдошлари билан даврага чиқиб, ўзининг чаққонлигини, кучлилигини намойиш этиб, олган дипломлари, совғалари талайгина.

Ҳасанбойнинг асосий мақсади ахборот технологиялари соҳасида олий маълумот олиш, малакали мутахассис бўлиб етишиш эди. Шу боис, бир неча йил спорт машғулотларига ҳам қатнамай, олийгоҳга киришга тайёргарлик кўрди. Бироқ талаба бўлиш насиб этмади. Бу билан Ҳасанбой келажаги учун режалаган орзуларидан чекинмади, теннис машғулотларига қайтди ва сабр-чидам билан шуғулланишни давом эттирди. Интилишлари эса  бесамар кетмади. Натижада “Беш ташаббус паралимпиадаси”нинг қуйи босқичларида ғолибликни қўлга киритиб, Республика босқичида куч синашишга муваффақ бўлди.

Мусобақанинг 1 июль куни Нукус шаҳрида бўлиб ўтган Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 16-30 ёш оралиғидаги 17 нафар ногиронлиги бўлган ёшлар ўзаро куч синашдилар. Ғолиблик туманимиз вакили Ҳасанбой Ҳайитбоевга насиб қилди. Бу натижага у осонлик билан эришгани йўқ.

– Шу куни мураббийим Ҳамида опанинг машғулотлар жараёнида ўргатган теннис спорти техникаси, усулларининг беллашувга чиққандаги аҳамияти нечоғлик улкан эканлигини чуқур англадим. Устозимга ҳурматим ошди. Ўзбекистон босқичида кучли ҳаяжон панд бериб қўйди. Насиб қилса, кейинги йил, албатта, Ўзбекистон чемпиони бўламан, – дейди Ҳасанбой ўзига ишонч билан.

У айни кунларда теннис бўйича машғулотларга қатнашиш билан бирга, олийгоҳга ўқишга киришга ҳам қизғин тайёргарлик кўраяпти. Имкониятим чекланган, деб қўл қовуштириб ўтиришни ўзига эп кўрмай, икки йилча олдин этик-дўзга шогирд тушди ва бу ҳунарни бинойидай ўрганиб олди ва ишлаб, даромад ҳам топаяпти.

Ҳасанбой Ҳайитбоев билан суҳбатлашган киши беихтиёр ана шундай иродали, кўнгли тоза, машаққатлардан чўчимайдиган, иқтидорли фарзандни тарбиялаб вояга етказган ота-онасига таҳсин айтгиси келади.

Биз чин кўнгилдан Ҳасанбойга “орзуларинг ушалаверсин”, дея тиладик.              

Ойгул РАЖАБОВА.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026